«Салом ҳурматли Эдигей оға! Сариўзакнинг атоқ-
ли кишиси бўлсанг ҳам, нохуш гапларни эшитишинг га
тўғри келади. Мен сени мард одам деб юрардим. Қирғин
келтирувчи Қоранорингни бўшатиб юбориб, нима иш
қилдинг? Сендан буни кутмаган эдик. Туя ҳамма ёққа
даҳшат солди-ку. Нор туяларимизни ма йиб қилиб, энг
яхши учала урғочи туямизни олиб кетди. Бу ёққа ёлғиз
ўзи келмади, жабдуқланган аллақандай урғочи туяни
ҳам ҳайдаб келибди, кўринишдан эгасини йўлда ҳайдаб
туширган. Бўлмаса жабдуқланган ҳолда келармиди!
Хуллас, ҳалиги урғочи туяни далага ҳайдаб кетгандан
316
буён одамни ҳам, ҳайвонни ҳам яқинига йўлатмади.
Бу нима деган гап, ахир? Бир ёш нор туямиз қовурға-
лари синиб нобуд бўлди. Осмонга ўқ узиб, уни чўчитиб,
туяларни қайтариб олиб келай десам, фойдаси йўқ.
Ҳеч нарсадан ҳайиқмайди, яқинлашганни тириклайин
ғажиб ташлагудай. Юмушимга халал берма, дегандек
бўлади. Ўтламайди ҳам, сув ҳам ичмайди, урғочи туя-
ларни бирин-кетин қочириб, ҳамма ёқни ларзага сола-
ди. Бу ишларни қанчалик йиртқичларча қилаётганини
кўрсанг, кўнглинг айнийди. Айни пайтда, қиёмат қо йим
бўлгандек бешбаттар ўкирадики, овози бутун далани
тутади. Қулоқни қоматга келтиради! Назаримда, юз
йил тинимсиз шу иш билан шуғулланишга тайёрдек
кўринади. Дунёга келиб, бундай ёвуз йиртқични кўрма-
ган эдим. Қиш лоғимиз одамлари қўрқувдан эси чиқа-
ёзди. Аёллару болалар уйларидан чиқишга қўрқишади.
Шунинг учун тезроқ келиб Қоранорингни олиб кети-
шингни талаб қиламан ва сенга муҳлат бераман. Агар
эртагаёқ келиб, бизни бу балодан қутқармасанг, мен-
дан ўпкалама, қадрли оға. Катта трубали милтиғим
бор. Гувоҳлар олдида жирканч калласига қараб ўқ уза-
ман-да, шу билан ҳамма ишни тугатаман. Терисини
эса юк ташувчи ўткинчи поездларда бериб юборамиз.
Бу – Қоранор Бўрон, деб қараб турмайман. Мен сўзим-
нинг устидан чиқадиган кишиларданман. Иссиғинг бо-
рида корингни қил.
Оқмўйноқлик ининг Коспан».
Хуллас, ишлар мана шунақа. Афандичалиш хат
бўлса-да, ундаги огоҳлантирув жиддий эди. Эдигей
Казангап билан маслаҳатлашгач, Оқмўйноқ бекатига
зудлик билан етиб борилмаса бўлмайди, деган қарор-
га келишди.
Айтишга осон, бироқ амалда бажариш қийин.
Эртаси куни эрта билан йўлга чиқди. Уккубола йўл
учун емиш тайёрлади. Эдигей иссиқ кийиниб олди.
317
Пахталик шим, пахталик нимча, устидан пўстин ки йди,
оёғида эса кигиз этик, бошига тулки терисидан тикил-
ган қулоқчин кийиб олди. Демак, орқа-олдидан шамол
урмасди, бутун бўйин-боши мўйна кийимлар билан ўраб
олинганди, қўлида эса иссиққина тери қўлқоп. Оқмўй-
ноққа бориш учун урғочи туяни жабдуқлаётганда Абу-
толибнинг икки боласи югуриб келишди. Довул қўлда
тўқилган юнгли шарф олиб келаркан:
– Эдигей амаки, ойим бўйни шамоллаб қолмасин
деб берди, – деди.
– Бўйин? Томоқ деб айтмайсанми?
Эдигей қувонганидан болаларни бағрига босиб қай-
та-қайта ўпиб қўйди, ҳаяжонланганидан сўз ҳам топол-
мади. Бу Зарифанинг Эдигейга кўнгли борлигидан бир
нишона эди. Эдигей ёш болалардек қувониб кетди.
– Ойингга бориб айт, – деди у болаларга, – мен тез-
да қайтаман, Худо хоҳласа, эртагаёқ қайтиб келаман. У
ерда бир дақиқа ҳам ушланиб қолмайман. Сўнгра ҳам-
мамиз йиғилишиб, чой ичамиз.
Қурғур Оқмўйноққа эртароқ етиб, эртароқ қайтиб
келсам, Зарифани тезроқ кўриб, кўзларига боқиб, бу
шарф тасодифий бўлмай, балки маълум бир ишора
эканлигига ишонч ҳосил қилсам, деб ошиқарди Эди-
гей. У шу аснода шарфни камзулининг ички чўнтаги-
га авайлаб солиб қўйди. Овулдан чиққанда ҳам, ундан
анча узоқлашиб кетгандан кейин ҳам йўлдан қайт-
моқчи бўлдию аранг ўзини тийиб олди. Жин урсин, бу
Қоранорни. Ҳалиги Коспан деган кимса отмоқчи бўл-
са отаверсин, хоҳласа, терисини ҳам юборсин. Бебош
туянинг азобини қачонгача тортади, ўзидан кўрсин!
Майли. Қилмишига яраша!.. Қизиқ устида яна йўлдан
қайтмоқчи бўлдию бироқ уялди. Эл олдида, ҳаммадан
ҳам Уккубола, Зарифа олдида шармандаю шармисор
бўлишини ўйлади. Ниҳоят, ниятидан қайтди. Тоқат-
318
сизликнинг бирдан-бир давоси иложи борича тезроқ
бориб, тезроқ қайтиб келиш, деб ўйлади ўзича.
Шу зайлда у елиб борарди. Кун хийла изғиринли.
Шамол ўзининг аччиқ тили билан бетларни ялайди.
Тулки терисидан тикилган қулоқчин бетни тўсади.
Туянинг оғзидан чиққан ҳовур қулоқчиннинг майин
юнгига ўрнашиб қиров босиб қоларди. Афтидан, қиш
забтига олаётган эди. Дала-даштларни туман қопла-
ган. Ён-верида туман йўқдай, лекин синчиклаб қара-
санг узоқ-узоқларни туман қоплаган. Илгарига ил-
дамлаган сайин туман ҳам сен билан бирга юраётган-
дай туюлади. Йўловчи туманга қанчалик яқинлашиб
борса, у шунчалик чекинади. Оқ чойшабга бурканиб
қотиб қолган Сариўзакнинг бағри совуқ эди.
Ёш, лекин йўрға урғочи туя бўз ерда қорни ғирчил-
латиб илдам юриб боради. Шундай бўлса-да, бу тез-
ликдан Эдигейнинг кўнгли тўлмайди. Қоранорнинг
юриши бошқача эди-да. Унинг одимлари ўзига яраш-
ган. Бурунгилар бекорга айтишмаган:
Do'stlaringiz bilan baham: |