Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

камчиликлари
ҳам мавжуд. 
Интервью олиш усулининг асосий камчилиги – унинг кам даражада 
тезкорлиги, кўп вақт сарфланиши, кўп сонли интервью олувчиларни 
ёллаш зарурияти, ундан қисқа муддатли сўровларда фойдаланиб 
бўлмаслиги билан боғлиқ. Бу бошловчи тадқиқотчилар учун осон иш 
эмас, зеро махсус тайёргарликни ва тренингни талаб қилади. Айни 
пайтда интервью олишнинг ҳар хил шакллари тадқиқотчида билим ва 
кўникмаларнинг ҳар хил аҳамиятга эга тўпламлари бўлишини тақозо 
этади.
Респондентларнинг тоқатсизлиги. Респондентлар саволларнинг
катта ҳажмига, шу жумладан, демографик тавсифлар бўйича 
саволларга қийналиб жавоб беради. Интервью олувчи ёки иш 
суръатини тезлаштириб, жавоб берувчини интервьюни давом 
эттиришга кўндириши керак, ёхуд саволларнинг аниқлигига путур 
етказишга мажбур бўлади. 
Респондентнинг сўров олдидаги қўрқуви. Бунда унга савол 
бераётган одам ҳокимият вакили бўлиши мумкинлиги ва бунда рад 
жавобининг берилиши ҳокимият томонидан чора кўрилишига олиб 
келиши мумкинлиги билан боғлиқ фикрлар респондентларда қўрқув 
ҳиссини уйғотиши мумкин. Шу сабабли респондент ўз қарашларини, 
афзалликларини яширишга уринади, «ҳали билмайман», «жавоб 
беришга қийналаман» қабилидаги бетараф жавобларни беради. Ёки 
ҳокимият нуқтаи назаридан «маъқул» жавобни танлайди.
Респондентларнинг эмоционал хулқи. Тажриба шуни кўрсатади-
ки, респондент интервью олувчи билан эмоционал жиҳатдан боғлиқ 
бўлиши керак эмас. Аммо аслида эмоционал бетарафликни сақлаш 
жуда мушкул. Бу ҳам миллий характер хусусиятларига боғлиқ. Айрим 
ҳолатларда савол респондент томонидан кенг кўламдаги муаммолар 
ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришга таклиф сифатида 
тушунилади. Одамлар ўз жавобларини имкон қадар батафсил 
тушунтириш билан бирга ўз ҳаёти ҳақида ўзига хос ҳисобот бера 
бошлайди. Ана шундай тушунтиришлар асносида берилган саволга 


167
жавоб аниқ бўлмаса, интервью олувчи тегишли изоҳларсиз жавоб 
вариантини қабул қилиши мумкин. 
Семантик қийинчиликлар. Халқаро стандарт талабига кўра, 
сўровномада фойдаланиладиган сўзлар респондентга тушунарли, 
ўқишга қулай бўлиши ва бир маъноли бўлиши керак. Шу сабабли 
саволни сўз билан ифодалашда махсус атамалар ёки жаргон сўзлардан 
фойдаланмаслик керак.
Социологик тадқиқотларда қўлланиладиган интервью – бу 
илмий-тадқиқот фаолиятининг таркибий қисмидир. Шу туфайли 
уни маълум бир мантиқ асосида амалга ошириш лозим. Муайян 
даражада интервьюерлик тажрибасига эга бўлган тадқиқотчилар 
“устасига фарқи йўқ” нақли асосида интервьюни режасиз амалга 
ошириши мумкин. Бироқ бундай ҳолларда интервью якунида 
назарда тутилган барча ҳолатлар бўйича ахборот тўплай олиш ёки 
тадқиқотнинг барча вазифаларини самарали ижро этиш кафолати кам 
бўлади. Шунинг учун интервьюни илмий-тадқиқот фаолияти бўлаги 
сифатида режалаштириш керак. Қолаверса, шуни эсдан чиқармаслик 
лозимки, интервью бевосита шахс билан юзма-юз мулоқот қилиш 
орқали тадқиқот функцияларини амалга оширишни назарда тутувчи 
сўров методи. Шу сабабли, гарчанд уни ўтказиш алгоритмини 
унификациялаштириб бўлмасада, тадқиқотчилар учун уни қуйидаги 
босқичларда ўтказиш мумкинлигини тавсия қиламиз.
Социологик тадқиқотларда интервью методини 5 босқичда 
ўтказиш мумкин.
1-босқич. Интервьюга тайёргарлик кўриш 
Ушбу босқичда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
– тадқиқот дастури тузилади, тадқиқот мақсад ва вазифалари 
белгилаб олинади;
– респондентлар танлаб олинади;
– интервью саволномаси ишлаб чиқилади;
– интервью ўтказиш жойи белгиланади;
– респондент билан интервью вақти ва жойи келишиб олинади;
– интервью давомида респондентдан олинаётган маълумотлар-
ни қайд қилиш шаклини олдиндан белгилаб олади. Агар интервью 
жараёнини диктофонга ёзиб олмоқчи бўлса, техник соз бўлган 
диктофонни тайёрлайди.


168

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish