УЎK: 821.512.154-3
KБK: 84(5Кир)
А – 39
Айтматов, Чингиз
Асрни қаритган кун: роман/Чингиз Айтматов. Рус тилидан Асил
Рашидов таржимаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2015. – 432 б.
ISBN 978-9943-27-595-9
«Манқурт» атамаси илк бора тилга олинган ушбу асар нимаси би-
лан китобхонга яқин?
Асарнинг асосий қаҳрамонлари бўлган оддий меҳнат кишила-
ри – Эдигей Бўрон, Казангап, Бўкей, Уккубола, Абутолиб Қуттибоев,
Зарифа образларидаги ўзига хос характер, ички олам, улар бошидан
кечган мусибат китобхон қалбига шу даражада яқинки, гўёки улар
биздан унчалик ҳам олисда эмасдек...
Казангапни Бўронли бекатидан унча узоқ бўлмаган Она Байит
қабристонига дафн этишга ундаган сабаб ҳамда Найман онанинг
фарзанди томонидан фожиали ўлдирилиши ўртасидаги боғлиқлик
асарнинг бутун бир моҳиятини очиб беради.
Манқуртга айланган фарзанди Жўломонни ниҳоят минг азоблар
билан топган онаизор ўз боласига онаси эканлигини уқтиролмайди.
Худди шунингдек, инсоний туйғуларидан мосуво бўлган, ҳатто ота-
сининг майитини қаерга кўмиш кераклигига бефарқ бўлмаган ҳолда,
қабр учун танланган маконга беписандларча қараган онгли Собит-
жон янги замон манқурти сифатида тасвирланади.
Китоб мутолаасидан кейинги мулоҳазаларингиз биз учун қадрли,
азиз китобхон!
УЎK: 821.512.154-3
KБK: 84(5Кир)
Рус тилидан
Асил РАШИДОВ
таржимаси
ISBN 978-9943-27-595-9
© Чингиз Айтматов, «Асрни қаритган кун». «Янги аср авлоди», 2015.
3
МУАЛЛИФДАН
Азалдан маълумки, меҳнатсеварлик – инсон қадр-қим-
матини белгиловчи мезонлардан биридир.
Шу маънода Эдигей Жонгелдин ёки уни яхши бил-
ганларнинг таъбири билан айтганда, Эдигей Бўрон чи-
накам ҳалол меҳнаткаш инсон. Айтишларича, у заминни
елкасида тутиб турганлардан бири. Эдигейнинг ҳаёти
ўз даври билан шу қадар пайванд бўлиб кетганки, ўйла-
шимча, унинг инсоний моҳияти ҳам шунда – ўз замона-
сининг фарзанди эканида.
Худди шунинг учун ҳам романда тилга олинган муаммо-
ларни уруш қатнашчиси, темир йўл ишчиси Эдигей тақ-
дири орқали кўрсатиш мен учун муҳим эди. Бу вазифани
баҳоли қудрат уддалашга ҳаракат қилдим. Эдигей Бўрон
образи – меҳнат кишисини асосий таҳлил объекти қилиб
олган социалистик реализм адабиётининг ўзак негизига
бўлган муносабатим рамзидир.
Бироқ мен «меҳнаткаш» тушунчасига у «оддий бир
банда» бўлгани, тер тўкиб ер ҳайдагани ёки бўлмаса пода-
чилик қилгани туфайли сиғинмоқ керак, деган фикрдан
йироқман. Абадий ва ўткинчи ҳодисалар доимо тўқнашиб
турадиган бугунги кунда меҳнаткаш одам менга шахсияти,
бой маънавий дунёси, замоннинг қай жиҳатларини ўзида
мужассамлаштиргани билан ҳам қизиқарли ва қадрлидир.
Шу боисдан Эдигей Бўронни давримизнинг чархи олам
меҳварига – ўзимни ҳаяжонга солаётган муаммоларнинг
марказига қўйиб тасвирлашга интилдим.
Эдигей Бўрон табиатан ёки касб-корига кўра меҳнат-
каш бўлиб қолмай, қалбан ҳам меҳнаткашдир. Қалбан
меҳнаткаш инсонгина ўзини шундай ботиний мураккаб
саволларга тутадики, бундай саволга кимсаларнинг жа-
воби ҳамиша тайёр бўлади. Шунинг учун ҳам ўша кимса-
4
лар лоқайдлик билан иш қиладилар, ишни яхши уддала-
ганларида ҳам, мажбурият юзасидангина бажарадилар
ва яшайдилар...
Қалбан меҳнаткаш инсонлар эса, бир-бирлари билан
ёру биродар бўладилар – улар ҳамиша бир-бирларини
танийдилар ва бир-бирларининг тилларига тушунади-
лар. Мабодо, тушунмаган тақдирларида ҳам хотиржам
қололмайдилар, ўйга толадилар. Ўйга толдирадиган
муаммолар шу қадар кўпки, бунақаси ҳеч бир замонда
кўрилмаган. Эндиликда инсон ўй-тафаккури заминдан
ўсиб, коинотгача уланиб кетган.
Бинобарин, XX аср сўнгидаги энг фожиавий зиддият
– инсон даҳосининг чексизлиги-ю, бундай поёнсиз ин-
соний даҳони империализм вужудга келтирган сиёсий,
ғоявий, ирқий тўсиқлар туфайли амалда қўллаб бўлмас-
ликдан иборатдир.
Коинотга мунтазам парвоз қилиб туриш учун техник
имкониятлар ўз-ўзидан вужудга келибгина қолмай, бал-
ки инсониятнинг иқтисодий, экологик эҳтиёжлари ҳам
ана шу имкониятлардан тезроқ фойдаланишни талаб
қилиб турган ҳозирги шароитда халқлар ўртасида низо
оловини кучайтириш, моддий ресурсларни ва ақл-идрок
қудратини қуролланиш пойгасига сарфлаш одамзотга
қарши қаратилган жиноятларнинг энг қабиҳидир.
Бугунги кунда халқлар ўртасида вужудга келган кескин-
ликни юмшатишгина тараққийпарвар сиёсат ҳисоблани-
ши мумкин. Дунёда ҳозир бундан масъулроқ вазифа йўқ.
Инсоният дориломон ҳаётни таомил қилмас экан, ҳа-
локатга учрайди. Ўзаро ишончсизлик, таҳликали вазият,
сиёсий таранглик иқлими инсониятнинг осойишта ва
бахтли ҳаёт кечиришига мутлақ моне ҳолдир.
Одам боласи бир-бири билан муросаю мадора қилиб
яшаши мумкин, бироқ инсон экан, инсоний хислатлар
унга ёр экан, ҳеч қачон бир хилда фикрлай олмайди.
Инсонни ўзлигидан, ўзига хосликдан маҳрум этиб, бир
қолипга солиб қўйиш даъвоси азал-азалдан то бизнинг
5
кунларга қадар империялар, империалистлар ва геге-
мончиларнинг мақсади бўлиб келган.
Ўтмишини хотирлай олмайдиган, дунёда ўз ўрнини
янгидан топишга маҳкум этилган одам, ўз халқи ва бош-
қа халқларнинг тарихий тажрибасидан бехабар одам
тарихан истиқболга эга эмас, у фақат бугуни билангина
яшашга қодир, холос.
Бу ҳодисаларнинг бир-бирига пайваста эканига
ишонч ҳосил қилмоқ учун Хитойдаги «маданий инқи-
лоб» – халқ онгига қилинган тажовузни, мураккаб ҳаёт
диалектикасини Маонинг «қизил дафтарча» аталмиш
ақиданомасидан бир неча иқтибос ёдлаш даражасида
жўнлаштиришга сабаб бўлган Хитой раҳбарларининг
гегемончилик сиёсати оқибатларини эслаш кифоядир.
Қанчалик ғалати туюлмасин, бунга ҳамоҳанг бошқа ҳо-
дисалар ҳам мавжуд: ўтмишни инкор этиш ёки сохта-
лаштириш, такаббур, чиранчиқ шовинизм ҳам ўз атро-
фини «хитой девори» билан ўраб олмоқда, зотан бир
халқнинг бошқа барча халқлардан устунлиги ҳақидаги
афсоналарни ҳам худди шу «хитой девори» замирида
тарқатиш мумкин.
Олдинги асарларимда бўлгани каби бу гал ҳам ўтмиш
аждодлардан бизга мерос қолган афсоналарга, эртак-
ларга, ривоятларга таянган ҳолда иш тутдим. Шу билан
бирга, ёзувчилик тажрибамда биринчи марта фантастик
сюжетдан фойдаланишга уриндим. Униси ҳам, буниси ҳам
мен учун асосий мақсад эмас, балки фақат тафаккур тарзи,
воқеликни тадқиқ ва талқин қилиш усулларидан биридир.
Табиийки, ғайризаминий тарақиёт билан боғлиқ бўл-
ган муносабатлар ва унга вобаста барча воқеалар ҳеч қан-
дай реал асосга эга эмас, албатта. Аслида, дунёнинг ҳеч
қаерида Сариўзак космодроми ҳам, Невада космодроми
ҳам йўқ. Барча «фазовий» кечмиш воқеалар тасвиридан
муддао – ер куррасидаги одамларга хавф-хатар туғдири-
ши мумкин бўлган вазиятни фавқултабиий ва муболаға-
дор формада кескинлаштириб кўрсатишдан иборатдир.
6
Фантастик тўқиманинг аҳамиятига келганда, ўз дав-
рида Достоевский шундай деб ёзган эди: «Фантастика
реал воқелик билан шу қадар омухталашиб кетсинки,
сиз унга қарийб ишонинг». Достоевский фантастика қо-
нуниятини аниқ таърифлаган. Ҳақиқатан ҳам, қадимги
халқлар мифологияси дейсизми, Гоголь, Булгаков ёки
Маркеснинг фантастик реализми дейсизми, ёхуд илмий
фантастика дейсизми – булар бари қанчалик хилма-хил
бўлмасин, реал воқеликка йўғириб тасвирлангани ту-
файли ишонарлидир. Фантастика реал ҳаётнинг қайси-
дир томонларини қабартиб кўрсатади, «ўйин қоидала-
ри»ни тайин этиб, ҳаётнинг ўша томонларини фалсафий
умумлаштиради ва танлаб олинган хусусиятларнинг ри-
вожланиш потенциалини охирига қадар очиб беришга
хизмат қилади.
Фантастика – ҳаётни янгича, фавқулодда назар билан
кўришга ёрдам берадиган мажозий шаклдир. Асримизда
мажозий фикрлашга бўлган эҳтиёж одатдаги фантасти-
ка оламига сўнгги йиллар илмий-техник кашфиётлар-
нинг жадал кириб келаётгани билангина ўсиб қолмади,
балки, тўғрироғи, иқтисодий, сиёсий, ғоявий, ирқий син-
гари мудҳиш зиддиятларга ем бўлаётган дунёмизнинг
ўзи ақл бовар қилмас мажозларга бойдир.
Шу боис ҳам ушбу романимда тасвирланган Сариўзак
мажозлари меҳнаткаш инсонга унинг заминимиз тақди-
ри учун нақадар масъуллигини яна бир карра эслатиб
қўйишини истар эдим...
7
Do'stlaringiz bilan baham: |