Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш


Схема бўйича кийим моделларини чизиш усуллари



Download 8,66 Mb.
bet6/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

Схема бўйича кийим моделларини чизиш усуллари
Рассом-моделер ишида кийим моделларининг шартли расмлари костюм шаклининг қоғоз варағидаги график ифодаси бўлади. Биринчи расмлар фор-эскизлар – тез эскизлар деб аталади, уларда турли график материалдан фойдаланиб график бажарилишда у ёки бу костюм туғрисидаги тасаввур амалга оширилади.
Бошқа сўз билан айтганда, фор-эскиз – муайян вақтда рассомни қизиқтирган нарсанинг тез ёзиб олиниши, унинг олдига қўйилган масалага жавоби. Иккинчидан, бу костюм эскизининг батафсилроқ вариантда шаклни чизиш, барча пропорцияларни, моделлар тўпламини бажариш кўзда тутилган газламалар фактурасини аниқлаш билан бажарилишидир. Учинчидан, бундай эскизни газламада бевосита бажарилиши учун модел конструкцияси кўрсатилган ишчи эскиз бажарилади, ва, тўртинчидан, кўргазмалар, журналлар ва ҳоказо учун кўргазмали эскиз.
Бу расмлар яратилувчи шартларни тушуниш учун костюмни кишида тасвирлашни ўрганиш зарур. Муайян ҳолатда фигурани ясашнинг пропор­ционал схемалари ҳамда одамнинг бошқа пропорциялари билан дастлабки танишув, киши фигурасини чизишда маълум тажрибаларни берди. Фигура ва костюм устида ишлашнинг кейинги босқичи биргаликда боради. Костюмни тузишда унинг ҳажми ва таркибий қисмларининг умумий, костюмнинг оғирлиги, яъни шаклан енгил ва оғир ҳажмлар кўринишини яратиш, костюм яратувчи ҳаракатлар (унинг динамикаси, пластикаси, статикаси) ҳисобга олинади. Буларнинг ҳаммаси костюм композициясига киради.
Костюмнинг ҳажмий шакллари унинг киши баданига ётиш даражасига боғлиқ. Баданга зич ётувчи костюм энг кичик ҳажмга эга бўлади. Костюмда ҳажмли шакл яратилиб, у киши баданига тегиб турса, бу тегилиш нуқталари елкалар бел ёки бўкса чизиғида бўлади.
Костюм ҳажмли шаклини яратиш киши гавдаси пропорциялари билан уйғунликка ёки, аксинча, киши фигураси билан контрастга олиб келади – бу рассом ўз олдига қўядиган вазифага боғлиқ.
Уйғунлик (1.12-расм, а) костюм барча шакл ва деталларининг киши гавдаси қисмлари ва ўлчамлари билан мослигида ифодаланади (классик аниқ силуэтлар ва костюм шаклларини яратиш).
Костюм шаклининг фигура билан контрасти (1.12-расм, б) шундан иборат бўладики, костюмнинг топилган шакллари маълум чегараларга фигура пропорцияларини бузади (бел чизиғи пасайтирилади, юбка узайтирилади, енг шакли ўзгартирилади ва ҳоказо).

1.12-расм. Костюм уйғун (а) ва контраст (б) шакллари мисоли
Шакл оғирлиги ҳақида гапирганда тенг ҳажмларда костюмда кўпроқ ёки камроқ оғирлик ҳисини яратиш мумкинлигини кўзда тутиш лозим, бунга безатишнинг турли усуллари ёрдамида эришилади.
Бир юзаларнинг иккинчисига силлиқ ўтиши билан шаклнинг юмшоқ пластик ечими костюмни анча енгил қилади, аксинча, ҳажмларнинг қаттиқ график ечими унинг массасини катталаштиради. Костюм деталлар, чизиқлар ва ҳоказо билан тўлдирилса, костюм массаси ошиши мумкин. Масса катталиги ёки кичиклиги газлама ранги ва фактураси, унинг хусусиятларига ҳам боғлиқ. Бўртма, дағир-дуғур тукли юзаси бўлган газламалар костюм ҳажмини катталаштиради, силлиқ, ялтироқ газламалар ҳажмни кичрайтиради, худди шундай оғир ҳисобланган тўқ туслар ҳам уни кичрайтиради. Аксинча, очиқ туслар костюм ҳажмини катталаштиради ва енгилроқ кўринади.
Шакл пластикаси (1.13-расм, а) остида унинг шундай кўриниши тушуниладики, бунда элементлар бири иккинчисига силлиқ, шакл бўйлаб сирпаниб ўтади. Одам гавдаси пластикасига хос бўлмаган костюм шакли узоқ яшамйди, чунки костюм кишида у билан доимий «ҳаракатланади». Юмшоқ, пластик шакллар киши ҳаракатларининг енгиллиги ва чиройлилигини ажратиб туради, қаттиқ, чуқурсимон шакллар ҳаракатчанликни чеклайди, ҳаракатни секинлаштиради.
Костюмда динамика (1.13-расм, б) костюм шаклининг ўзи билан ифодаланади. Квадрат, тўғрибурчак, овал, учбурчак – бу оддий шакллар томошабинларга турлича таъсир этади. Квадрат барқарорлик, мувозанат ва ҳаракатсизлик таассуротини юзага келтиради, костюмда статикани ифодалайди. Вертикал қўйилган тўғрибурчак ҳаракатчанроқ, динамикроқ. Учбурчак шакли яна ҳам динамикроқ кўринади, айниқса учига қўйилга учбурчак, эллипс ва айлана кам ҳаракатчан, беқарор, чунки текислик билан бир нуқтада тегилиб туради. Костюмнинг ҳаракатсиз статик шакли (1.13-расм, в) бир хил ўлчамларда ҳамма йўналишларда ҳосил бўлади.

1.13-расм. Пластика (а), динамика (б) ва статика (в) билан ифодаланган костюмдаги ҳаракат

Шакл ўлчамлари кескин ошса ёки камайса, ҳаракат (динамика) таассуротини қолдиради. Ўлчам ўзгариши қанчалик кескин бўлса, шакл динамикаси шунчалик сезиларлироқ.


Аёллар фигурасининг энг ҳажмли қисми бўксалар, елкалар ва кўкрак бўксалардан торроқ, шунинг учун костюмда ҳаракатни пастдан юқорига катта шаклдан кичикка қараб кўриб чиқиш мумкин. Шундай тарзда костюм ҳажмларини тузиб, фигурада ҳам, костюмда ҳам енгилликка эришилади.
Тўрт етакчи силуэт қандай аталади? Костюм деталлари вазифаси инмадан иборат? Декоратив пардозлаш турларини айтинг. Моделда енглар ва ёқаларни чизиш усуллари қандай? Фор-эскизлар нима? Костюмда пластика, статика, динамика нима?

Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish