Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили



Download 29,41 Kb.
bet5/6
Sana01.07.2022
Hajmi29,41 Kb.
#727960
1   2   3   4   5   6
Bog'liq


Рентабеллик фаолиятини тахлили



Фирманинг юқори рентабелликка эришиш бўйича фаолиятини қисқа муддатли давр учун ва узоқ муддатли давр учун тахлил этиш мумкин.
Қисқа муддатли даврда фирма ўзгартириб бўлмайдиган миқдордаги ускуналарга (ишлаб чиқариш қувватларига) эга. Шунинг учун фойдани ошириш ёки зарарни камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқариш ҳажмларида ўзгарувчи ресурслар (материаллар, меҳнат ва бошқалар)дан кўпроқ ёки озроқ ишлатиш йўли билан ўзгаришлар қилиш кўринишида амалга оширилади. Фирманинг фойдаси ялпи пул даромадидан ялпи харажатларни айириб ташлаш орқали ҳосил бўлади. Фирма фойдани максималлаштирувчи ишлаб чиқариш ҳажмига интилади.
Эркин рақобат шароитида (кичик ва ўрта бизнес асосан шундай шароитда иш олиб боради) фойдани максималлаштирувчи ишлаб чиқариш тушумини аниқлашга икки усулда ёндошилади. Биринчи усулда ялпи пул тушумини ялпи харажатлар билан, иккинчи усулда чегаравий тушумни чегаравий харажатлар билан таққослайдилар.
Бозордаги баҳо ўзгармас деб олинганда, рақобат шароитида ишлаётган тадбиркор олдида уч савол кўндаланг туради: ишлаб чиқариш керакми, қанча ишлаб чиқариш керак, қанча фойда олиш мумкин? Дастлабки қарашда жавоб оддий: фойда олинадиган бўлса, ишлаб чиқариш лозим. Лекин амалда масала мураккаброқ бўлади. Гап шундаки, қисқа муддатли даврда ялпи харажатларнинг бир қисми доимий харажатлардан, қолган қисми эса ўзгарувчи харажатлардан иборат бўлади. Доимий харажатлар фирма ишламай турган бўлса ҳам қоплаб берилиши керак. Яъни маҳсулот ишлаб чиқарилмаса, фирма доимий харажатлар миқдорида зарар кўради. Шунинг учун сотиш баҳоси ўртача харажатлардан пастроқ, лекин ўзгарувчи харажатлардан юқорироқ бўлган ҳолларда ишлаб чиқаришдан воз кечиш мумкин эмас. Албатта, бу қисқа муддатли даврда. Узоқ муддатли даврда тадбиркор доимий харажатларни ҳам тўхтатиш чораларини кўради.
Корхона максимум ялпи фойдага эришадиган ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш учун ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб борувчи даражалари ҳамда уларга мувофиқ келувчи чегаравий даромад ва чегаравий харажатлар миқдорларини ифодаловчи жадвал тузилади. Шу жадвал маҳлумотлари асосида график тузиш ҳам масалани ойдинлаштиришга ёрдам беради. Чегаравий даромад чегаравий харажатдан ортиқ бўлса, корхона фойдаси суммаси ишлаб чиқариш ҳажми ортиши билан ортади, аксинча чегаравий даромад чегаравий харажатдан камроқ бўлса, фойда умумий суммаси камаяди. Шунинг учун чегаравий даромад чегаравий харажатга тенглашган нуқтада фойданинг максимумига эришилади деб ҳисобланади. Чунки шу нуқтадан сўнг чегаравий харажат чегаравий даромаддан ортиқроқ бўлиб қолади. Буни чегаравий даромад билан чегаравий харажатнинг тенглиги қоидаси деб аталади.

Download 29,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish