Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Ҳайвонот дунёси. Болаларни уй (мушук, кучук, қўй, сигир) ва ёввойи ҳайвонлар (бўри, 
қуён, тулки, айиқ) ва уларнинг болалари билан таништириш. Уларни бир-биридан фарқлашга 
ва номларини тўғри айтишга ўргатиш.
Қушлар (мусича, чумчуқ ва қалдирғоч) ва уларнинг болалари билан таништириш. 
Уларнинг номи, ранги, катта-кичиклигини айтиб ўтиш, товушларига кўра таниш ва 
фарқлашга ўргатиш.
Ҳашоротлар (тиллақўнғиз, оқ капалак, чумоли) билан таништириш. Уларни айрим 
ўзига хос ҳусусиятига кўра фарқлашга ўргатиш. 
Аквариумдаги балиқлар (тилла балиқ, товон балиқ), қафасдаги тўтиқуш, тошбақа, 
қўнғиз ва капалаклар (уларни қисқа муддатда банкада сақлаш мумкин) билан таништириш, 
уларнинг номини, ҳаёт тарзи, нималар билан озиқланиши ҳақида қисқача маълумот бериш ва 
тана қисмлари, рангларидаги фарқларига эътиборни қаратиш. 
Ўқув йили охирида бола:
- фасллар алмашиши ва об-ҳаводаги айрим ўзгаришлар (ёмғир, қор ёғиши, 
қуёш чарақлаб туриши)ни пайқашлари; 
- табиатни муҳофаза қилиш ҳақида дастлабки тушунчани эгаллаган 
бўлишлари;
- хона ўсимликларидан 2-3 хилининг номини билиши; 
- ўсимлик ва ҳайвонларнинг ташқи кўринишидан фарқлаши; 
- мевалардан олма, узумнинг номини билиши
- полиз экинларидан қовун-тарвузнинг номини билади; 
- уй ҳайвонларидан сигир, қўй, мушук, итни билиш
- ёввойи ҳайвонлардан бўри ва қуённи билиши; 
- қушлардан қалдирғоч, қарғани билиши; 
- паррандалардан товуқ, хўрозни билиши; 
- сабзавотлардан помидор, бодрингни билиши керак. 


40 
Тасвирий фаолият 
Боланинг тасвирий фаолияти унинг предмет ҳақидаги тасаввурларига бевосита 
боғлиқдир. Бу ёшда улар шахс сифатида шакллана бошлайдилар. Гарчи тасаввурдагини 
амалга ошириш усул ва воситалари етарлича шаклламаган чала, график жиҳатдан қашшоқ
бўлса-да, у тасаввуридаги нарса тасвирига таяна олади. Бу вақт ўтиши билан чуқурлашиб, 
секин-аста тасаввурдаги график тимсоллар миқдори ўсиб, тасвирланадиган предмет миқдори 
кенгайиб боради. У ўз ишларида турли ранглардан фойдалана бошлайди. 
Катталар кўмагида кичик ёшидаги болалар содда предметларни ёпиштириш лаёқатига 
эга бўладилар. 
Ушбу ёшдаги болалар жўнгина аппликация турларини қўллай оладилар. 
Қуриш-ясаш машғулотларида намунага кўра ёки тасаввурларидаги мураккаб бўлмаган 
қуриш-ясаш ишларини амалга оширадилар.
Болаларнинг ҳиссий идрокларига тааллуқли эстетик туйғуларини ривожлантириш
уларни атроф-олам ва санъат асари гўзаллигини ҳис этишга ундаш, уларда ўзига ёққан расм, 
иллюстрация ва тимсолли ўйинчоқларни танлаш ва томоша қилиш истагини ўстириш. 
Болаларда шаклий-тимсолли ҳатти-ҳаракатларни ривожлантириш, расмлари, ясаган 
нарса-буюмлари, аппликациялари орқали нарса-ҳодисаларнинг унча мураккаб бўлмаган 
тимсолларини тасвирлашга ўргатиш.
Тасвирий фаолиятнинг барча турлари бўйича техник кўникма ва малакаларини 
ривожлантириш (рангли қалам, фломастер, акварел бўёқ ва мўйқаламда бўяш, лойдан турли 
нарсалар ясаш, нарсаларнинг қирқиб олинган қисмларини ёпиштириш кабилар). Мазкур 
жараёнда боланинг ҳар иккала қўлидан фойдаланишга, нарсани қўллари билан қамраб, 
ушлаб олишига эришиш (тадқиқот усули). Уни табиат объектлари, ҳаётий нарса- ҳодисалар, 
кийим-кечаклар, китоб иллюстрацияси, ўзбек халқ ўйинчоқлари (Ҳамро буви 
ўйинчоқлари)даги гўзалликни сезиш ва кўра олишга ўргатиш. Халқ амалий санъати ва 
болалар ижодий кўргазмаларини уюштириш орқали халқ тасвирий санъат асарлари, таниқли 
рассомлар томонидан ишланган санъат намуналарига болалар диққатини жалб этиш ва 
уларда мазкур нарсаларга қизиқиш уйғотиш.
Болаларда тасвирий фаолият машғулотларига нисбатан барқарор қизиқишларни 
шакллантириш, уларни индивидуал ва жамоавий композициялар яратишга ўргатиш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish