Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш



Download 8,66 Mb.
bet13/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

1.5. Енгларни моделлаштириш
Мураккаб шаклдаги (фантазияли) енгларни лойиҳалаштириш хусусиятлари. Дабдабали аёллар кийимида енглар турли-туманлик билан фарқланади. Улар устки қисмида катталаштирилган ҳажмли ва пасти тор, пастга қараб кенгайтирилган ва енг қиямаси бўйича салқисиз, енг қиямаси бўйича дабдабали ва пастида кўп миқдорли бурмали ва ҳоказо бўлиши мумкин. Бу енглар табиий енг кенглигида енг ўмизида қурилади, шунингдек қисқартирилган ва узайтирилган бўлиши мумкин, бунда енг қиямаси мувофиқ катталаштирилади ёки камайтирилади. Енг узунлиги ҳам турлича бўлиши мумкин: жуда калта, тирсаккача, 34 узунликда, 78 ва узун.
Мураккаб шаклдаги енглар шакли тўғрисида реал тасаввур ҳосил қилишга макетлаштириш ёрдам бериши мумкин. Энг рационал усул тайёр асосда макетлаштиришдир.
Талаб этилувчи қисмда шакл ўзгартирилади. Ўзгартирилган асос бўйича макет газламадан керакли жойда газлама заҳирасини таъминлаб енг бичилади. Тайёрланган енг макети енг ўмизига уланади ёки тўғри туришига интилиб манекенга игна билан қадалади ва ҳамма ўзгаришлар қайд этилади. Кейин макет асос чизмасида нусхаланади. Шундай қилиб, енг асоси ҳосил қилинади.
Устки қисмда катталаштирилган ҳажмли енг. Енг қиямасида ҳажмли ва аста-секин пастга қараб тораювчи енглар бирчокли тор енг чизмасида ясалади. Чизмада кесик чизиқлари, миқдори ва енг шакли боғлиқ бўлган йўналиши белгиланади. Кесик узунлиги енг торайиши бошланиши даражаси билан аниқланади: енг ўмизи чуқурлиги чизиғи, тирсак чизиғи ёки улар орасидан.
Енг қиямаси бўйича бурмалар ҳосил қилиш учун ўрта чизиқ бўйича битта кесик қилинади ва керакли катталикка сурилади (1.90-расм, а, б). Енг қиямаси бўйича тахламачалар, виточкалар ёки майда тахламалар ҳосил қилиш учун асосда бу элементлар йўналиши бўйича кесиклар қилинади ва мувофиқ катталикка сурилади (1.90-расм, в,г).
Енг қиямаси бўйича тахламачалар, виточкалар ёки майда тахламалар тоқ миқдори (уч ёки беш) лойиҳаланса, марказийси устки кертма жойида, қолганлари ундан тенг масофаларда белгиланади. Тахламалар, виточкалар ёки майда тахламалар жуфт миқдорида (икки, тўрт ёки олти) улар устки кертикдан икки томонга бир текис тақсимланади.
Макетлаштириш усули билан ҳосил қилинган енг асоси бу енг конструкцияси чизмасини тузиш учун участкаларни ҳисоблашда фойдаланиш мумкин. Енг қиямаси бўйича уч майда тахламали иккичокли енг чизмасининг тузилиши мисол бўла олади.
Пастга қараб кенгайтирилган, енг қиямаси бўйича бурмасиз енглар. Бир чокли енг асосида қурилади. Чизмада енгларни уч чизиқ билан белгиланади – бири ўртада ва иккитаси олд ва тирсак ўтар қисми бўйича. Белгиланган чизиқлар бўйича чизма кесилади ва керакли катталикда ажратилади (1.91-расм, а,в).

1.90-расм. Устки қисмда катталаштирилган ҳажмли енглар ишланмаси:
а,в – кесиклар чизиғини солиш; б – енг қиямаси бўйича бурмалар ҳосил қилиш; г – тахламачалар ҳосил қилиш

Пастга бир текис кенгайтирилган енг учун ажратишлар бир хил катталикда бўлиши керак, орқа томондан кўпроқ кенгайтирилган енг учун ажратишлар бир хил бўлмайди: олд ва ўрта – камроқ, тирсакдаги – анча каттароқ.


Бутун узунлик бўйича бир текис кенгайтирилган енглар (1.91-расм, б). Енг қиямаси ва пасти бўйича бир текис бурма билан бажарилади ва манжет ёки резинка билан тугатилади. Уларни тўғри енг асосида моделлаштирилади, ўрта чзиғ бўйича кесилади ва бурмалар исталган миқдорига қараб 6-12 см га сурилади. Енг учида тушиб туриш ҳосил қилиш учун 3-6 см қўйим берилади.

1.91-расм. Кенгайтирилган енг ишланмаси:
а – кесиклар чизиғини асосга солиш; б – андаза бутун узунлиги бўйича кенгайтирилган енгга тенг; в – пастга кенгайтирилган енг андазаси


Устки қисмида тор ва пастга қараб кенгайтирилган енг шаклан қизиқарли (1.92-расм). У ҳам тўғри енг асосида моделлаштирилади. Бу мақсадда енг қиямаси учидан (О2 нуқтадан) пастга вертикал бўйича енг олд кесики бўйича 6-8 см, орқа кесики бўйича 4-6 см қўйилади. Топилган нуқталар орқали енг ўмизининг пасайтирилган чизиғи белгиланади. Енгнинг қолган қисми 8 қисмга бўлинади (ҳар бир яримталикка 4 қисмдан).
Енг белгиланган чизиқлар бўйича кесилади ва ҳар бир ҳосил қилинган қисм енг қияламасининг пасайтирилган чизиғи бўйича ўртадан бошлаб ён кесиклар томонига шундай кесиладики, улар бузилиб кетмасин. Енг қисмлари тенг масофаларга сурилади (лойиҳаланувчи клёшга қараб 3-4 см га). Кейин енг пастининг янги чизиғи белгиланади. Тайёр енг пасти кенгайтирилган бўлиб қолиши ёки манжетга бурмаланиши мумкин.

1.92-расм. Пасайтирилган кенгайтириш чизиқли енг чизмасини тузиш:
а – асосга кесик чизиқларини солиш; б – енг тайёр андазаси



1.93-расм. Енг қиямаси бўйича юмшоқ горизонтал тахламали енг ишланмаси:
а – асосга кесиклар чизиғини солиш; б – енгнинг тайёр андазаси

Тантаналар ва кечалар учун кўйлакларга енг боши бўйича фантазияли бурмаланишли енг таклиф этилади (1.93-расм). Андаза тайёрлаш учун кесиклар горизонтал чизиқлари белгиланади ва ҳар бир тахламага 10 см дан қўйиб белгиланган. Чизиқлар бўйича детал узунасига сурилади. Енг ўрта чизиғи бўйича кертик бажариб у қўшимча устки қисмда кенгайтирилади.


Енгни улашдан кейин ҳажмли бошча тахламалар чизиғини бўйлаб юмшоқ бурмаланиш билан тушади.
Уланувчи енг асосида калта енгларнинг турли шакллари моделлаштирилади. Енгнинг керакли узунлиги аниқланади ва белгиланган горизонтал чизиқ бўйича енг кесилади. Ҳосил қилинган шаклда вертикаллар солинади, улар бўйича енглар сурилади. Устки қисмда сурилса, қиямаси бўйлаб бурмаланган ва пасти тор енг ҳосил қиламиз (1.94-расм, б). Исталса пастида уни ён кесиклар бўйича ёки ҳар бир деталнинг учини бирини иккинчисига қўйиб (0,5-1 см га) қўшимча торайтириш мумкин. Фонарча енглар – енгни деталларга кесиб ва уларни суриб ҳосил қилинади (1.94-расм, г,д). Паст бўйича қисмларни ажратишда енг - қанотчалар ҳосил бўлади (1.94-расм, в).

1.94-расм. Турли шаклдаги калта енглар ишланмаси:
а – асосга кесиклар чизиғини солиш; б - қиямаси бўйлаб кенгайтирилган енг; в – енг-қанотча; г,д – фонарча енглар



1.95-расм. Пасти торайтирилган, қиямаси бўйлаб юмшоқ тахламали калта енг ишланмаси:
а – кесик чизиқларини солиш; б – енгнинг тайёр андазаси
Ҳажмли бошча ва қиямаси бўйлаб юмшоқ тахламали енгни (1.95-расм) енг ўмизида О1 нуқтадан радиал нуқтадан радиал чизиқларни белгилаб ҳосил қилиш мумкин. Детал белгиланган чизиқлар бўйича кеслидаи ва 1.95-расм, б да кўрсатилгандек сурилади.
Уланувчи енг асосида енгларнинг жуда қизиқ вариантларини – узун ва калта – ҳосил қилиш мумкин (1.96, 1.97-расмлар).

1.96-расм. Турли шаклдаги узун енглар моделлари:
а – устки қисмда катталаштирилган ҳажмли; б - қиямаси бўйлаб юмшоқ тахламали; в – бутун узунлиги бўйича бир текис кенгайтирилган; г – пасти кенгайтирилган; д – пасайтирилган кенгайтириш чизиқли; е,ж – бир текис кенгайтирилган ва пастда кенгайтирилган манжетларда; з - қиямаси бўйлаб юмшоқ горизонтал тахламали

1.97-расм. Турли шаклдаги калта енглар моделлари:
а - қиямаси бўйича кенгайтирилган; б,в – фонарчалар; г - қанотча; д - қиямаси бўйлаб юмшоқ тахламали



Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish