Институт Ректорининг 2021 йил «___»_______даги ___-сонли буйруғига илова
Қорақалпоғистон тиббиëт институти Ректори, фуқаро муҳофазаси бўйича 2021 йил учун асосий тадбирлар режаси
№
|
Тадбирлар номи
|
Бажариш вақти
|
Ижрочи
|
Қўшимча
|
1. Ташкилий саволлар
|
1
|
Институтнинг фуқаро муҳофазаси бўйича ҳужжатларини меъёрий талабларга асос ишлаб чиқиш.
|
2021 йилнинг
1-чорагида
|
ФМ бўйича мутахассис
|
|
2
|
Штат бирлигига ўзгариш бўлган бўлса ФМ бошлиғининг буйруғини янгилаш.
|
Март ойида
|
ФМ бўйича мутахассис
|
|
3
|
“Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳабар бериш ва бартараф этиш режаси”, алоҳида даврдаги ҳаракат режаси ва кўчириш (эвакуация) режаларига аниқликлар киритиш.
|
Йил
Бошида
|
ФМ бўйича мутахассис
|
|
4
|
Раҳбар ва фуқаро муҳофазаси тузилмаси шахсий таркибига ҳабар бериш чизмасини янгилаш.
|
Йил
Бошида
|
ФМ бўйича мутахассис
|
|
Фуқаро муҳофазаси бўйича объект раҳбарлар таркиби
ва фуқаро муҳофазаси тузилмаси шахсий таркибини тайёрлаш
|
5
|
Фуқаро муҳофазаси бўйича 2021 ўқув йили учун фуқаро муҳофазаси тузилмаси шахсий таркибини тасдиқланган дарс машғулотлари режаси асосида ўқитиш.
|
Йил
Давомида
|
ФМ бўйича мутахассис
|
|
6
|
КР ФВБ АваРТТМда фуқаро муҳофазаси раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитишни ташкиллаштириш.
|
йил
давомида
ҚР ФВБ режасига асосан
|
ФМ бўйича мутахассис
|
|
7
|
Барча шахсий таркибнинг ўқув гуруҳларини машғулотига қатнашини назоратга олиш.
|
Йил
Давомида
|
ФМ бўйича мутахассис
|
|
8
|
Бошқарма раҳбарлар ва ФМ тузилмаси шахсий таркибининг билим ва кўникмаларини мувофиқлаштириш мақсадида, ўқув машғулотларини ўтказиш.
|
Йилига
бир марта
(2-ярим йилликда)
|
ФМ бўйича мутахассис
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Қорақалпоғистон тиббиëт институти
Ректори, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи
___________О.А.Атаниязова
«___» __________ 2021 йил
Институтнинг ФМ бўйича навбатчисига (қўриқловчи) Й Ў Р И Қ Н О М А
Бошқармага Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Нукус шаҳар ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчиларидан ФМ бўйича сигнал ва кўрсатмаларни:
- иш вақтида – объект раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс (улар бўлмаганда – ўринбосари ёки котиби);
- ишдан ташқари вақтда – навбатчи (қўриқлаш бўлими вакили) қабул қилади.
1. Филиал навбатчиси (раҳбар ёрдамчиси, қўриқлаш бўлими вакили) Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиқларидан ёки Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, бошқарманинг тезкор навбатчисидан ФМ сигналини (кўрсатмасини) олганда қуйидагиларга мажбур:
1.1. Олинган ФМ сигнали (кўрсатмаси)нинг мазмунини, уни ким берганлигини (фамилияси, лавозими) ва берилган вақтини «Қабул қилинган ва берилган кўрсатмалар журнали»га ёзишга;
1.2. Қабул қилинган сигнални тасдиқлаш учун:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши навбатчисига ____________, ____________ телефон рақами орқали;
- Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор навбатчисига ____________, ____________ телефон рақамлари орқали қайта қўнғироқ қилиш ва қабул қилинган сигнал (кўрсатма) тўғрисида маълумот бериш;
1.3. Қабул қилинган сигнал (кўрсатма) тўғрисида объект раҳбарига ёки унинг ўрнини босувчи шахсга маълумот бериш ва унинг кўрсатмаси бўйича ҳаракатланиш;
1.4. Объект раҳбари етиб келиши билан қабул қилинган сигнал (кўрсатма) ва у бўйича бажарилган тадбирлар тўғрисида маълумот бериш.
2. «Шошилинч йиғин» сигнали қабул қилинганда объект навбатчиси (раҳбар ёрдамчиси, қўриқлаш бўлими вакили) қуйидагиларга мажбур:
2.1. Қабул қилинган сигнал тўғрисида объект раҳбарига ёки унинг ўрнини босувчи шахсга маълумот бериш ва унинг кўрсатмаси бўйича ҳаракатланиш;
2.2. «Раҳбарлар таркибини огоҳлантириш учун ҳайдовчилар рўйхати» бўйича ҳайдовчиларга «Шошилинч йиғин» сигналини бериш ва «Бошқарув, алоқа ва огоҳлантириш тархи (схемаси)» бўйича раҳбарлар таркибини йиғишга кўрсатма бериш;
2.3. Телефон орқали раҳбарлар таркибини (огоҳлантириш рўйхатига мувофиқ) топшириқлар олиш учун улар тезда раҳбар кабинетига етиб келиши тўғрисида огоҳлантириш;
2.4. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига ______________, ____________ телефон рақамлари орқали қабул қилинган сигналнинг вақти, мазмуни ва у бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумот бериш;
2.5. Навбатчининг «Қабул қилинган ва берилган кўрсатмалар журнали»га сигналнинг қабул қилинган вақтини, кимга ва қачон етказилганини, унинг ижроси бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ёзишга;
2.6. Етиб келаётган раҳбарлар таркибини ҳисобини юритиш ва раҳбар етиб келиши билан амалга оширилган тадбирлар тўғрисида маълумот бериш.
3. Объект ҳудудида авариялар, талофатлар ёки табиий офатлар содир бўлганда навбатчи қуйидагиларга мажбур:
- содир бўлаётган танг вазият ҳақида зудлик билан раҳбарга (унинг ўрнини босувчи шахсга) маълумот бериш, хабарни ёзма шаклда расмийлаштириш ва кейинги ҳаракатларни раҳбар кўрсатмаси бўйича амалга ошириш.
4. «Алоқа текшируви» сигнали олинганда сигнал олинган вақтини, уни ким берганини журналга қайд этиш, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига ____________, ____________ телефон рақамлари орқали сигналнинг эшитилиш сифати ва уни ким қабул қилгани тўғрисида ҳамда бошқарувчига қилинган ишлар тўғрисида маълумот бериш.
5. Навбатчиликни қабул қилаётганда қандай кўрсатмалар тушганини, навбатчи автотехника давлат рақамини аниқлаш, йўриқномани ўрганиб чиқиш шарт.
-
Илова:
|
1.Филиалнинг огоҳлантирилувчи раҳбарлар таркиби рўйхати.
|
|
2.Филиал раҳбарлари таркибини бошқарув, алоқа ва огоҳлантириш тархи (схемаси).
|
|
3. Қабул қилинган ва берилган кўрсатмалар журнали.
|
|
4. Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш журнали.
|
|
5. Объект раҳбарлар таркибининг навбатчилик жадвали.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |