1. Эвакуация жараёнини вақтида ўтказишни таъминлаш учун психологик тайёргарликка йўналтириш:
- эвакуация комиссиясининг шахсий таркибида ўз мажбуриятларини аниқ бажаришда, эвакуация жараёнида қабул қилинадиган қарор ва фармойишларга нисбатан жавобгарлик хиссини кучайтириш;
- эвакуация қилинаётганларда рухий ва психологик хислатларни қўллаб-қувватлаш: хусусан ўзаро мадат бериш, фуқаро муҳофазасига қаратилган тадбирларни бажаришларда барча экстремал қийинчиликларни мардона бошдан кечириш қобилияти лозим;
- ходимларга эвакуация вақтида ўзини қандай тутиш қоидаларини тушунтириш, фуқаро муҳофазаси органларининг фармойиши ва чақирув сигналига асосан, эвакуация қилинаётганлар харакатини ташкиллаштириш ва бошқалар.
Ушбу тадбирлар тизим бўлинмалари раҳбарлари ва колонна бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
Эвакуация комиссияси раиси А.Пахратдинов
Объект эвакуация қилинадиган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари РЎЙХАТИ
Эвакуация комиссияси раиси _________________ Эвакуация комиссияси раисининг эвакуация тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги МАЪРУЗАси 1. Объект фавқулодда вазият юзага келганда ва юзага келиш хавфи мавжуд бўлганда ўз фаолиятини тўхтатади, унинг таркибида
- хизматчи ва ходимлар _____ киши;
- уларнинг оила аъзолари _____ киши,
шунингдек:
- мактабгача бўлган ёшдаги болалар _____ киши;
- мактаб ёшидаги болалар _____ киши;
- меҳнатга лаёқатли уй бекалари _____ киши;
- пенсионерлар _____ киши мавжуд.
2. Умумий ҳисобда _____ киши эвакуация қилинади.
улардан:
- хизматчи ва ходимлар _____ киши;
- уларнинг оила аъзолари _____ киши;
шунингдек:
- автотранспорт ёрдамида _____ киши;
- темир йўл транспорти ёрдамида _____ киши;
- пиёда йўли билан _____ киши;
3. Объектлардаги ахборотнинг техник воситалари, шаҳар телефон алоқаси ва ҳаракатланувчи воситалардан фойдаланган ҳолда эвакуация ишлари бошлангани ҳақида хизматчи ва ходимларни хабардор этиш.
4. Фуқаро муҳофазаси бошлиғи қарори билан шаҳар ташқарисидаги ____________________________________________________ ҳудудга одамларни жойлаштириш пункти тасдиқланган. Шаҳар ташқарисидаги пунктдан корхонагача бўлган масофа оралиғи ___ км.
Эвакуация қилинган пиёда йўловчиларни вақтинча жойлаштириш оралиқ пункти __________________________ гача масофа ____ км.ни ташкил этади.
5. Эвакуация ишлари эвакуация комиссияси томонидан тузилган рўйхат бўйича комбинациялашган усул билан амалга оширилади.
Эвакуация комиссияси иши
- автомобиль транспорти ёрдамида _____ рақамли эвакуация йиғув пункти орқали;
- темир йўл транспорти ёрдамида _____ рақамли эвакуация йиғув пункти орқали олиб борилади.
Шаклланган колонналар бошлиғи этиб қуйидагилар тайинланган: ________________________________________________________________________________________________________________________________________
6. Жойлаштириш хисоби ва режасига мувофиқ, эвакуация қилинганлар шаҳар ташқарисидаги ҳудуднинг _______________________________________ _________________________________ (жойлаштирилсин) жойлаштирилади. Бир киши учун жойлаштириш майдони ___ кв. м ни ташкил қилади.
Корхона маъмурияти фаолиятини ташкиллаштириш учун умумий майдони ___ кв. м. га тенг __________________________________________ биноси ажратилган.
Ишлаб чиқариш ускуналарини жойлаштириш учун умумий майдони ___ кв. м. га тенг __________________________________________ биноси ажратилган.
7. Эвакуация даврида ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг овқатланиши эвакуация қилинганларнинг озиқ-овқат махсулотлари ҳисобидан, шаҳар ташқарисидаги ҳудудда эса савдо тармоғи ва эвакуация пунктидаги ошхона орқали меъёрлаштирилган таъминот томонидан ташкиллаштирилади.
8. Қуйидаги талабларда тиббий хизмат кўрсатилади:
- ЭЙПга ўтганда - ЭЙП томонидан ташкил этилган тиббий пунктлар орқали;
- автомобиль ва пиёда колонналари ҳаракатланаётган вақтда - колонна таркиби учун ажратилган санитария ходимлари ва ҳаракат йўналишида жойлашган тиббий муассасалари орқали;
- шаҳар ташқарисидаги ҳудудда - эвакуация пунктида жойлашган тиббий муассасалар орқали.
Шаҳар ташқарисидаги ҳудудда эвакуация қилинганларни озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш, тиббий ва хизматнинг бошқа турларини кўрсатиш учун жавобгар шахс этиб _________________________ тайинланган.
20__ й. «__» ___________ соат ____ да ________________ ___________________________________________________________________қишлоққа аҳолини эвакуация қилишга фармойиш берилди.
Ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация режасига мувофиқ 20__ й. «__» ___________ соат ____ ҳолати бўйича ______ киши хавфсиз жойга кўчирилди. Улардан:
- автотранспорт орқали ______ киши
- темир йўл транспорти орқали ______ киши
- пиёда йўли билан ______ киши эвакуация қилинди.