Қўшиқ айтиш. Боланинг овозига шикаст етказмай, асраб-авайлаб,
секин-аста ривожлантириш, қўшиқни зўриқмасдан, бақирмасдан, табиий,
енгил, жарангдор ва ёқимли овозда, мусиқани ҳис қилган ҳолда куйлашга
ўргатишда давом этиш. Қўшиқ жумлалари орасида елкаларни кўтармасдан
нафас олишига, қўшиқ сўзларини аниқ талаффуз қилишига; жамоада
куйлаётганда қўшиқни биргаликда бошлаб, биргаликда тугатишига алоҳида
эътибор бериш (Н.Нажмиддинов “Болалар ва ғозлар”); якка куйлаш
малакасини шакллантириш.
Болада вокал хор (товуш ҳосил қилиш, талаффуз, нафас, соф овоз,
ансамбль) малакаларини шакллантириш (Н.Норхўжаев “Наврўзим, шўх
созим”).
Болани мустақил оҳанг ўйлаб топишга ва қўшиқни импровизация
қилишга (Д.Омонуллаева “Бувижоним”) ўргатиш.
Боланинг ёш хусусиятлари ва овоз диапозонини ҳисобга олган ҳолда
репертуар танлаш, қўшиқ матнини ёдлаш ва оҳангини аниқ ифода этишга,
қўшиқнинг банд ва нақорот қисмларини фарқлай олишга, чолғу асбоби
жўрлигида ёки жўрлигисиз куйлашга ўргатиш. Болада қўшиқ ижрочилиги,
чолғучилик ва актёрлик қобилиятини мужассам ривожлантириш мақсадида
қуйидаги қўшиқларни ўргатиш тавсия этилади: Ф.Назаров “Пахтаой”;
Д.Омонуллаева “Алла”, “Космонавтлар”; Л. Муждабоева “Гул яхши, лола
яхши”;
С.Бобоев
“Булубулча”;
Н.Норхўжаев
“Қиличми-тўқмоқ”,
“Шафтолига саволим”, “Юртим чиройли”; Ш.Ёрматов “Сумалак”,
Ғ.Қодиров “Арча қўшиғи”; В.Рўзметова “Қорбобо”, “Қорқиз”, “Боғча
опажон”, “Нурли қуёнча”; Н.Норхўжаев “Биз аскармиз”, “Қадим турон”;
М.Икромова “Офтоб яхшими, одоб яхшими”; М.Отажонов “Шўх чумчуқ”;
М.Дадабоев “Онажоним”, “Наврўз муборак”; З. Қаюмова “Тойчоғим”,
“Майса”, “Капалак”, “Онажон”; А.Мансуров “Булбулча қўшиғи”;
Л.Турсунова “Юртимда байрам бўлсин”; А.Берлин ”Фонтан”.
Болалар чолғу асбобида чалиш. Боланинг мусиқа асбобларига
қизиқиш билдиришини рағбатлантириш, уларни чалишга ўргатишда
давом этиш. Зарбли чолғу асбобида оҳангнинг баланд-пастлиги, қаттиқ
ёки секинлигини, ритмик манзарани, ўзаро уйғунлик ва бошқа
томонларини етказиб беришга, болалар чолғу асбобларида ижронинг
содда усуллари: сурнайчани чалаётганда нафасни тўғри олиш ва уни
тежамли ишлатишга; ликопчаларни чертиб чалаётганда баланд-паст оҳанг
ҳосил қилишга ўргатишда давом этиш.
Нота ва товушқатор ҳақидаги (“Бармоқлар” – нота саводи,
“Ноталарнинг уйчалари”) тушунчаларини кенгайтириш.
Миллий мусиқа асбоблари: дутор, рубоб, карнай, най, чанг, ноғора ва
доира ҳақидаги тушунчаларини бойитиш ва уларда чалиш усуллари, қайси
гуруҳга мансублиги ҳақида суҳбатлашиш.
Болани оркестрда ижро этишга ўргатишда давом этиш. Ижрони
биргаликда бошлаб, биргаликда якунлаш, куйни мустақил ижро этиш
кўникмасини шакллантириш. Болада чолғучиликка оид ижодкорликни
ривожлантириш.
189
Болага “Фортэ” ва “пиано” белгилари ва уларнинг аҳамияти ҳақида;
оркестрнинг турлари, дирижёр ва унинг вазифаси ҳақида тушунча бериш.
Якка, дуэт ва ансамбл ижролиги ҳақида тушунчага эга бўлиш ва бир-
биридан фарқлашга ўргатиш.
Мусиқа раҳбарига жўр бўлиб ижро этиш (К.Абдуллаев “Олма”,
И.Акбаров “Марш”); зарбли чолғуларда жўр бўлиш (А.Тамаси “Ғамгин
қўғирчоқ”, Б.Барток “Диалог”); Қўшиққа чолғуларда жўр бўлиш
(М.Дадабоев “Онажоним”, ўзбек халқ қўшиғи – “Лайлак келди”); халқ
куйларини чалиш ( ўзбек халқ куйи – “Яллама ёрим”, қорақалпоқ халқ куйи
– “Бибигул”, рус халқ қўшиғи – “Во поле берёза стояла”); чолғу асбоби
жўрлигисиз, мустақил ижро этишга ( ўзбек халқ куйлари – “Қари наво”,
“Асп бўламан”) ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |