Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш. Адабий асарларга
ишланган расмлар бўйича асар мазмунини сўзлаб беришга; таниш асардан
бир парчани эшитганида, бу қайси асардан эканлигини айтиб беришга;
қисқа шеърларни ёддан, ифодали ўқиб беришга ўргатишда давом этиш.
Ўзидан кичик болаларга ёки ўйинчоқлар учун китоб ўқиб беришга тақлид
қилиш; китоб ўқиётганида, саҳифани горизонтал йўналиш бўйлаб кузатиб
боришга ўргатиш.
“Сўз” ва “товуш”нинг маъносига тушуниб, турли ўйинларда, амалий
машқларда ўринли қўллашга ўргатишни давом эттириш.
Икки сўздан иборат гап тузиш (“Бола ўтирибди”, “Қуш сайраяпти”,
“Биз сайрдамиз”). Гап ва сўз ҳақидаги тушунчаларини амалий машқларда
ўринли қўллашга ўргатиш.
Оддий чизиқлар, илгаклар, белгилар нусхаларини кўчириш, табиат
манзараларини ва одамларнинг расмини чизишга ўргатиш.
Бадиий адабиёт. Болада бадиий сўзга қизиқиш, муҳаббат ва
завқланиш кўникмасини шакллантириш; аста-секин китобхонлик
саводини, китобхонлик маданиятини тарбиялаш. Турли жанрдаги (эртак,
91
достон, ривоят, ҳикоя, шеър) бадиий асарларни тушунишга, мазмунини
сўзлаб бераётганда шошилмай, равон баён этишга, ҳар бир сўзни аниқ
талаффуз қилишга ўргатиш.
Болага доимий равишда халқ оғзаки ижоди намуналари: йил
фасллари ҳақидаги (“Эски йил кетди...”, “Лайлак келди, соз бўлди...”)
қўшиқлар; айтишма-ўйин қўшиқлари (“Оқ теракми, кўк терак...”, “Шамол,
шамол...”) билан таништириш; оҳангнинг мазмунга кўра ўзгариб
боришига эътиборини қаратиш, бадиий сўзни ҳис этиш туйғусини
кучайтириш.
Боланинг ақлини чархлайдиган мақол, топишмоқ, тез айтиш ва
санамалар билан таништириб бориш; ёшига мос кулгили латифалар
айтиш.
Шеърий асарлар орқали табиатга, она-Ватанга муҳаббат туйғусини
(Х.Комилов “Ватан”, М.Қодиров “Талпинаман қуёшга”, Ҳ.Раҳмат “Яхши
сўз”) уйғотиш; табиатни асраб-авайлаш (Р.Файз “Кузда”, Ё.Мирзо
“Ёмғир”, К.Турдиева “Баҳор”, Ш.Саъдулла “Бойчечак”, Қ.Ҳикмат
“Гунафша” в.б.) ҳиссини тарбиялаш; қувноқ шеърларга (Р.Фарҳодий “Ёз
ёмғири”, М.Қўшоқов ”Ҳой, олма”, А.Зиёмат “Мен – ойимга ёрдамчи”)
тушуниш кўникмасини шакллантириш; шеър ёдлашга бўлган ҳавасини
рағбатлантириш (саккиз қатор шеърни ёдлатиш). Болага шеърий
асардаги мусиқавийликни юзага чиқарувчи шакл элементлари ҳақида
қисқача тушунча бериш; шеърни ифодали айтаётганда қофия, такрорий
сўз, ритм, мантиқий урғуга эътибор беришни; мазмунни оҳанг воситасида
(сўроқ, ҳис-ҳаяжон, илтимос, эркаланиш оҳанги) ифодалай билишни;
керак жойида сукут сақлашга (пауза) риоя этишни ўргатиш.
Буюк алломаларимиздан Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад
Бобур ҳақида маълумот бериш, айрим асарлари (А.Навоий “Шер билан
Дуррож”) ва халқ ривоятлари (“Бобур ва кабутар”) билан таништириш.
Бола диққатини эртакларнинг (ўзбек халқ эртаклари: “Олтин тарвуз”,
“Овчи, кўкча ва доно”) ўзига хос хусусиятлари (бошланма, тугалланма)га
қаратиш. Ўзбек халқ достонлари (“Алпомиш” достонидан парча) бўйича
қизиқарли тарзда илк маълумот бериш.
Болани ўзбек халқ оғзаки ижоди ва ёзувчиларининг бадиий асарлари
билан бир қаторда турли халқ оғзаки ижоди ва ёзувчиларининг асарлари
билан ҳам таништириш (бирма халқ эртаги – “Дурча ва Бақача”, корейс
халқ эртаги – “Гул ўстиролмаган бола”, уйғур халқ эртаги – “Сеҳрли
кетмон”, рус халқ эртаги - “Ҳайвонлар қишлови”, Л.Толстой “Уч айиқ”
(эртак), В.Осеева. “Қайси бири осон?” (ҳикоя), К.Чуковский “Телефон”
(эртак).
Болага тенгдошларининг ҳаёти акс эттирилган қизиқарли ҳикоялардан
ўқиб бериш. Ҳикоя қаҳрамонларининг маънавий сифатларини (меҳрибон,
софдил, ҳалол) тушунишига (Н.Норқобилов “Дўст”, Х.Тўхтабоев “Ҳасса”,
Я.Саъдуллаева “Ғишт”), хатти-ҳаракатларини тўғри баҳолашига эътибор
бериш; яхши фазилатларга нисбатан ижобий муносабатни тарбиялаш.
Шеърий асар қаҳрамонлари руҳий ҳолати: хафа ёки хурсандлигини
92
(Т.Йўлдош “Ойим уйда бўлсалар”, А.Абдураззоқ “Тойчоғим”) ҳис қилиш
ва таърифлашга ундаш. Бадиий асар воқеалари асосида ишланган
расмларни томоша қилиш, уларнинг асосий мазмунини сўзлаш; ўз
таассуротларини баён қилиш; таниш асардан бир парчани тинглаб, бу
қайси асардан эканлигини топиб, номини айтиш; эшитган, кўрган ва
билганларига нисбатан ўз муносабатини билдириш кўникмаларини
ривожлантириш.
Бадиий асарларни саҳналаштириш, ролларга бўлиниб қизиқарли
ўйинлар ташкил этиш, мароқли суҳбат-мунозаралар ўтказиш мақсадга
мувофиқ. Суҳбат-мунозара жараёнида бадиий асарни “муҳокама” қилиш;
асар қаҳрамонлари ҳақида фикр билдиришини; берилган саволларга
тушуниб, тўлиқ ва дадил жавоб беришга интилишини; фикрларини эркин
баён этишини рағбатлантириш; тушунмаган жойлари ҳақида тортинмасдан
изоҳлаб беришни сўраш, “Нима?”, “Нима учун?” каби савол орқали
мурожаат этишга ўргатишда давом этиш.
Болада китобга нисбатан қизиқиш, меҳр ҳисларини кучайтириш,
китобни тоза қўл билан ушлаш, варақларини авайлаб, шошмасдан, аста
очиш, букламаслик қоидаларини ўргатишда давом этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |