1.
Диагностик функция.
Аксарият ҳолларда, маълум ижтимоий
муаммо, ҳодиса ёки жамоатчилик фикрига ташхис миқдорий методлар
асосида қўйилади. Бироқ тадқиқот ўз мақсади ва вазифаларидан
163
келиб чиқиб, фақат сифат методларини қўллаган ҳолда ҳам
ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолда сифат методлари ўрганилаётган
ижтимоий ҳодисага бевосита социологик диагноз қўяди.
2.
Тўлдириш функцияси.
Бу борада сифат методлари тадқиқотда
миқдор методлари бўшлиқларини тўлдириб келади. Анкета ёки бошқа
стандартли метод асосида жамоатчилик фикри олинганда икки хил
сабаб билан эмпирик маълумотлар танқислиги юзага келиши мумкин.
Биринчидан, анкета саволлари респондентларнинг малакасизлиги,
виждонсизлиги ёки тушунмаганлиги боис умуман жавоб бермаслик
ёки ўз фикрини нотўлиқ, мавҳум баён қилиши бўлса, иккинчидан, ўз
савиясига кўра социологик анкеталарда жойлаштириб бўлмайдиган
саволлар юзага келганда. Бундай ҳолатда қўшимча тарзда сифат
методларига мурожаат қилинади ва интервью, кузатув ёки бошқа
сифат методлари ёрдамида қўшимча эмпирик маълумот тўпланиб,
анкетадаги бўшлиқ тўлдирилади.
3.
Талқин қилиш функцияси.
Социологияда талқин қилиш
деганда миқдорий тадқиқот орқали олинган эмпирик маълумотларни
малакали шарҳлаш, изоҳлаш, ижтимоий ҳодиса қонуниятларини
аниқлаш тушунилади. Миқдорий методикада одатда жамоатчилик
фикрининг миқдорий баҳолари аниқланади. Бироқ айрим вақтларда
тадқиқотда ушбу фикрни шу аҳволда қўллаш тушунмовчилик
ёки бир ёқламаликни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли,
тўпланган ҳар қандай маълумот агар тадқиқотчида иккиланиш ва
касбий қониқмаслик уйғотса, унда у статистик эмпирик маълумотга
нисбатан
“қандай қилиб?”, “балки бошқа сабаб бордир?”, “нега
айнан шу саволда бундай натижа юзага келди?”, “нега жавоблар
ўртасида ўзаро боғлиқлик ёки умумийлик мавжуд эмас?”, “бу ерда
бир омил яшириниб ётганга ўхшайди!?”, “балки тадқиқот барчани
қамраб олмагандир?”
каби саволлар билан мурожаат қилиши керак.
Айнан шундай саволларга сифат методлари, яъни алоҳида ностандарт
интервью, фокус-гуруҳ, бирор индивид, шахс, социум ёки жараён
устидан кузатув олиб бориш орқали жавоб ва изоҳ топилса, унда
у социологик таҳлил учун талқин қилиш функциясини бажарган
бўлади. Чунки сифат методларини қўллаш орқали таҳлил амалга
оширилаётганда социолог-таҳлилчи бир талай ноаниқликларга
дуч келади. Социолог олим Д.Сильверман, “сифатли стратегия”дан
фойдаланишда тадқиқотнинг бошланғич нуқтаси ноаниқ бўлишини
164
айтиб, бундай ҳолатга “тушунарсиз феномен билан тўқнашув” деб
изоҳ беради. Бундай тўқнашув тадқиқотчига ўрганиш учун “енг
шимарган” объектини янада чуқурроқ кашф этишга туртки бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |