Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

 
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш 
(
6 ойликдан – 12 ойликкача

Ижтимоий ривожланиш. Катталар билан мулоқот. Боланинг 
яқин кишилари билан мулоқот қилишда ташаббус билдиришини 
(кўзларига қараш, жилмайиш, ёпишиш, қўлларига чиқиб олишга ҳаракат 
қилиш, қичқириб юбориш, енгини тортиш), ўз ҳаракатларига эътибор 
қаратиб, алоқага киришишга интилишини, таниш одамларнинг овозига, 
ҳаракатига тақлид қилишини рағбатлантириш. 
Катталарнинг нутқини тушунишга, мурожаатига жавоб беришга, 
уларнинг сўзлари бўйича турли ҳаракатларни бажаришга, имо-ишорадан 
фойдаланишга ўргатиш. 
Ўзи хоҳламаган нарсаларни инкор этиш; бирор хавф юзага 
келганлигини тушуниш ва яқин одамидан ёрдам сўрашини қўллаб-
қувватлаш. 
Саломлашиш вақтида ўнг қўлчасини кўксига қўйиш, хайрлашиш 
вақтида қўлини силкитишни ўргатиш, агар бола катталар эслатмасдан 
туриб ўзи қўлини силкитса, уни мақташ. 
Бола билан кўпроқ муомалада бўлиш ва сўзлашиш, унинг ижобий 
ҳаракатлари, фаоллигини яхши сўзлар билан мақтаб қувонтириш; 
ўйинчоқларини бошқалар билан бирга ўйнашини рағбатлантириш. 
Ўзаро ҳурмат ва ишонч муҳитини яратиш, болани доимо кузатиб 
туриш, илтимосларига мос равишда жавоб бериш. Болани ҳар қандай 
вазиятда руҳан қўллаб-қувватлаш, зарур бўлганда ёрдам бериш ва кўпроқ 
қулайлик яратиш, янги муҳитда хавфдан ҳоли эканлигига ишонч ҳосил 
қилиши учун, уни қучоқлаб бағрга босиш; қўлларидан ушлаб туриш ва шу 
тарзда бегона кишилардан, нотаниш муҳитдан қўрқишини камайтиришга 
ҳаракат қилиш.
Тенгдошлари билан мулоқот. Боланинг тенгдошлари билан 
мулоқот қилишга қизиқиш билдириши, қувониши, завқланиши (қараш, 
жилмайиш, кулиш, қичқириш)ни, тенгдошларининг ҳаракатларини 
кузатиши, фаол тақлид қилишини рағбатлантириш, мулоқот қилишдан 
чалғимаслик. 
Ўйинчоғини бошқа болалар билан ўйнашга ўргатиш (бунда бирга 
ўйнаётган бола унинг ўйинчоғини олса, йиғлаб, норозилик билдириши 
мумкинлигини инобатга олиш). 
Боланинг тенгдошлари билан муомала қилиши учун шароит яратиш, 
тоза ҳавода биргаликда сайрлар уюштириш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish