75
билан саволларга жавоб бериш,тенгдошларини исми билан чақириши, қўполлик
қилмаслик, ўртоқлари билан мулоқотда ўз фикрини ифода қила билиш, агар ўзи
тушунмаса савол билан мурожаат қилиш,кичкинтойларга нисбатан яхши
муносабатда бўлиши лозим. Ҳиссий ҳолатларни бошқариши, болалар билан
ўзаро муносабатда қувона билиш ва завқлана олиши лозим.
Катталарнинг ҳиссий ҳолатини тушунишга интилиш ва ўзининг муносабатини билдира
олиш.
Меҳнат фаолиятида ўртоғига ёрдам бериши, ўртоғининг ютуқлари билан қувониши,
бошқаларнинг меҳнати натижаларига ҳурмат билан қараш каби сифатларни шакллантириш.
(“Мен хурсандман”, “Мен мамнунман”, “Менинг кайфиятим яхши”, “Менинг
кайфиятим ёмон”, “Мени ранжитишди”) каби кайфиятини билдирувчи сўз билан
ифодалашга ўргатиш. Ижобий ҳолатларни ҳам, салбий ҳолатларни ҳам очиқ сўз билан
ифодалаш, бошқаларга нисбатан ўзининг таъсирини бола томонидан ижобий баҳолаш
қобилиятини шакллантириш;
Тенгдошлари ва ўзлари томонидан содир қилинадиган ҳолатлари орқали катталар ва
болалар хулқ-атворлари ҳиссий ҳолатлари, кайфиятини тасвирлай билиши лозим. “Мана
бундай қилсак – бошқаларга ҳам, менга ҳам яхши бўлади”;
“Буни қилиш мумкин эмас, чунки у ҳафа бўлади” каби хулоса чиқаришга ўргатиш;
Жамият меъёрлари ва қонун-қоидалари билан мос ҳолда “яхши”, “мумкин”, “бажариш
лозим”, “мумкин эмас” каби тушунчаларни фақат тушуниш эмас, балки шу ҳолатларни
бажаришни ҳам билиш;
Бошқаларни тушуниш, уларга ёрдам бериш, кучсизларга, ҳафа бўлган ва кекса
инсонларга эътиборли бўлиш, гуруҳдаги янги келган болаларга, уйига келган меҳмонларга
самимий муносабатда бўлишга ўргатиш;
Кичиклар, катталар, шунингдек тенгдошлари: ўғил ва қиз болалар билан мулоқат
қилишга ўргатиш;
Ўзаро алоқа ва муносабатни ўрнатишда вербал ва новербал усуллардан (нутқ ва имо-
ишора): вазминлик, ҳурмат билан таклифлар, саволлар, илтимослар билан чиқиш;
жавобларни диққат билан эшитиш, саволларга ширинсуханлик билан жавоб бериш, мулойим
табассум қилиш; бошқаларга ўз ёрдамини таклиф қилиш;
Болалар билан саломлашиш, катталарга, тенгдошига миннатдорчилик билдиришга
одатлантириш;
Ўзига ёққанлиги, самимийлиги, илтифот кўрсатишни ифодалашга ўргатиш;
Қабул қилинган ижтимоий мулоқот қоидалари ёрдамида ўзини ҳимоя қилишга
интилиш, тенгдоши қичқирганида, жаҳли чиққанида, устидан кулганида, менсимаганида ўз
мавқеини тиклаш ҳиссини уйғотиш.
Do'stlaringiz bilan baham: