1.12. Намуна-эталонларни тайёрлашда кийим нуқсонлари ва уларни бартараф этиш йўллари Кийим янги модели намуна-эталони тикувчилик маҳсулот лойиҳасининг муҳим таркибий қисмидир. «Тикувчилик маҳсулотлари. Сифат назорати услублари» ГОСТларига мувофиқ у оммавий ишлаб чиқариш шароитларида янги модел маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришда қўлланади. Намуна-эталонлар аҳамияти тикувчилик саноати маҳсулотининг давлат қабул қилишининг киритилиши шароитларида ошади.
Давлат стандартлари ва техник шартлар барча талабларининг 60 % дан ортиғи чизиқлари ва ҳоказо безатишга талабларни ташкил этади. Кийим янги моделлари намуна-эталонлари энг юқори эстетик талабларга жавоб бериши керак. Ёқа, адип қайтармаси, бортлар, паст ва бўртма чоклар чизиқлари камчиликсиз, аниқ ва ифодали бажарилиши керак. Кийим юзасида маҳсулот ташқи кўринишини ёмонлаштирувчи ҳеч қандай нуқсон бўлмаслиги керак (тортилишлар, бурмаланишлар, қияланиш ва синиқишлар). Намуна яхшилаб дазмолланган бўлиши, бироқ бунда кийимнинг ҳажмли участкалари лойиҳалаштирилган шаклни сақлаб қолиши керак. Чизиқли оғишлар тавсифи миқдоран базоланади, кийим юзасидаги нуқсонлар эса визуал аниқланади.
Кийим нуқсонлари таснифи Кийим деталларини лойиҳалаштиришда ҳозирги вақтда қўлланувчи конструкторлик ҳисоблари киши гавдаси тузилиши ва тайёрланувчи кийим намуналари хусусиятлари тўғрисидаги маълумот чегараланган ҳажмидан фойдаланишга асосланган. Бу киши фигураси юзаси оптимал ёйилиши ишланмаси жараёни шунчалик мураккаб ва меҳнат сиғимдорли эканлиги, киши фигураси тузилиши, қўлланувчи газламалар хусусиятлари ва тайёрланувчи кийим намуналари тўғрисидаги тўлиқ маълумот тўплаш учун сарфланувчи куч соддалаштирилган усуллар билан моделларни кейин уларни аниқлаштириш билан лойиҳалаштиришга меҳнат сарфидан анча кўплиги билан боғлиқ.
Замонавий шароитларда тикувчилик маҳсулотлари намуналарини экспериментал текшируви мавжуд услубиётлар бўйича уларнинг лойиҳаланишига зарур тўлдиришдир.
Кийим конструкциясига зарур ўзгартиришларни киритиш кийим нуқсонлари пайдо бўлиш сабабларини билишни ва уларни бартараф этиш самарали чораларини танлай олишни талаб этади. Шунинг учун конструктор турли нуқсонлар ташқи намоён бўлиши белгиларини яхши ўрганиши, уларни таҳлил қилиш йўлларини билиши, нуқсон ҳосил бўлиш сабабларини аниқлай олиши ва уларни тайёр кийимда бартараф этишнинг ишончли чораларини танлаши керак. Тикувчилик саноати нуқсонсиз маҳсулотини тайёрлаш кийим нуқсонларини унинг тайёрланиши турли босқичларида намоён бўлишига ёрдам берувчи тенденцияларини бартараф этиш бўйича мутахассисларнинг профилактик иш олиб бора олишини талаб этади.
Кийим нуқсонлари турли сабабларга кўра пайдо бўлади ва тортилишлар, ажинлар, қийшайишлар, кераксиз тахламалар, бутун маҳсулот ва унинг алоҳида қисмларининг мувозанат ҳолатини йўқотиши (яъни киши фигурасида кийим ўтириши сифати бузилиши) кўринишида намоён бўлади. Кийим нуқсонларини кўриш ва бартараф этиш қулайлиги учун улар таснифи ишлаб чиқилган.
Кийим нуқсонлари уч гуруҳга бўлинади: конструктив, технологик ва моделлаштириш нуқсонлари.
Конструктив нуқсонлар маҳсулот ўлчамлари ва шаклининг кийим фигураси ўлчамлари ва шаклига мос келмаслиги туфайли пайдо бўлади. Улар кийимда горизонтал, вертикал, қия тахлама ва бурмалар, бурчакли синишлар, баланс бузилишлари ва динамик номувофиқлик нуқсонлари кўринишида намоён бўлади.
Технологик нуқсонлар тикувчилик маҳсулотлари деталларининг нотўғри бичилиши, бирлаштирилувчи деталлар ўлчамлари мос келмаслиги, монтаж кертмалар силжиши туфайли конструктив чизиқлар конфигурациясининг бузилиши туфайли пайдо бўлади. Тикиш технологияси нуқсонлари деталлар кесикларининг етарлича чўзилмаганлиги ёи салқи солинмагани, чоклар белгиланган кенглигининг бузилиши, монтаж кертмалари тўғри келмаслиги, эгри бахяқаторлар, чоклар ва маҳсулот четлари эгриланиши, кийим пакетини ташкил этувчи қотирмалар ва астарлар ўлчамлари ва қиямалари тўғри келмаслигида намоён бўлади. Намлаб-иситиб ишлов бериш тартибларининг бузилиш тортилишлар ва салқи солишларнинг конструкциясида кўзда тутилмаган шакл ҳосил қилиш нотўғри усулларини бажаришда, чоклар ва маҳсулот четлари эгриланишида аниқланади.
Моделлаштириш нуқсонлари кийимда база конструкция афзалликларини йўқотилишига олиб келувчи конструктив моделлаштиришнинг нотўғри усулларини қўллаш натижасида пайдо бўлади.
Конструктив нуқсонлар олти гуруҳга бўлинади:
1. Деталнинг горизонтал йўналишда етарли бўлмаган кенглиги ёки унинг вертикал йўналишда ортиқча узунлиги натижасида ҳосил бўлувчи горизонтал тахламалар.
2. Вертикал йўналишда детал участкаси етарли бўлмаган узунлиги ёки унинг горизонтал йўналишда ортиқча кенглиги туфайли ҳосил бўлган вертикал тахламалар.
3. Диагонал йўналишда детал етарли бўлмаган ўлчамлари натижасида ҳосил бўлган қия тахламалар бўлиб, бу детал торайтирилган участкаларига турли йўналган босим кучлари таъсири ёки уларнинг бир томонлама қисқаришига олиб келади.
4. Шакллантирилган детал етарлича бўлмаган бўртиқлиги ёки ботиқлиги билан чақирилган детал участкасида бурчак синишлари. Етарли бўлмаган бўртиш детал ичида тортилиш ва контур бўйича бўшлик кўринишида намоён бўлади. Етарлича бўлмаган ботиқлик детал ичида бўшлик ҳосил бўлиши ва контур бўйлаб қийшайишлар намоён бўлади.
5. Баланс бузилишлар – монтажланаётган деталлар узунлигини нотўғри аниқлаш ёки уларнинг қийшайиши натижаси. Улар маҳсулот деталлари мувозанат ҳолатининг бузилишига ва спиралсимон эшилишига олиб келади.
6. Асосан кийинган киши ҳаракатларида намоён бўлувчи динамик номувофиқлик нуқсонлари.
Кийим ўтириши сифатлари алоҳида нуқсонларининг кўриб чиқишимиз турли конструктив камчиликлар пайдо бўлиши сабабларини тезроқ ва ишонч билан аниқлаш ва уларни бартараф қилишга имкон берувчи қўшимча хусусиятлар ва тафсилотларни очиб беради.