Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Ўқув йили охирида бола: 
- катталар ва болалар билан мулоқот қилади;
- ўзининг эҳтиёжларини нутқ орқали ифодалайди
- уй-рўзғор буюмлари ва кийим-кечакларнинг номи ва вазифаларини; 
табиат ҳодисаларини (ёмғир, қор ёғаяпти; шамол эсаяпти
ифодаловчи сўзларни тўғри ишлатади;
- нутқда отларни кўпликда ишлатишга; сифатларни от билан шахс ва 
сонда мослаштиришга; феълларни ўтган ва келаси замонда тўғри 
ифодалашга ҳаракат қилади; 
- таниш ўйинчоқлар, мева ва сабзавотлар, мавзули расмлар бўйича 2-
3 та гапдан иборат тасвирий ҳикоя туза олади
- эртак ва ҳикояларни қизиқиб тинглайди;
- севимли асаридан парча эшитганида танийди, номини айтади;
- асар мазмуни бўйича саволларга жавоб беради;
- китобдаги расмларга асосланиб, бадиий асар мазмунини сўзлаб 
беради;
- эртак ва ҳикоялар мазмунини (тарбиячи билан бирга, мустақил 
ҳолда) сўзлаб бериш кўникмасига эга;
- тўрт қатор шеърни ёдлайди ва ифодали тарзда ўқий олади; 
- китобга қизиқади, унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади;
- ўртоқларига ёки қўғирчоқларига “китоб ўқиб бериш”га тақлид 
қилади;
- китоб ўқилаётганда, саҳифани горизонтал йўналиш бўйлаб кузатади; 
- расмларда акс эттирилган воқеалар маъносини англайди; 
- “сўз” ва “товуш”нинг маъносини тушунади, уларни ўйинларда 
қўллайди; 
- сўздаги товушларни тўғри талаффуз эта олади, ( “р”, “л” каби айрим 
товушларни талаффуз этишда маълум қийинчиликларга учраши 
мумкин); 
- оддий чизиқлар, илгаклар, белгилар нусхаларини кўчира олади.
 
Билиш жараёни ва атроф-муҳит тўғрисидаги 
 билимларга эга бўлиш 
(3-4 ёш) 
Элементар математик кўникмалар ва билимларни ривожлантириш. 
Сон ва саноқ. Болага буюмларнинг ранги (қизил, сариқ, кўк, яшил), 
шакли (юмалоқ, квадрат) бўйича гуруҳ ҳосил қилишни, гуруҳдан бир 
буюмни ажратишни, “кўп”, “битта”ни фарқлашни, хонада қайси буюмлар 
кўп, қайси битталигини, “биттадан”, “битта ҳам”, “кўп”, “кам” “тенг”, 
“шунча” каби сўзларни тушуниш ва нутқда ўз ўрнида қўллашни, “қанча?” 
сўроғининг маъносини тушунишни ўргатиш.


65 
Тўплам 
таркибига 
кирувчи 
буюмларнинг 
миқдорига 
кўра 
гуруҳларнинг тенглиги ва тенг эмаслигини фарқлаш, бир буюмни 
иккинчисининг устига ёки остига қўйиб таққослашни ўргатиш.
Теварак-атрофдан битта ва кўп буюмларни топишни машқ қилиш. 1 
ва 2 сони билан таништириш. Биринчи машғулотда 1 сони билан 
таништириш; иккинчи машғулотда аввал 1 сони ҳақидаги тасаввурини 
аниқлаб, мустаҳкамлаб, сўнг 2 сонини ўргатишни бошлаш. 2 гача санаш 
ва 2 та нарсанинг сонини айтиб умумлаштиришни ўргатиш. Масалан, 
“Бир, икки – иккита ёнғоқ”, “Бир, икки – иккита олма. Икки дўстга иккита 
олма берамиз”. 
Боланинг мулоқот ва ўйин вақтида сонлардан фойдаланишини 
рағбатлантириш. 
Илк 
математик 
тасаввурларни 
шакллантириш 
машғулотларида ҳар бир боланинг ўзига хос хусусиятини доимо ҳисобга 
олиш. Масалан, бир бола сонларни тез эслаб қолади, бошқа бола жуда кўп 
машқ қилганидан сўнг ўрганиб олади. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish