Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Олти ойликда бола: 
- нутқни тинглайди ва тушуна бошлайди; 
- яқинларининг овозига ва куйларга муносабатини намоён этади; 
- турли овозларга тақлид қилади; 
- сўзларнинг дастлабки “ма”, “ба” каби оддий бўғинларини 
қайтаради; 
- болалар қўшиқлари ва айтишувларини тинглайди; 
- халқ қўшиқларидан, қувноқ шеър ва ҳикоячалардан таъсирланади; 
- ёрқин рангдаги китобларга қизиқиб қарайди; 
- юмшоқ ўйинчоқларни эзғилайди, ғижимлайди; 
- девордаги расмлар ва плакатларни томоша қилади. 
 
 
 


12 
Билиш жараёни ва атроф-муҳит тўғрисидаги
билимларга эга бўлиш 
(туғилгандан - 6 ойликкача) 
Элементар математик кўникмалар ва билимларни ривожлантириш. 
Бола билан ўйнаётганда кўп сонли ўйинчоқларга қизиқиш 
билдиришини инобатга олиб ўйинчоқларнинг сонини аста-секин 
кўпайтириб бориш керак. 
Кичкинтойга ёрқин рангдаги қизил, сариқ шиқилдоқчаларни бирин-
кетин кўрсатиш, қўлчалари билан ушлашга интилишини рағбатлантириш; 
кўз ҳаракатларининг ривожи учун шиқилдоқчани қувноқлик билан аста 
ўнг ва чап томонга йўналтириш.
Қалпоқчани қўғирчоқлар ёки атрофдагиларнинг бошига кийдириб
болага кўрсатиш ва ўз бошига мустақил кийишга ҳаракат қилишини,
хатти-ҳаракатлари билан бош кийими ўзига тўғри келмаётганлигини 
билдиришини; сўрғич ёки сўрғичли шишачани оғзига тортишини
рағбатлантириш. 
Олти ойликда бола: 
- кўп сонли ёрқин рангдаги ўйинчоқларга қизиқиш билдиради; 
- ўз 
хатти-ҳаракатлари 
билан 
бош 
кийими 
ўзига 
тўғри 
келмаётганлигини кўрсатади; 
- сўрғич ёки сўрғичли шишачани оғзига тортади. 
 
Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш 
(туғилгандан - 6 ойликкача) 
Бола диққатини теварак-атрофдаги чиройли, ёрқин нарсалар (ранги, 
шакли турлича ўйинчоқлар)га қаратиш, номларини айтиш, улар ҳақида 
сўзлаш (масалан, “Қўғирчоғингни кўйлаклари қандай чиройли экан-а, 
қарагин, у сенга энгашиб “ассалом” деяпти” ёки девордаги соатни 
кўрсатиб: “Эшитаяпсанми, соат “чиқ-чиқ” қилаяпти”) асосида қизиқиш 
ҳосил қилиш. Кичкинтойнинг ўз қўлларини ўрганиши, бармоқларини очиб 
айлантириб қараши, бир қўли билан иккинчи қўлини ушлаб, силаб 
кўришини рағбатлантириш. 
Бола билан ўйнаганда бармоқлар, кафтлар билан ўйналадиган 
ўйинлар (“Бармоққа-бармоқ”, ”Чапак-чапак”)дан фойдаланиш.
Боланинг қўлларини оғзига солишига йўл қўймаслик. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish