Корхона фаолиятини тахлил этиш мазмунан ўз таркибига қуйидагиларни олади:
Корхона фаолиятининг тахлил этилаётган соҳасида тахлил этиш ўз қандай вазифа ёки мақсадни қўяётганлигини аниқ белгилаб олиш.
Тахлил этилаётган обoектнинг сабаб-оқибат алоқалари характерини ойдинлаштириб олиш ва бу алоқаларни тадқиқ этиш учун зарур усулларни ва кўрсаткичларни танлаш.
Объект учун хос бўлган натижавий кўрсаткичга таoсир этаётган
омиллар ёки шароитлар таoсирининг йўналиши ва миқдорини аниқлаш.
Мазкур омиллар таoсирини кучайтираётган ёки заифлаштираётган
сабабларни аниқлаш ва тадқиқ этиш.
Ижобий омиллар таъсирини кучайтириш бўйича тавсиялар ва
хулосалар ишлаб чиқиш.
Ички мақсадлардаги корхона фаолияти тахлили қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилади:
ишлаб чиқариш самарадорлигани оширишнинг ижобий ва салбий омилларини аниқлаш ва баҳолаш;
корхонанинг яхлит фаолиятига ҳамда унинг бўлинмалари фаолиятига объектив баҳо бериш;
ҳар бир ходимнинг, ҳар бир бўлинманинг эришилган натижалардаги ҳиссасини аниқлаш ва шу йўл билан корхонада ташаббускорликни раьбатлантириш учун шароит яратиш;
корхонада оқилона бошқариш қарорларининг қабул қилиниши ва уларнинг изчил равишда ижро этилишига ёрдам бериш;
корхонада ишлаб чиқариш ва молиявий режаларнинг асосланган бўлишини таъминлаш.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, корхона фаолиятини тахлил қилишда бу фаолият натижалари ва якунларини ўрганиб чиқиш марказий ўринни эгаллайди. Корхона хўжалик фаолияти муайян кўрсаткичларда ўз ифодасини топади. Корхона фаолиятининг якунларини ифода этиш учун, одатда, ягона кўрсаткич камлик қилади. Шунинг учун бир бири билан боғланган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Бу тизим корхонадаги ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этаётган барча муҳим омилларни ўрганиб чиқиш имконини бериши лозим. Кўрсаткичлар тахлилида уларни тармоқда ёки регионда мавжуд бўлган нормативлар билан таққослаш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур нормативлар корхонада ишлаб чиқаришнинг техник-технологик даражасини белгилайди ва иқтисодий самарадорликки ошириш учун мўлжал бўлиб хизмат қилади.
Корхона фаолияти якунларининг танлаб олинган кўрсаткичлар тизими таркиби мазкур фаолиятнинг стратегик ва тактик мақсадлари билан ҳам боғланган бўлиши мумкин. Бозор муносабатлари шароитида стратегик мақсадлар корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ бўлса, тактик мақсадлар, айниқса кичик бизнесда корхонанинг бозордаги ўз ўрниий сақлаб қолишга ва мустаҳкамлашга қаратилган бўлади.