Қорақалпоғистон тиббиëт институти
Ректори, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи: О.А.Атаниязова
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Қорақалпоғистон тиббиëт институти
Ректори, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ____________О.А.Атаниязова
«___» __________ 20___ йил
Тиббиёт гуруҳи сардори ва шахсий таркибининг
ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Тиббиёт гуруҳи сардори ФМ тузилмаси сардорига, объект фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғига ва унинг ўринбосарига бўйсунади. ФМ тузилмаси сардори бўлмаган пайтларда қутқарув гуруҳи сардорига бўйсунади.
Тиббиёт гуруҳига сардори гуруҳига ўз вақтида хабар берилиши, гуруҳнинг тезда тўпланиши ва шайлиги, махсус ва умумий тайёргарлиги, табел мол-мулки билан таъминланганлиги учун жавоб беради.
Тиббиёт гуруҳи сардорининг мажбуриятлари:
- гуруҳнинг ҳар бир сандружинанинг аҳлоқий-психологияси, иш қобилиятлари, фамилияси, исми, шарифини, туғилган йилини, уй манзилини, ҳарбий хизматга муносабатини, хабар бериш сигналлари бўйича чақиртириш йўлларини билиш;
- шахсий таркиб билан махсус ва умумий тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказиш ва уларни сифатли ўқитиш учун барча чораларни кўриш;
- гуруҳ фуқаро муҳофазаси бўйича табел мулки билан таъминланганлигини билиш, уларнинг ҳисобини юритиш, уларни тўлдириш ва сақлаш жойларини ўз вақтида янгилаш юзасидан вақтидан кечиктирмасдан талабномалар бериш, аҳволи ва созлигини мунтазам текшириш;
- мол-мулк ва шахсий ҳимоя воситаларини шахсий таркибга бириктириш ва улардан фойдаланиш меъёрларига амал қилишга ўқитиш;
- узининг ғоявий-сиёсий даражасини, фуқаро муҳофазаси бўйича махсус ва умумий тайёргарликни ошириш;
- шахсан ўзи ва шахсий таркиби томонидан бириктирилган объектнинг санитария аҳволини текшириш, объектда санитария-эпидемик ва гигиеник шароитларни сақлаб туриш талабларини бажариш ва объектнинг барча ходимлари уларга амал қилишлари бўйича чораларни кўриш;
- тузилма сардорига ва объект ФМ штаби бошлиғига текширув натижалари юзасидан ахборот бериш, ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
- зарур бўлган вазиятларда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам бериш ва тиббий муассасаларга олиб бориш чораларини кўриш;
- табиий офатлар, авария ва фалокатлар оқибатларини бартараф этиш вақтида жабрланган ходимларга ёрдам кўрсатиш ва зарур бўлса, уларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
- қутқарув ишларини олиб бориш вақтида жабрланган кишиларни қидириш, хавфсиз жойга олиб чиқиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш;
- хабарлаш сигнали ёки сардор буйруғи (фармойиши) бўйича звено шахсий таркибини огоҳлантириш, улар йиғилиш жойига етиб келишларини текшириш, вазифа бериш, юзага келган вазиятни етказиш ва ҳаракатларига раҳбарлик қилиш;
- тузилма сардори ва объект ФМ штаби бошлиғига звено шахсий таркиби йиғилганлиги ва қўйилган вазифаларни бажаришга шайлиги тўғрисида ахборот бериш;
- объект ходимлари билан объектда ва турмушда санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказиш.
Тиббиёт гуруҳи шахсий таркибининг мажбуриятлари
Тиббиёт звеносининг шахсий таркиби тиббиёт звеноси сардорига бўйсунади.
Do'stlaringiz bilan baham: |