Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

 


186 
Мусиқа 
(6-7 ёш) 
Мусиқа тинглаш. Мусиқа воситасида боланинг ички дунёсини 
бойитиш, эстетик дидини ўстириш, мусиқий тафаккур ва хотирани 
ривожлантириш; 
мусиқа 
маданиятини 
шакллантириш 
(таниқли 
композиторлар - Н.Норхўжаев, Д. Омонуллаева ҳамда миллий ва замонавий 
мусиқа билан таништириш)да давом этиш. Миллий куйлардаги жозибани, 
гўзалликни, ёрқин ифода воситаларини ҳис қилиш, мусиқа мазмунини 
англаш, 2-3 қисмли шаклни мустақил фарқлай олиш кўникмасини; она-
Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва фахр туйғуларини (М.Бурхонов 
“Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси”; Д. Омонуллаева 
“Туркистон фарзандимиз”; М. Дадабоев “Ўзбекистон мустақил”) 
шакллантириш.
Мусиқа асарининг кириш, бошланиш, нақарот ва хотима қисмини, 
айрим темп ва динамикасини фарқлашга ўргатишда давом этиш. Болани 
ўзбек мумтоз куйларини дутор, рубоб, тамбур, най ёки ғижжак каби чолғу 
асбоблари ижросида (Ўзбек халқ куйлари – Т.Ҳолиқов “Дутор баёти”, 
”Усмония”, “Қашқарча”; Т.Ражабий “Тановор” (рубоб); Т.Алиматов 
“Нола”(тамбур); Ҳ.Раҳимов “Дўлонча”) тинглаш; жаҳон мумтоз мусиқаси 
намуналаридан (Ф.Шуберт “Серенада”; П.Чайковский “Касал қўғирчоқ”, 
”Йил фасллари”); замонавий мусиқа асарларидан баҳраманд қилиш.
Турли жанр ва турли кайфиятдаги асарларни (ўзбек халқ қўшиғи – 
“Ойижон”; В.Моцарт “Туркча марш”; Д.Омонуллаева “Доира ва 
чилдирмада чал”; С.Рахманинов “Итальянча полька”; А.Муҳамедов 
“Қўғирчоқнинг алласи”; И. Акбаров “Салимжоннинг товуғи”) тинглаш, 
фарқлаш ва мусиқий образнинг ривожланишини кузатиш (Д.Кабалевский 
“Суворий”, В.Агафонников “Қўнғироқчалик чана”). 
Мажор (ёрқин, жарангли, очиқ) ва минор (ғамгин, сокин) ҳақида 
тушунча бериш орқали боланинг мусиқа ҳақидаги билимларини 
кенгайтириш.
Болани ёшига ва дунёқарашига мос келадиган опера ва балет 
асарлари (кичик парча) билан таништириш (П.Чайковский “Қарсилдоқ”); 
жонли ижро билан бир қаторда аудио ва видео тасмаларга ёзилган куй ва 
қўшиқлар, шеърият намуналари ва бадиий сўздан баҳраманд қилиш.
Боланинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, ўз мусиқасини 
яратиши учун тегишли материаллар билан таъминлаш. Байрамлар ва 
кўнгилочар тадбирларда, мусиқали ва кўргазмали фаолиятларда иштирок 
этишга қизиқиш билдиришини рағбатлантириш. 
Мусиқа асари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён этишига 
имкон бериш, нутқида оддий мусиқий атамалардан: регистр, динамика, 
чўзим, тезлик, ритм, вокал, балет, опера, симфония, концерт, композитор 
кабилардан фойдаланишга ундаш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish