Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Майда моторикани ривожлантириш



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Майда моторикани ривожлантириш. Кичкинтойнинг қутичани 
очиши, ундан буюмларни чиқариб олиши; чапак чалиши, бир қўли билан 
майда буюмларни олиб келиши; пиёлани икки қўли билан ушлаб, оғзига 
олиб бориши ва ундан мустақил ичишга ҳаракат қилиши, китобни 
варақлаши (одатда бирданига 2-3 варақни очади), икки қўли билан 
коптокни ушлаб олишга ҳаракат қилиши, қўлларида сақлаб туриши, 
ирғитиши, юмалатишини рағбатлантириш. Болани ўйинчоқни бир қўли 
билан ушлаб, иккинчи қўли билан ўйнаши, катта ва кўрсаткич 
бармоқларидан фойдаланиб, майда буюмларни қутичага солиши ва стол 
устидаги майда нарсаларни йиғишини, қалам ёки ручка билан ноаниқ 
чизиқларни чизишга уринишини рағбатлантириш. 
Кичкинтойнинг майда моторикасини ривожлантиришда турли 
ўйинлар, машқлар бажариш мумкин: қутичага ёрқин рангдаги турли 
ўйинчоқлар, буюмларни солиб қўйиш ва болага олишни таклиф қилиш, 
сўнг сўраш “Юмшоқми?”, “Қаттиқми?”; қўлига елим пиёла бериш ва сувни 
қандай ичиш кераклигини тушунтириш; бола билан чиройли расмли-
безакли китоб томоша қилиш, уни шошилмасдан, аста варақлаш 
кераклигини кўрсатиш ва боланинг ушбу ҳаракатларга тақлид қилишини 
рағбатлантириш; коптоклар билан турли ўйин машқларини бажариш; 
кичкинтойнинг буюмлар билан ҳаракатлар бажаришини мақташ; 
ўрганаётган буюмлар доирасини кенгайтириб бориш; болани майдароқ 
буюмлар қўйилган стол ёнига ўтқизиш ва уларни бармоқлари билан 
ушлашини, қутига солишини рағбатлантириш. 
Сенсомоторикани ривожлантириш. Боланинг сезги органлари ва 
сенсомоторикасини ривожлантириш. Кичкинтойнинг бармоқлари 
ёрдамида бир хил буюм билан ҳар хил ҳаракатларни бажариши (резинали 
ўйинчоқларни босишии, силкитиши, юмалатиши, тешикларга ўтказишга 
уриниши, ичи бўш ўйинчоқларни бир-бирига солиши)ни; гулларни ҳидлаш 
учун энгашиши, ўзи яхши кўрган таомни кўрганида унга интилишини 
қўллаб-қувватлаш. 


17 
Боланинг сенсомоторикасини ривожлантириш учун қуйидаги 
машқларни ўтказиш мумкин: пахта, нўхат, тугма каби нарсаларни турли 
шакл ва рангдаги қопчаларга солиб, қопчани ушлаб кўришни таклиф 
қилиш; ичи бўш, катта-кичик ҳажмдаги ўйинчоқ ёки елим идишлар бериш 
ва уларни бир-бирига солишини рағбатлантириш; бола эътиборини 
атрофидаги кўм-кўк майсаларга, чиройли гулларга қаратиш, ўтларни 
қўллари билан ушлашга, гулларни ҳидлашга рухсат бериш; “иссиқ” ва 
“совуқ” нарсалар ҳақида тушунча бериш, улар нима билан фарқланишини 
тушуниб олиши учун, илиқ ва совуқ идишларга тегиб кўришига (бола 
ҳаётига хавф солмаган тарзда) имкон бериш.

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish