108
- ўз ҳиссиётлари, ҳислари, таассуротлари билан бўлиша олади;
- турли вазиятларни ўзи хатти-харакатларини тўғри баҳолайди, катталар ва
тенгдошларига яхши муносабат билдира олади;
Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик
Товуш маданиятини шакллантириш. Она тилидаги барча товушларни тўғри
талаффуз этиш малакаларини мустаҳкамлаш Фонетик идрокни ўстиришда давом этиш.
Болаларга
s-z, p-f, t-d, p-b, l-r, u-o‘, x-h, k-g товуш гуруҳларини тўғри
талаффуз этиш ва
уларни фарқлашни, овоз сифатларини (баланд, ўртача, паст, йўғон, ингичка, жуда
ингичка),нутқ суръатини (тез, ўртача, секин) тарбиялаш, сўзда товуш ўрнини
белгилашга ўргатишни давом этиш.
Болаларга бир бўғинли сўзлардан ва бўғиндан товушни ажратиб олишга, бўғинларнинг
товушлардан тузилганлиги, нутқнинг энг кичик қисми товуш эканини, унинг хусусиятлари,
товушларнинг тури, товушни нусхада белгилаш ҳақида маълумот бериш. Товушларнинг
тўғри талаффузи устида ишлаш.
Сўздан товушни ажратиш. Товуш сўз ёки бўғинлардан ажратилиши ҳақида
тушунча
бериш.
Товушга хос хусусиятларни (Товушларни талаффуз қилиш, яъни айтиш ва эшитиш)
тушунтириш.
Унли ва ундош товуш ҳақида тушунча бериш. Унли ва ундош товушларнинг
талаффузини болаларга машқ қилдириш.
Луғат иши. Болаларнинг атроф-оламдаги ҳодисалар ҳақидаги билимларини аниқлаш,
мустаҳкамлаш ва кенгайтириш асосида уларнинг нутқини бойитиш ва фаоллигини
оширишда давом этиш. Болалар луғатини Ватан, Ватанимиз рамзлари: байроқ, герб,
мадҳия, Ватан ҳимоячилари, шаҳар, қишлоқ, маҳалла ва кўчалар, ёдгорликлар,
майдонлар, байрамлар ҳақида сўзлар
билан кенгайтириш, касб-ҳунарга оид (учувчи,
фазогир, шифокор, мисгар, ганчкор, ўймакор, наққош, муҳандис, пахтакор, ғаллакор,
чорвадор, ўқитувчи, тарбиячи), қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган
машиналар, транспорт ва алоқа воситалари ҳақидаги
билимларини кенгайтириш,
болаларнинг луғатини уларнинг теварак оламдаги воқелик билан бевосита танишишлари
асосида, билиш фаолиятлари жараёнида: кузатишлар, кўздан кечириш, сурат асосида
олиб бориладиган суҳбатлар, саёҳатлар ва ҳакозолар вақтида бойитиб бориш. Янги
ўзлаштирган сўзлардаги товушларни тўғри талаффуз этилишига эътибор бериш.
Нарсаларнинг ўзига хос муҳим белгилари ва ранги (ёрқин, очиқ, одми, пишиқ,
пухта ва шу кабилар), одамларнинг ўз меҳнатига нисбатан
муносабатини ифодаловчи
ном ва сўзларни киритиш.
Халқ мақоллари, маталлари ва топишмокларини тушунтиришни давом эттириш
(“Қушни асраган, одамни асраган билан баробар”, “Яхшидан раҳмат, ёмондан лаънат”,
“Бугунги ишни эртага қўйма”, “Куч-бирликда”, “Булбул чаманни, одам Ватанни севар”,
“Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар”
ва бошқалар). Қарама-қарши маъноли (антоним)
сўзларни
(узун-қиска, кеча-кундуз,
кучли-кучсиз, паст-баланд маъноли бир хил, аммо
айтилиши хилма-хил бўлган сўзлар (синоним)ни (хурсанд, шод, қувноқ, баҳор, кўклам,
наврўз, кўркам, чиройли, гўзал ва бошқалар), айтилиши бир хил, аммо маънолари хилма-
хил бўлган сўзлар (омоним)ни (ўт-майса,ўт-ариқдан ўтиш, ўт-олов ва бошқалар) тушуниб,
ўз ўрнида тўғри кўллаш малакаларини мустаҳкамлашда давом этиш.
Луғатни фаоллаштириш.
Болаларга нарсаларнинг номларини тўғри айтишга ўргатиш, бу
нарсаларни бир-бири билан солиштириб, айрим фарқларини тушуниш ва шу орқали
уларнинг луғат бойлигини оширишда давом этиш. Масалан,
буюмларнинг хоссалари ва
ҳолатини ифодаловчи сифатловчи сўзлар (масалан шиша идиш, юпка, тиниқ, мўрт, тез
синадиган) нимадан қилинганлиги, шакли, ранги, сифати, ўлчови, хоссалари, вазифаларини
англатувчи сўзларни ўргатишда давом этиш.
109
Жинс ва турни билдирувчи тушунчаларни болалар қай даражада тушунишлари ва
қўллашларини аниқлаш. Умумлаштирилган сўзларни тўғри тушунишларига, улардан ўз
нутқларида фойдаланишларига эътибор бериш.
Буюмларнинг қайси жисмдан ясалганини билдирувчи сўзлар (чинни лой, металл,
пластмасса, газлама ва бошқалар)ни ўзлаштиришлари, бу ўзлаштиришнинг
давом этишига
аҳамият бериш.
Болаларда она тилига нисбатан муҳаббат, тўғри гапиришга ўрганиш истагини
тарбиялаш ва
мустаҳкамлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: