Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Жонли табиат. Ўсимликлар дунёси



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Жонли табиат. Ўсимликлар дунёси. Сабзавотлар (сабзи, картошка, 
пиёз, карам, помидор, бодринг, бақлажон, шолғом, турп, лавлаги, балғар 
қалампири – булар сабзавотлар), мевалар (олма, гилос, ўрик, узум, анор, 
шафтоли, анжир, беҳи, нок, олхўри, хурмо, ёнғоқ – булар мевалар), цитрус 
мевалар (лимон, апельсин, мандарин, банан)ни умумлаштиришга ўргатиш. 
Уларни шакли, ранги, ҳажми, таъми, истеъмол қилинишига қараб қиёслаш 
ва характерлай олиш кўникмасини шакллантириш, умумлаштирилган 
(сабзавотлар, мевалар, гуллар) сўзларни нутқда қўллашга ўргатиш. 
Полиз экинлари (қовун, ҳандалак, тарвуз, қовоқ) ҳақидаги 
тасаввурларини аниқлаш ва кенгайтириш. 
Гуллайдиган маданий ўсимликлар (атиргул, мойчечак, райҳон, 
картошкагул, чиннигул, гултожихўроз); ўт ўсимликлар (қоқиўт, 
лолақизғалдоқ, бойчечак) ва доривор ўсимликлар (ялпиз, отқулоқ, 
сачратқи, баргизуб)ни умумлаштиришга ўргатиш. 
Хона гуллари: фикус, ёронгул, наврўзгул, алоэ, колеус, ҳақидаги 
билимларини мустаҳкамлаш ва узамбар бинафшаси, цикломен, калонхоэ 
билан таништириш. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари: пояси, 
баргларининг шакли, гулининг рангини ажратиш ва характерлашга 
ўргатиш, парвариш қилиш ҳақида тушунча бериш. 
Боланинг барча ўсимликларнинг ҳавога, ёруғликка, иссиқликка, 
сувга, озуқали тупроққа бўлган эҳтиёжи ҳақидаги тасаввурларини 
аниқлаш, кенгайтириш ва амалий ишлар орқали такомиллаштириш. 
Болани ёруғликни ёқтирувчи ва салқинга чидамли, сувни севувчи ва 
сувсизликка бардош берувчи ўсимликларнинг ташқи тузилишига қараб 
фарқлашга ўргатиш. 
Ўсимликлар билан бевосита мулоқот қилишнинг хавф-хатари 
тўғрисидаги тасаввурларини аниқлаш ва кенгайтириш. 
Болада илк экологик маданиятни, табиат гўзаллигидан завқланиш
туйғусини тарбиялаш. Табиатга зарар етказмаслик, экологияни 
зарарламаслик (теварак-атрофни ифлос қилмаслик, ўтларни босмаслик, 
дарахт шохларини синдирмаслик, гулларни бекорга юлмаслик, бунинг 
оқибатида гуллар, капалаклар йўқ бўлиб кетиши ва ҳ.к.)ни бола онгига 
сингдиришда давом этиш.
Боланинг ўсимликларни турли йўл билан кўпайтириш мумкинлиги 
ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш. Ўсимликларни қаламчасидан, 


177 
пиёзидан, бутасини ажратиб экишдан униши мумкинлигини хонаки 
ўсимликлар мисолида кўрсатиш. Баҳор гуллари ҳақидаги тасаввурларини 
аниқлаш, болани уларнинг ранги, шакли, гуллари, япроқларининг ҳажми, 
белгиларига қараб қиёслаш асосида характерлашга ўргатиш.
Боланинг боғ, полиз ва гулхонада сабзавот ва гул экинлари 
етиштириш ҳақидаги тасаввурларини бойитиш. Бола билан айрим 
ўсимликларнинг уруғдан кўкариб, то уруғ бергунигача бўлган ўсиш ва 
ривожланиш даврининг изчиллигини (униб чиқиши учун зарур бўлган 
шарт-шароитларни, уларни парваришлаш усуллари) амалда кузатиш 
ишларини олиб бориш.
Ғўза ўсимлиги билан таништириш. Ғўза ўсимлигининг танаси, шохи, 
барглари, гули, яшил кўсаги, чаноқдаги пахта билан таништириш; 
уларнинг ҳар бирининг номи, шакли, ранги, хусусиятлари (силлиқ, 
қаттиқ, юмшоқ) ҳақида тушунча бериш. 
Боланинг олдин ўрганган манзарали дарахтлари (чинор, терак
ҳақидаги тушунчаларини мустаҳкамлаб, қайрағоч, тол дарахтлари билан 
таништириш. 
Уларнинг танаси, пўстлоғи ва баргларини бир-бирига солиштириш, 
фарқларини аниқлаш, тўкилган баргларни йиғиб, қайси дарахтники 
эканлигини топиш. 
Барча ўсимликларни эҳтиёт қилиш ва уларни қўриқлаш асосида 
маданий ва ёввойи ўсимликлар ҳақида умумий тасаввурни шакллантириш. 
Ёввойи ўсимликлар уруғини тўкиб кўпайиши; маданий ўсимликларни 
инсон томонидан етиштирилиши, маданий ва ёввойи ўсимликларнинг 
инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида тушунча бериш, ўсимликлар қандай 
белгилари асосида маданий ўсимликлар (хонаки, дала, полиз экинлари), 
ёввойи ўсимликлар (ўрмон, ўтлоқ экинлари)га бўлиниши тўғрисидаги 
тушунчаларини шакллантириш. 
Гуруҳдаги табиат бурчагида йил давомида бола меҳнатини ташкил 
қилиш. Меҳнатни ўсимликлар ривожланиши ва ўсишини кузатиш билан 
боғлаш. 
Болада ўсимликларни парваришлаш, суғориш, барглари ва 
тувакларининг атрофини артиб чиқиш, уларга сув пуркаш, тагини 
юмшатиш, гулдонларни ювиш каби меҳнат кўникмаларини тарбиялаш.
Боланинг ажратилган ер майдончасида имконияти етадиган ишларда 
(кўп йиллик ўсимликлар ўтқазиш; кўчатлар экиш, майда уруғларни сепиш, 
суғориш) қатнашишни ўргатиш орқали меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш. 
Табиат қўйнида ишлашда бола тасаввурини ўстириш, табиатни 
муҳофаза қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини тушунтириш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish