Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Мусиқа 
Мусиқа тинглаш. Болаларда мусиқа тинглашга иштиёқни қўллаб қувватлаш ва 
ривожлантириш. 2-3 қисмли мусиқа асарининг қисмлар ўзгаришини, мусиқа асарининг 
кайфияти, характерини мустақил фарқлаш, таассуротлари ҳақида ҳикоя қилишга ўргатиш. 
Вокал ва чолғу асарларидан баҳраманд қилиш ва болаларда бу жанрлар ҳақида тушунча 
ҳосил қилиш ҳамда уларни фарқлашга ўргатиш. (“Сўзсиз қўшиқ” Ф.Назаров, “Салимвойнинг 
товуғи” 
И.Акбаров, 
“Оромижон” 
ўзбек 
халқ 
куйи, 
«Масхарабозлар»
Д.Кабалевский) 
Марш, қўшиқ ва рақс ҳақидаги билимларини кенгайтириш. Ўзбек халқ куйлари билан 
таништириб бориш орқали (“Дутор баёти”, “Норим-норим” куйи, “Фарғонача” ўзбек халқ 
куйлари) миллий мусиқий меросимизга ҳурмат уйғотиш. Доира ва дутор садоларидан 
баҳраманд қилиш.
Мусиқанинг кайфиятини ҳис қилиш ва фарқлаш, табиат, она Ватанга муҳаббат 
туйғуларини ривожлантириш, («Ўзбекистон Давлат мадҳияси» М.Бурхонов,“Ватангинам” 
А.Мансуров, “Ватаним” Ф.Назаров, “Оппоқ қор” (“Марварид” гуруҳи, “Аскарий” узбек халқ 
куйи), мусиқанинг ифода воситалари билан таништириш (“Вальс” М.Левиев “Болалар 
альбоми” П. Чайковский). Шунингдек юқоридаги вазифаларни амалга ошириш 
мақсадида “Бинафша қўшиғи”, “Байрам марши” (Д.Зокиров), “Қўғирчоқнинг алласи” 
(А.Муҳамедов), “Қўшиғим, жон, қўшиғим” (А.Мансуров), педагог ихтиёрига кўра ёзувли 
тасмада зарбли чолғулар оркестри ижросида куйлардан фойдаланиш тавсия этилади. 
Мусиқий-ритмик ҳаракатлар. Мусиқанинг темпи, ритми, характерига мос ифодали 
ҳаракатланиш. Куй қисмлари алмашишига қараб ҳаракатларни ўзгартира олиш. Енгил, 
пружинасимон юриш, югуриш, сакраш, олдинга ва орқага, ёнга қадам ташлаш, олдинга 
ҳаккалаш, рақс ҳаракатларини сифатли бажаришга ўргатиш.
Мусиқа остида қаторларга сафланиш ва машқлар бажариш, қаторлардан доирага 
шаклига ўтиш, катта ва кичик доиралар ҳосил қилиш, бир нечта кичик доирачаларга 
бўлинишга ўргатиш. Болаларга ўзбекча рақслар билан бир қаторда турли халқлар рақсларини 
ўргатиш. Болаларни рақсга оид ижодкорликка йўналтириш ва унинг намоён бўлишини 
рағбатлантириш ва қўллаб қувватлаш.
Ўрганилган рақс элементларини ҳаракатларни такрорлаб ва мустаҳкамлаб бориш. Рақс 
элементларини бир вақтда оёқ тўпиллатиш ва чапак чалиш билан бажаришга ўргатиш. 
Баргчалар, гуллар, байроқлар, ленталар билан машқлар бажариш, жуфтликда қўл ушлашиб 
(қайиқча) бўлиб айланиш. 
Ҳаракатли ўйинлардан “Қор бўрон”, “Рўмолчани ол”, “Бойланди” ўйинларини 
ўйнатиш. “Шафтоли-шакар”, “Гулчамбар” кабиларни ташкил этиш. 
Рақс. Қисмлар ўзгаришини ҳис қилиб ҳаракатланиш билан бирга мусиқанинг 
кайфиятини ҳаракатларда акс эттиришга эътибор қаратиш, халқ куйлари билан бирга 
замонавий ва турли халқлар рақсларидан ўргатиш. “Пахта” рақси (М. Бурхонов), “Палов” 
(ўзбек халқ куйи), “Жуфтли рақс” (“Ҳа-ю, читти гул” ўзбек халқ куйи), “Ёмғирпўштлар 
(соябонлар) билан рақс”, “Жуфтли полька”, “Сариқ барглар рақси”, “Қорпарчалар рақси”, 


97 
“Қувноқ болалар рақси”, “Ўйинчоқлар билан рақс”, “Ўғил болалар рақси” (“Андижон 
полкаси”), “Ўзбекча рақс” (Қаринаво), “Замонавий рақс” (ихтиёрий), “Полька”, “Қизалоқлар 
рақси”, “Шўх болалар рақси” кабилар тавсия этилади. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish