Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш



Download 8,66 Mb.
bet31/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

Кийим таснифи


Замонавий кийим жуда хилма-хил. Унинг таснифи жинс, ёш белгиси, инсон фаолияти турли соҳаларида қўлланиши (мақсадий вазифаси), мавсумий ва газлама турига қараб амалга оширилади.
Жинс-ёш белгисига кўра катталар учун (эркаклар ва аёллар) ва болалар учун (ўғиллар ва қизлар) кийимига бўлинади.
Инсон турли фаолият соҳаларида фойдаланилишига кўра кийим маиший, кундалик, уй, тантанали, спорт, ишлаб чиқариш, форма кийимларга бўлинади. Маиший кийим ўз ичига турли ва маиший ва ижтимоий шароитларда кийиладиган кийимларни олади. Бу иш ва турли машғулотлар учун костюмлар, маданий ва томоша жойларга бориш учун тантанали костюмлар, дам олиш ва уйда ишлаш учун костюмлардир.
Кундалик кийимда инсонга ишга тайёргарлик характерини берувчи ишбилармонлик костюми типи ўз ўрнини эгаллаган.
Уй кийими уйда дам олиш, турли машғулотлар ва ишларни бажариш кийимига бўлиниб, ўз эгасининг индивидуаллигини эркин намоён бўлишига имкон беради.
Аниқ ечимлар турли-туманлиги билан тантаналар учун кийим фарқланади.
Спорт кийимига касбий ва қизиқувчанлар спорти учун кийим киради.
Касбий спорт кийимини аниқ спорт турининг талабларини максимал қондириш утилитар бўлибгина қолмай, ушбу спорт тури учун характерли ҳаракатлар бажарилишини осонлаштириши керак. Қизиқувчанлар спорти учун кийим утилитар функция билан бир қаторда маълум даражада эстетик функцияларни бажаради.
Ишлаб чиқариш кийими ишлаб чиқариш турлари бўйича бўлинади ва бир ҳолларда махсус ҳимоя кийими (металлургия, кимё ва бошқа корхоналарда) каби, бошқа ҳолларда эса – белги каби (йўл ишчилари учун кийим – тўқ сариқ рангдаги жакетлар) ҳал этилади.
Формали кийим ҳарбий хизматчилар, махсус идора хизматчилари, ўқувчилар, спорт жамиятлари ва жамоат ташкилотлари аъзолари учун мўлжалланган. Ҳарбий хизматчилар учун кийим қўшин турлари бўйича бўлинади, фарқлар энг аввало кийим рангида ва фарқлаш белгиларида намоён бўлади.
Махсус идора хизматчилар учун кийим шакл характери бўйича ҳарбий хизматчилар кийимига яқин. Унда ҳам фарқлар ранг ва фарқлаш белгилари бўйича амалга оширилади. Бу фуқаро авиацияси, ахборот йўллари, савдо флоти вазирликлари хизматчилари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари кийимидир.
Спорт жамиятлари аъзолари форма кийими ва унинг асосий шакллари рангли ечим ва белги элементлари билан характерланади. Турли йил фаслларида турли кийим қўлланади. Мавсумлар бўйича у қишки, ёзги, баҳорги-кузги ва номавсумийга бўлинади.
Кийим вазифаси ва мавсумга кўра турли газламалардан бажарилади. Шунга кўра у жун, ипак, ип-газлама, зиғир толали, сунъий, синтетик, аралаш толали газламалардан тайёрланган кийимларга фарқланади.

Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish