Ҳайвонот
дунёси.
Боланинг
ҳайвонот
олами
тўғрисида
тасаввурларини кенгайтириш.
Ёввойи ҳайвонлар – бўри, қуён, айиқ, йўлбарс, шер ҳақидаги
тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш, жирафа, зебра, бегемот, фил,
маймун билан таништириш. Уларнинг яшаш шароити, ташқи қиёфаси,
озиқланиши ҳақида тасаввурларини шакллантириш.
178
Болани айрим ёввойи (қуён, бўри, олмахон, типратикан в.б.)
ҳайвонларнинг мослашувчанлик хусусиятлари билан таништириш.
Ҳайвонларнинг ўзи яшайдиган муҳитга танасининг тузилиши ва хатти-
ҳаракат билан мосланишига доир белгиларини ажрата билишга ўргатиш.
Бўрининг узун бақувват оёқлари тез югуришга имкон беради, қуённинг
орқа оёқлари узунроқ бўлгани сабабли сакраб-сакраб юради, чопади,
олмахоннинг ўткир қайрилган тирноқлари дарахтларга тирмашиб
чиқишига ёрдам беради, тошбақа тўмтоқ бақувват, олдинги оёқлари ён
томонга чиққан, тирноқлари ерни қазишга мослашган.
Айрим ёввойи ҳайвонлар танасининг ташқи кўриниши, қоплами
ҳимоя учун хизмат қилади (қуённинг ранги, типратиканнинг игналари,
тошбақанинг қаттиқ қоплами душмандан ўзини ҳимоя қилишда ёрдам
беради). Булар жониворларнинг мослашув хусусиятига эга эканлигини
кўрсатади.
Уй ҳайвонлари (мушук, ит, қўй, эчки, сигир, от, туя) ва паррандалар
(товуқ, хўроз, курка, ўрдак, ғоз) ҳақидаги билимларини кенгайтириш. Уй
ҳайвонларининг кишилар ҳаётида тутган ўрни, фойдаси ҳақида қизиқарли
мисоллар келтириш асосида, уларга нисбатан ғамхўрлик туйғуларини
шакллантириш.
Болани Ўзбекистон шароити учун хос бўлмаган шимолий қутбда
яшовчи уй ҳайвони – шимол буғуси ва ёввойи ҳайвон пингвин билан
таништириш. Уларнинг яшаш шароити, ташқи қиёфаси, табиати, қандай
парвариш қилиниши, кишиларга келтирадиган фойдаси ҳақидаги
тасаввурларини шакллантириш. Ҳайвонларнинг тана тузилиши, табиий
шароитларга мослашуви юнгининг қалинлиги, унинг қор остидан мох
(шимолда ўсадиган ўсимлик)ни ковлаб озиқланиши, буғунинг кенг
қўшалоқ туёқлари билан лой, тупроқли ер ва ҳатто қия ерларда ҳам юра
олиши, ўзининг табиати билан уй ҳайвонлари тоифасига кириши ҳақида
сўзлаб бериш.
Болани денгиз ҳайвонлари кит, акула, делфинлар билан таништириш.
Уларнинг яшаш шароити, ташқи қиёфаси ҳақида тасаввурларини
шакллантириш.
Ҳайвонларнинг кўпайиши ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш.
Қушлар ин (уя) қуради, тухум қўяди, болалайди, балиқлар уруғ қўяди ва
болалайди.
Боланинг уй ва ёввойи ҳайвонларнинг ривожланиши ҳақидаги
тасаввурларини кенгайтириш. Ҳайвонларнинг болалари туғилганда жуда
нозик бўлиши, улар кўп жиҳатдан катта ҳайвонлардан фарқ қилиши ҳақида
суҳбатлашиш. Парранда полапонлари туҳумдан чиққанда уларнинг танаси
юнг ёки пат билан қопланмаган, кўзи юмуқ бўлиши, ота-оналари улар
ҳақида ғамхўрлик қилиши, иситиши, овқатлантириши, душманлардан
қўриқлаши, овқат излаб топиш, юриш, учиш, тирмашиб чиқиш ва
сакрашга ўргатишлари ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва кенгайтириш.
Балиқлар балиқчалари ҳақида ғамхўрлик қилмайдилар. Балиқларнинг
балиқчалари мустақил равишда ўзлари учун озуқа излайдилар.
179
Куз фаслида кунлар совий бошлаши билан ҳашаротлар яширинади,
айрим қушлар иссиқ ўлкаларга учиб кетади, ҳайвонлар қишга тайёргарлик
кўрадилар: барча ҳайвонлар туллайди, олмахон озиқа тўплайди,
типратикан ва айиқ уйқу учун жой излайди.
Болада баҳор ҳақидаги умумлашган тасаввурни шакллантириш:
кунлар иссий бошлайди, қуёш равшанроқ ёритади, жониворлар уйқудан
уйғонади ( ҳашаротлар, ҳайвонлар), учиб кетган қушлар қайтиб келиши
ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш.
Ёз фасли ҳақида умумлашган тасаввурни шакллантириш: осмон
тиниқ, ҳаво иссиқ, бўлади. Ҳашаротлар кўпаяди. Ҳайвонлар фаоллаша-
дилар. Ўсимликлар гуллайди, етилади, ҳосил беради.
Болани таниш ҳашаротлар ( капалак, чумоли, ниначи, хонқизи,
асалари,
тиллақўнғиз)
ҳақидаги
тушунчаларини
мустаҳкамлаб,
бешиктебратар, ипакқурти билан таништириш. Уларнинг ташқи
кўриниши, хатти-ҳаракати ( нима билан озиқланади, қаерда яшаши,
боғдорчилик хўжалигига келтирадиган фойдаси) билан таништириш.
Табиат бурчагидаги қушлар ҳақида, уларнинг яшаш шароити,
озиқланиши, кўпайиши, учишга мослашганлиги ҳақидаги тасаввурларини
кенгайтириш.
Бола эътиборини аквариумдаги балиқларнинг тана тузилиши ва
ҳаракатларига қаратиш, улардаги ҳаётга мослашиш белгилари билан
таништириш. Балиқларнинг сузгич қанотлари бор, танасидаги тангачалар
тартиб билан зич жойлашган, шакли, ҳажми, кўзлари ва оғзининг
тузилишини ажрата билишга, сув жониворларининг хатти-ҳаракатлари,
ўзига хос хусусиятлари ( яшаш жойи, ҳаракат усули, озиқланиши) билан
таништириш.
Болада ҳайвонлар ва қушларни парваришлаш, мустақил равишда ҳар
куни аквариумдаги балиқларни меъёр бўйича боқиш, қафасдаги қушнинг
сувини
алмаштириш,
дон-дун,
кўкатлар
бериш
каби
меҳнат
кўникмаларини тарбиялашда давом этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |