ФМ бўйича масъул ходими Б.Тажетдинов
«КЕЛИШИЛДИ»
Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи
_____________Б.Оразбаев
«___»_________20___ йил.
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Қорақалпоғистон тиббиëт институти
Ректори –
Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ______________О.А.Атаниязова
«___» __________ 20___ йил
|
ИНСТИТУТИ_ТАБИИЙ_ВА_ТЕХНОГЕН_ҲУСУСИЯТЛИ_ФАВҚУЛОДДА_ВАЗИЯТЛАРНИНГ_ОЛДИНИ_ОЛИШ_ВА_БАРТАРАФ_ЭТИШ_ҲАРАКАТЛАРИ_РЕЖАСИ____1.БЎЛИМ'>ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ТАБИИЙ ВА ТЕХНОГЕН ҲУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ ҲАРАКАТЛАРИ
РЕЖАСИ
1.БЎЛИМ
ИНСТИТУТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ ВА РЎЙ БЕРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВАЗИЯТ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР
Институтнинг жойлашган манзили: Нукус шаҳри А.Досназаров кўчаси 108 тел: 222-84-32
_________ кв.м. майдонда қуйидаги бино жойлашган:
___ қаватли бино (пишиқ ғиштдан, темир-бетонли) _____ йилда қурилган;
Бино иккинчи олов бардошлик даражали бўлиб, бинонинг асосий қисмлари ёнмайдиган материаллардан ташкил топган. Ҳовли атрофи
(темир панжара ва темир бетон) девор билан ўралган.
Ёнғин содир бўлган вазиятда
Ёнғиннинг бошланиши айланма шакл бўлиб, аста секин икки томонга тарқалиб бориши хавфи бор. Оловнинг тез тарқалишига сабаб, ёнувчи ашёларнинг мавжудлиги ва электр тармоқларининг шикастланиши ҳамда эътибосизликдан ёнғин келиб чиқиши мумкин. Ёниш жараёнида ўта захарли тутун ва юқори даражали иссиқлик харорати инсон ҳаётига хавф солади.
Ёнғинни олдини олиш бино ичида ҳар бир хонага бекитилган жавобгар ходимларга юклатилади.
Электр тармоқлари ишни тўхтатиш;
Ижрочи: Е.Абдираманов
Ижрочи: ФМ тузилмаси шахсий таркиби ва эвакуация комиссияси
хизматлар ва ФМ тезкор гуруҳи кучи билан ходимлар ва моддий мулкни олиб чиқишни ташкил қилиш;
- ёнаётган хоналардан ходимларни қутқариш;
ёнғинни ўчириш, қидирув, тиббий ёрдам кўрсатиш ва ўта муҳим ишларни бажариш учун жалб қилинадилар;
бунда барча техника хавфсизлигига риоя қилади.
Ёнғин содир бўлганда
Дарҳол ўт ўчириш қисмига қўнғироқ қилиш керак. тел:101;
ўт ўчириш техникаси етиб келгунга қадар, ўз кучлари билан ўт ўчиришга киришади;
қўриқлаш ишларини кучайтирилади.
Эпидемия тарқалганда
Эпидемияга қарши мавзу дарҳол аниқ бажарилиши шарт;
эпидемия юқтирганларни аниқлаш ва уларни алоҳида жойга жойлаштиришни ташкил қилиш;
имкони борича аҳолини кўпчилик бўлиб мулоқатда бўлишига йўл қўймаслик ва тиббий боғичларни тақиш.
Ўта захарли моддалар билан захарланганда
“Кимё хавфи” хабарини бериш;
дарҳол хоналардан чиқиб кетиш ва ҳимоя воситаларини ишга солиш;
хонага нур ва захарли модда кирмаслиги учун беркитиш ишларини бошлаш;
жарохатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш;
“Кимё хавфи тамом” хабарини зарур бўлганда бериш;
кимё хавфи тугагач, шу жойларни текшириб иш фаолиятини бошлаб юбориш.
V. Радиация ва кимёвий захарланишдан ҳимояланиш
Радиация ва кимёвий захарланиш хавфи туғилганда, ҚР ФМ штаби орқали сигнал берилади, бунда қилинадиган ишлар ҳақида тўлиқ маълумот берилади.
Бундай ҳолатда объект ходимлари дастур асосида иш кўришлари керак. Радиация миқдори маълум вақт ўтгач, радиация ҳимояси қўлланилади, қайсики ҳар бир ходим хабардор қилинади. Жавобгар ФМ штаб бошлиғи ________________
Объект ходимларини радиация билан нурланганини ҳисобга олиш ва уни назорат қилиш.
тузилмадагиларни оммавий;
ФМ раҳбарият туркуми, алоҳида иш берувчилар эса шахсий;
жавобгар шахс – хизмат ва гурух бошлиқлари.
Ҳар бир хизмат ходимлари учун респиратор олишни ташкил қилади. Жавобгар – хизмат бошлиқлари.
Ходимларга жоиз нурланиш миқдорини аниқлаш:
Бирламчи нурланиш миқдори 50 БЭР (4 кеча-ю – кундуз);
тўхтовсиз нурланиш миқдори 100 БЭР (1 ой давомида);
тиббиёт шахсий туркуми бўғини учун иш бошлашидан 1 соат ичида
25 БЭР дан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |