Kбk: 84(5Кир) а – 39 Айтматов, Чингиз



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#252495
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2 5202147221654474354

«...Келсанг чанқаб йироқдан, сув ичсам деб булоқдан, 
сарин эсган ел каби йўлинг тўсиб чиқсам мен ва по йинг 
узра бажонидил чўксам мен, Бегимой. Тақдиримга ёзил-
гани – тугаб турган бўлсам ҳам, лекин ҳали ўлимдан 
йироқман, Бегимой. Айрилганим ўзингдан, айрилганим 
кўзимдан, шунинг учун Бегимой, асрлар ўтар-кетар, 
аммо сени деб қариликка бўй бермай, ўлим сари йўл 
тутмай мангу яшаб қоларман...»
«Бегимой», деган ашулани у шундай куйларди.
Ўша кун кишилар хотирасида узоқ сақланиб қол-
ди. Раймали оға билан Бегимой тўғрисида миш-миш-
лар тарқалди. Оқ ўтовдан келинни куёвникига кузатиш 
куни безатилган отлардаги суворилар орасида, ясан-ту-
сан халойиқ ҳузурида, қаллиқни кузатиб бораётган кар-


356
вон бошида Раймали оға ва Бегимой виқор билан турфа 
мақомда ашулалар айтиб, тўй кечасини қизитиб бор-
дилар. Ёнма-ён юришиб, узангилари бир-бирига тегиб, 
икки оқин борар, ўзларини кўз-кўз этишиб, эл кўзини 
яйратиб, келин-куёвларга бахт тилаб қўйишарди жўр 
бўлиб, жўра бўлиб. Дўмбирада куйлашарди, най тилида 
сўйлашарди; гоҳ униси куйларди, гоҳ буниси куйларди, 
бири қўйиб, бири жирларди...
Бундай сеҳрли қўшиқларни тинглаб улус ҳайратда 
қолди, ўт-ўланларга жон кириб, гулханлар шуъла соча-
верди. Қушлар қувноқ сайрашиб, той минган болакай-
лар чув-чувлашиб тойчоғини гижинглата бошлади.
Кекса оқин Раймали оға ҳаммани сеҳрлаб, ҳангу 
манг қилиб қўйган эди. Одатдагидек овози жарангдор, 
аввалгидек эпчил ва чечан, ям-яшил ўтлоққа тикил-
ган оқ ўтов ичидаги қўш чироқ сингари кўзлари ёғду 
сочарди. Ҳатто Сарала оти ҳам бўйнини гажжак этиб, 
эгаси билан фахрлангандек эди.
Аммо Раймали оғанинг бу ишини ҳамма ҳам маъқул 
кўрмаётган эди. Кўпчилик ичида ғижиниб ўтирарди. 
Улар оқиннинг қабиладошлари – Барақбой уруғига 
мансуб кишилар. «Шу ҳам иш бўлдию қариган чоғида 
Раймали эс-ҳушини еб қўйибди. Бу қари кўппак биз-
ни бунақа масхара қилиб ўтирганда, сени навбатдаги 
сайловда бўлисликка қандай кўтара оламиз, шарманда 
бўлмаймизми?», деб унинг укаси Абдилхоннинг қулоғи-
ни қоқиб жаврашиб ўтиришган эди. Эшитяпсанми, худ-
ди ёш айғир кишнаётгандек-а? Жононаси ҳам ўзига мо-
нанд экан, берган жавобларини тинглаяпсанми? Бундан 
ортиқ шармандаю шармисорлик бўладими! Ҳамманинг 
кўз ўнгида унинг ақлини шошириб ётибди. Оқибат ях-
шилик билан тугамайди. Бу бетамиз билан қандай ила-
шиб қолди экан? Бу ҳангома овулма-овул достон бўл-
маслиги учун унинг танобини тортиб қўйиш керак...


357
Абдилхон йўлдан озган акасининг бундай бемаъни 
ишларидан кўпдан бери ғазабланиб юрарди. Қариди, 
ҳориди, энди нуроний чол бўлди деганда, буни қа-
рангки, аксини қилиб, бутун Барақбой уруғига иснод 
келтиряпти.
Шунда Абдилхон от ўйнатиб акаси ўтирган тўда 
ичига ёриб кирди ва қамчи ўқталганча таҳдид солиб 
бақирди: «Эсингни йиғ, уйга қайт!» Аммо дилрабо қў-
шиқ оғушига чўмган акаси унинг овозини ҳам эшит-
мади, ўзини ҳам кўрмади. Оқинларни зич қуршаб 
олиб, бирон сўзини ҳам оқизмай-томизмай мириқиб 
тинглаётган ихлосманд суворилар тўдаси эса шу заҳо-
тиёқ ёпирилиб келиб Абдилхонни четга суриб чиқа-
ришди, ҳатто бўйнига кетма-кет қамчи туширишга ҳам 
улгуришди. Кимнинг қамчиси эканини қаёқдан билсин. 
Абдилхон отини буриб, туёғини шиқиллатиб қолди...
Ҳамон қўшиқ кетидан қўшиқ янграрди. Яна бир 
янги қўшиқ дунёга келди.
«...Ошиқона оқ марол эрта тонгда ун солиб хушто-
рини чақирса қиру сойда жаранглар», – деб Раймали 
оға куйларди.
«...Модасидан айрилган оққуш, эрта туриб қуёшга 
боқса, қуёш юзи мутлақо доғга ботган кўринар», – дея 
жавоб қиларди унга Бегимой.
Келин-куёвлар шаънига қарата улар шу тарзда 
куйлашарди – гоҳ униси, гоҳ буниси, гоҳ униси, гоҳ бу-
ниси куйларди...
Шу аснода қалби қўшиқ сеҳри билан тўлиб-тош-
ган Раймали оға интиқом ўтида ёнган қариндошла-
рининг, Барақбой уруғи вакилларининг қони қайнаб, 
қаҳр-ғазабга тўлиб қочиб бораётган Абдилбой орти-
дан изма-из қувлаб бораётганларини ҳам сезмай қол-
ди. Ўзини қандай жазога лойиқ кўришларини ҳам хаё-
лига келтирмасди...


358
Ҳамон қўшиқ ортидан қўшиқ тараларди – гоҳ уни-
си, гоҳ буниси, гоҳ униси, гоҳ буниси куйларди...
Қора булут сингари эгарга қайишиб олган Аб-
дилхон елдек учиб борарди. Овул томон, уйи томон! 
Ҳамюртлари қутурган бўрилар тўдаси каби у билан 
ёнма-ён қушдай учиб боришаркан:
– Акангни шайтон йўлдан урибди. Ақлдан озибди! 
Фалокат босди! Дарҳол олдини олмоқ керак! – деб 
қийқиришарди.
Кўшиқ эса ҳамон чарх урарди; гоҳ униси, гоҳ буни-
си, гоҳ униси, гоҳ буниси куйларди...
Шу тариқа улар келин-куёвлар тўдасини манзил-
га қадар тантанавор куй ва қўшиқлар садоси остида 
узатишиб, яна бир бор ашула айтишиб, эзгу-тилак-
лар билдиришиб хўшлашдилар. Шунда Раймали оға 
халққа мурожаат қилиб, шунча ёшга кирганда, тақдир 
кулиб боқиб айтишувда унга тенг келадиган Бегимой-
дек ёш оқинни йўлиқтирганидан бахтиёр эканлигини 
айтди. Яна шуни айтдики, чақмоқтошга чақмоқтош 
урилмагунча ўт чиқмайди. Қўшиқчилик санъатида 
ҳам худди шунинг сингари оқинлар бир-бирларига 
эргашиб куч синашмагунларича санъат сири ва сеҳри-
ни очолмайди. Бироқ Раймали оға учун ҳаммадан ҳам 
азиз ва мўътабар, ҳаммасидан ҳам муқаддас нарса шу 
эдики, у тобора тўлишиб, каттариб, бор кучи билан 
парпираганча борлиққа нур сочиб, ботиб бораётган 
қуёш сингари умрининг охирида излаганини топга-
нини, ўзи ҳам куч-қувватга тўлганини, тўлганда ҳам 
умр бўйи ўзи пайқамай юрганини энди англаб етди. 
Шу алфозда куйлар эди кекса оқин.
– Раймали оға! – дея жавоб қайтарди Бегимой. – 
Мен ниятимга эришдим. Энди сенинг изингдан қол-
майман. Айтган жойингга, айтган вақтингда дарҳол 
дўмбирам билан етиб борайин, тил-тилга, дил-дилга 


359
қовушсин. Тақдир деганлари шу бўлса, майли, ҳаётим-
ни бағишладим.
Шу тарзда ашула янграрди.
Сўнг улар эндиги учрашувимиз эртанги сарбозорда 
бўлсин, ҳар тарафдан келган халойиққа айтиб берай-
лик, деб эл орасида ваъдалашишди.
Шу заҳотиёқ оқинларни кузатар эканлар, бозор 
куни Раймали оға билан Бегимой ашула айтишаркан, 
деган хабар чор-атрофга тарқалди:
– Сарбозорга!
– Сарбозорга борамиз! Отни эгарланг!
– Сарбозорда, жирловга марҳамат!
Дув-дув гаплар оғиздан-оғизга кўчиб, акс садодек 
тарқалди:
– Ҳақиқий байрам энди бўлади!
– Ана томошаю мана томоша!
– Роса томоша!
– Ғирт шармандалик!
– Тасқара!
– Беҳаёлик!
Раймали оға билан Бегимой йўл ўртасида хайрла-
шишди:
– Сарбозорда учрашгунча, дилбандим Бегимой!
– Сарбозорда кўришгунча, Раймали оға!
Узоқлашиб боришаркан, узангида тик туришиб, 
яна садо беришди:
– Сарбозорда учрашгунча-а-а!..
– Сарбозорда кўришгунча, Раймали оға-а-а!
Кеч кириб, бепоён даштлик узра аста-секин оқшом 
чўка бошлади. Ёз қайтиб, пишиб етилган ўт-кўкат-
ларнинг димоқни қитиқловчи хушбўй ҳиди таралди. 
Тоғ-тошларга ёмғир ёғиб ўтган. Кун ботиш олдидан 
ер бағирлаб бамайлихотир учиб бораётган калхатлар 
кўзга ташланади. Даррандалар осойишта, сўлим кеча-
ни шарафлаб мадҳия ўқиётгандай чуғурлашади...


360
– Сукунат оғушида савлат тўкиб, ястаниб ётган 
қадр дон далам! – деди Раймали Оға беихтиёр отининг 
ёлини панжалари билан силаб, майин тараб бораркан. 
– Эҳ, Сарала, эҳ, қаримсоғим, довруқдорим, нечун ҳаёт 
бу қадар лаззатли; сочингга қиров тушганда ҳам шун-
чалик севиш мумкинми?!
Сарала гоҳ-гоҳ пишқирганча, залворли юриб бо-
рар, тун бўйи эгарлоғлик юриб толиққанидан ҳордиқ 
чиқариш, оқар сувдан қониб ичиш ва ойдин кечада ўт-
лаб юрмоқ учун уйга шошиларди.
Мана, дарёнинг муйилишида овул ҳам кўриниб 
қолди. Ана уйлар, ҳовлилардан кўтарилаётган тутун 
аллақандай гаштли туюлади.
Раймали оға шошилаётган эди. Отидан туша солиб, 
уни қантариб қўйди ва ичкарига кирмасданоқ ўчоқ 
бошига бир оз чўққайиб ўтирганича дам олгандай 
бўлди. Кимдир унинг ёнига келди, қараса, қўшнининг 
боласи экан.
– Раймали оға, сизни чодирга чақиришяпти.
– Ким улар?
– Ўзимизнинг одамлар, ҳаммалари Барақбой уруғидан.
Остона ҳатлаб ичкарига кираркан, Раймали оға 
уйда уруғ оқсоқолларининг ярим доира қуриб ўти-
ришганини кўрди. Бир оз четроқда эса укаси Абдил-
хон гўё одамлар нигоҳидан ўзини олиб қочгандай бо-
шини қуйи солиб ўтирарди.
– Ассалому алайкум, жамоат жам-ку! – деди Райма-
ли оға. – Тинчликми ўзи?
– Сени кутяпмиз, – деди тўрда ўтирган улуғлардан 
бири.
– Агар мени кутаётган бўлсаларингиз, мана, мен 
келдим, – деди Раймали оға. – Аввал жой топиб ўти-
риб олай.
– Тўхта! Остонада тура тур! Тиз чўк! – деган фармон 
эшитилди.


361
– Бу нимаси?.. Ўтовнинг эгаси менман-ку.
– Йўқ, сен ўтов эгаси эмассан! Эсини еган чол ўтов 
эгаси бўла оладими!
– Лаббай?
– Гап шундаки, бундан буён ҳеч қачон ва ҳеч қаер-
да куйламайман, тўйма-тўй тентираб ҳам юрмайман, 
сизларни ва ўз обрўйимни унутиб, соқолимни оқини 
эсдан чиқариб, бугунгидек ҳалиги қиз билан ҳаёсиз-
ларча куйламайман, иккинчи марта уни кўрсам – кў-
зим чиқсин, – деб онт ичгин.
– Бекорга овора бўляпсизлар. Эртадан кейин у би-
лан бирга Сарбозорда, эл-юрт олдида куйлайман.
Шунда қий-чув, тўполон бошланди:
– У бизни шарманда қилмоқчи!
– Эсинг борида этагингни ёп!
– Эсини еб қўйган бу!
– Қани жим бўлинг! Шовқин солманг! – деди катта 
бий уларни тартибга чақириб. – Демак, шундай қарор-
га келдингми, Раймали?
– Ҳа, айтар сўзим шу.
– Эшитдингларми, Барақбой уруғи вакиллари, бу 
беорнинг ҳозир нима деганини?
– Эшитдик.
– Ундай бўлса сўзимни тингланглар. Аввало сенга 
айтадиганим шу, шўрлик Раймали, бутун умрингни 
ёлғиз отда юриб, тўй-томошаларда ўтказиб, дўмби-
рангнинг қорнини қашлаб, масхарабозлик қилиб 
келдинг – ҳаётингни бошқаларнинг кўнглини хуш-
лашга сарфладинг. Бебошлигингни шу пайтгача ёш 
деб кечириб келдик. Энди шартинг кетиб, партинг 
қолди, йўрғалик кетмайди. Сендан ҳазар қиламиз, 
тақдирга тан бериб, охиратни ҳам ўйлашинг керак. 
Сен бизнинг маслаҳатимизга кирмай, урф-одатимиз-
ни оёқости қилиб, аллақандай қиз билан бегона овул-
ларда кўнгил очиб, ҳаммага майна бўлиб юрибсан. Хўш, 


362
нима ҳам дердик, сени худовандонинг ўзи жазоласин, 
уволинг ўзингни тутсин. Яна шуни айтмоқчиманки, Аб-
дилхон ўрнингдан тур-чи, қароғим, у билан бир қорин-
дан талашиб тушгансизлар, таянчимиз ҳам, умидимиз 
ҳам сенсан. Сени бутун Барақбой уруғи номидан бўлис-
ликка кўтарсак, деган фикрдамиз. Аммо аканг ақлдан 
озиб, нима қилаётганини ўзи ҳам тушунмай турибди. Бу 
аҳволда у ишимизга зиён келтириши турган гап. Эсини 
еган ўжар аканг одамлар орасида юзимизни шувут қил-
маслиги, ўзгалар бизни масхаралаб кулиб юришмасин 
учун уни нима қиламан десанг ҳам ҳаққинг бор!
– Ҳеч ким менга пайғамбарлик ҳам, қозилик ҳам 
қила олмайди, – дея тилга кирди Раймали оға пеш-
гирлик қилиб. – Бу кенгашда иштирок этаётган ва ҳо-
зир бўлмаган бошқа хеш-ақраболар ҳам, ҳаммаларинг 
ҳам бир гўр – гумроҳлардирсиз. Сизларга ачинаман. 
Сизлар айбсиз айбдор деб ҳисобланган кимса усти-
дан халқ олдида эмас, балки ўз билганларингизча ўз-
бошимчалик билан ҳукм чиқармоқчи бўласизлар. Бу 
дунёда ҳақиқат қаердаю бахт қаерда эканини кўрма-
ётирсизлар. Ахир, куй қуйилиб келса, куйламоқнинг 
нима айби бор? Ҳаёт менга умр шомида севги ҳадя 
этган бўлса, севмоқнинг нима уяти бор? Бу дунёда се-
вишганлар бахтиёрлигидан ҳам ортиқ нарса борми? 
Модомики, сизлар кечикиб топган севгим қувончини 
тап тортмай куйлаганим учунгина мени телбага чиқа-
раётган бўлсаларингиз, унда сизлардан юз ўгирганим 
бўлсин! Олам кенг, куним сизларга қолган бўлса, бо-
шим оққан ёққа кетаман. Ҳозироқ Саралага минаман-да, 
севгилимга бораман ёки бўлмаса куй-қўшиқларимизу 
феъл-атворимиз билан сизларни безов та қилмаслик 
учун у билан бирга бошқа ўлкаларга бош олиб кетамиз.
– Йўқ, кетмайсан! – деди боядан бери сукут сақлаб 
ўтирган Абдилхон даҳшатли хириллаганча. – Ҳеч қаёққа 


363
чиқмайсан, ҳеч қандай Сарбозорга ҳам йўл йўқ сен учун. 
Эс-ҳушинг ўзига келгунча, биз сени даволатамиз.
У шундай дедию дарҳол акасининг қўлидан дўмби-
расини тортиб олди.
– Мана сенга! – деб подачига ташланган қутурган 
буқадай нозик асбобни оёқлари остига олиб, синдириб 
ташлади. – Бундан буён куйлаш нима эканини хаёлингга 
ҳам келтира кўрма! Ҳой, йигитлар, ана у қирчанғи Сара-
лани бу ёққа келтиринглар! – ишора қилди у.
Ташқарида ишорага шай турганлар зум ўтмай 
боғлоқлик турган Саралани етаклаб келишди.
– Эгар-жабдуғини ол! Бу ёққа ташла! – дея Абдил-
хон беркитиб қўйилган болтани қулай ушлаб олганча 
буюриб турди.
– Мана сенга! Бир қадам ҳам жилмайсан! Ҳеч қанақа 
Сарбозорга ҳам бормайсан! – деб жазаваси тутганча 
эгар-жабдуқларни парчалаб, узанги қайишларини 
кесиб ташлади, узангининг бирини у ёққа, бирини бу 
ёққа – буталар орасига улоқтириб ташлади.
Жонивор Сарала бўлса ўзининг бошига ҳам шундай 
қисмат тушишини сезгандай сувлиқни чайнаб, хирил-
лаб, орқа оёқларида чўнқайганча юлқина бошлади.
– Бундан чиқдики, ҳали Саралага миниб Сарбозорга 
бормоқчи эканлар-да?.. Кўрсатиб қўяман.
Кўзи қонга тўлган йигитлар шу заҳотиёқ Саралани 
шаҳд йиқитишди-да, ҳаш-паш дегунча тўрттала оёғи-
ни қил арқон билан чандиб ташлашди. Абдилхон эса 
темирдек панжаси билан Саралани ғиппа бўғиб, бўғ-
зига пичоқ тиради.
Раймали оға жон-жаҳди билан ушлаб турганлар қў-
лидан юлқиниб чиқишга интилди.
Шу вақт пичоқ тиғидан тизиллаб отилиб чиққан 
иссиқ қон Раймали оғанинг кунини тунга айлантириб, 
кўз ўнгини зимистон қилди-қўйди. Уст-боши Сарала-


364
нинг буғ кўтарилиб турган қонига беланган Раймали 
оға гандираклаб, ердан аранг кўтарилди.
– Беҳуда уриняпсан! Ахир, пиёда бораман-ку. Эмак-
лаб бўлса ҳам бораман! – деди таҳқирланган оқин чо-
понининг бари билан юзларини артиб.
– Йўқ, пиёда ҳам бормайсан! – дея тишлари тиржайиб 
қолган Сараланинг калласи узра бошини кескин кўтар-
ди Абдилхон. – Бу ердан энди бир қадам ҳам жилмайсан! 
– деди босиқ овоз билан ва шу заҳотиёқ яна дағдаға қила 
бошлади: – Ушланглар! Кўряпсизларми, у телбаланиб 
қолди! Боғланглар, бўлмаса ўлдиради!
Яна қий-чув, тўс-тўполон бошланди:
– Чилвирни бу ёққа олиб кел!
– Қўлини қайир!
– Қаттиқроқ боғла!
– Эси оғиб қолди. Тавба!
– Кўзларига қара!
– Вой-бой, ақлдан озиб қолди!
– Қани, бу ёққа торт!
– Қайин томонга судра!
– Тезроқ бўл!
Ой қоқ тепага келган маҳал. Еру кўкда осойишта-
лик. Аллақандай афсунгарлар келиб, гулхан ёқишиб, 
жазаваси тутгандай гир айланиб, ақли меровланиб 
қолган улуғ оқинга ёпишиб олган жин-ажиналарни 
ҳайдай бошлашди.
Оқин эса қўли орқасига қайрилиб, қайинга чирмаб 
боғланган ҳолда турарди...
Сўнг домла келиб, Қуръон сураларидан ўқиб, дин 
номидан панд-насиҳатлар айтди.
Оқин эса қўли орқасига қайрилган куйи қайинга 
чирмаб боғланган ҳолда турар эди.
Раймали оға Абдилхон томон юзланиб бирдан куй-
лаб юборди: «Сўнгги зулмат – барин олиб тун кетар, 
тонг бўзариб яна ёрқин кун келар. Бироқ, менинг ёруғ 


365
куним қоронғи. Бадбахт иним, Абдилхон, сен қуёшим 
ўчирдинг, ёруғ куним тун этдинг. Ёшим қайтиб, Раб-
бим менга севги ато этганда, дилбандимдан жудо 
этиб, мотамсаро гердайдинг, қувончингнинг боиси 
ҳам шундадир. Аммо шўрлик иним Абдилхон, қал-
бим уришдан тўхтаб, нафасим чиқмай қолгунга қадар 
қандай севги билан банд бўлиб, қандай севги билан 
яшаётганимни билганингда эди! Сен мени дарахтга 
боғлаб ташладинг, бироқ мен бу ерда эмасман, укам, 
Абдилхон. Бу ерда жисмимгина банди, холос, жоним 
– дилим эса сабо каби кенг далани қучиб, ёмғир каби 
ерга сингиб кетмоқда. Мен ҳар лаҳзада у билан бир-
га, унинг қони, тандаги жони бўлиб яшайман. Субҳи-
дамда ноз уйқудан турганда ёввойи кийик каби тоғ-
дан сакраб тушаман ва унинг хиромон қадамлар би-
лан ўтовдан чиқишини кутиб қояда интизор бўлиб 
тураман. Дилбарим кечувдан ўтмоққа чоғланса, от 
чоптириб сув кечса, мен унинг ловуллаган юзларию 
қўлларига туёқ остидан отилиб чиққан кумуш том-
чилар бўлиб сачрайман. Дилбандим куйлаганда мен 
унинг дилбар қўшиғи бўлиб янграйман»...
Тонг ели майсаларни секин шитирлатиб, янги кун 
бошланганидан дарак берарди. Раймали оға жинни 
бўлиб қолибди, деб теварак-атрофдан келган ҳан-
гоматалаб қўшнилар отларидан тушмай, нарироқда 
тўп ланиб туришарди.
Оқин эса қўллари орқасига қайрилган ҳолда 
эгни-боши тилка-пора бўлиб, қайинга боғланганча 
турарди. У қўшиқ айта бошлади. Бу қўшиқ кейинча-
лик халқ орасида ёйилиб кетди:

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish