Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Эксперт сўровининг турлари 
Эксперт сўрови тадқиқотчи билан вербал ҳамкорлик қилиш 
шаклига кўра сиртдан ва юзма-юз бўлиши мумкин. Биринчи методга 
ёзма сўров (фикрларни йиғиш), анкета сўрови, мустақил тавсифлар 
методи ва “Дельфи” техникаси киради. Иккинчи методга эса ин-
тервью, кенгаш, текширув суҳбати, “ақлий ҳужум” киради. 
Сиртқи сўровнинг энг оддий тури – бу 
ёзма сўровдир
. Ушбу метод 
махсус тайёрланган сўров варақлари юборилиши (тарқатилиши) 
дан иборат. Ушбу варақларда улар қўйилган масалалар бўйича ўз 
фикрларини баён қилишлари лозим. Эксперт саволномасини тузишда 
очиқ саволларнинг 50%дан 90 % гачаси ишлатилади. Фикрларни йиғиш 
эркин интервью кабидир ва ундан фақат ёзма шакли билан ажралиб 
туради, бу эса кўп сонли экспертларни жалб қилиш имконини беради. 
Бироқ сиртқи сўров сўровномалар қайтариб берилиши паст даражада 
бўлганлиги сабабли ташкилий қийинчиликлар билан боғлиқдир.
Экспертларнинг
анкета сўрови 
очиқ шаклда бўлганидек, 
ёпиқ шаклда ифодаланган саволлар ёзилган оддий анкеталашдан 
иборатдир. Мақсад, вазифа ва мазмуни бўйича мазкур метод ёзма 
равишдаги фикрларни йиғишдан жиддий ажралиб туради. Ёзма 
равишда фикрларни йиғиш методи янги ғоялар, муаммога қарашлар, 
эски муаммога кутилмаган йўналишларни аниқлашдан иборат бўлса, 
анкеталаш тайёр қарорнинг у ёки бу жиҳатларининг баҳоланишини 
аниқлашга йўналтирилган. 
Мустақил тавсифлар методи 
бир нечта мустақил манбалар 
(турли кишилар)дан олинадиган маълумот тўғрисидаги битта 
ҳолатнинг умумлаштирилган баҳосини беради. Биринчи босқичда 
турли фикрларнинг солиштирилиши ва таққосланиши содир бўлади, 
иккинчисида, математика-статистика муолажалари ёрдамида уларга 
иш лов берилади, учинчисида эса, ишончли хулосалар ифода қилинади. 
Бундай метод индивиднинг ишбилармонлик ва шахсий сифатларини 
ўрганиш учун ижтимоий психологияда фаол равишда қўлланади. Бу 
ерда ўрганилаётган шахс билан яхши таниш бўлган бир неча кишидан 


179
уни ягона шкала бўйича таърифлаб беришлари сўралади, шундан 
сўнг мустақил баҳоларни интеграл кўрсаткичда умумлаштирилади. 
Жамоавий баҳолашда субъектив чекланишлар ўзаро тўхтатилади, 
бу эса охирида холисона, илмий жиҳатдан асосланган натижани 
таъминлайди. 
Эксперт сўровини ўтказишнинг энг кўп тарқалган муолажаларидан 
бири бу – “дельфи техникаси”дир. Мазкур метод экспертларни бир 
неча даврада сўров қилиниши, ҳар бир давра натижаларига ишлов 
бериш, ушбу натижалар ҳақида уларни хабардор қилиш ва шундай 
жараённинг такрорланишини кўзда тутади. Биринчи даврада 
жавоблар далилларсиз берилади. Ишлов берилгандан кейин сўнгги ва 
ўрта мулоҳазалар ажратиб олинади ва экспертларга хабар қилинади.
Иккинчи даврада сўров қилинаётганлар ўз баҳоларига қайтадан 
мурожаат қиладилар. Уларда мулоҳаза учун етарли даражада вақт 
бўлганлиги ва ушбу масалада бошқа позициялар мавжудлигини 
билиб олишганлиги сабабли уларга ўз қарашларини қайтадан кўриб 
чиқиш ёки аксинча, уларни исботлаб бериш имкони берилади. 
Иккинчи даврадан сўнг янги баҳолар ишланади: сўнгги ва ўрта 
мулоҳазалар умумлаштирилади ва якунлар ҳақида экспертларга хабар 
қилинади. Бу 3-4 марта қайтарилади. Амалиёт шуни кўрсатадики, 
учинчи ёки тўртинчи даврадан сўнг экспертлар фикри ўзгармайди. 
Бундай муолажа жараёнида келишилган баҳо ишлаб чиқилади, бунда 
текширувчи бир неча сўровлардан сўнг ўз нуқтаи назарида қолган 
шахсларнинг фикрини эътиборсиз қолдирмаслиги лозим. 
«Дельфи» методи эксперт баҳоларини қабул қилиш жараёнини 
такомиллаштиришга қаратилган. Бироқ умумий баҳони математика 
ва статистика каби эмас, балки одамларнинг фикрларига таянган 
ҳолда, керак бўлса ушбу фикрларни тузатиб, ўз исбот-далилларини 
кучайтирган ҳолда амалга ошириш керак. Шунга ўхшаш метод оддий 
анкеталашда кузатилгандек, етарли даражада ваколатли бўлмаган 
экспертларнинг гуруҳли баҳога таъсирини камайтиришга имкон 
беради. Унга ваколатлироқ экспертлардан олинган муҳим маълумот 
ҳисобига эришилади. 
«Ақлий ҳужум» 
методи ижодий қарорларни жамоа бўлиб қабул 
қилишнинг энг машҳур методи ҳисобланади. У иштирокчилар 
томонидан ташқи таъсирсиз таклиф қилинаётган мавзу атрофида 


180
шахсий ғоялар юзага келишининг эркин, структураланмаган 
жараёнидан иборатдир. Мазкур методнинг фалсафаси муҳокаманинг 
оддий методларида новаторлик ғояларининг ҳосил бўлишига 
тафаккурнинг назорат механизмлари тўсқинлик қилиши ва ушбу 
ғоялар оқимини шундай қарор қабул қилишнинг одатий шакллари 
босими остида боғлаши тўғрисидаги тахминдан келиб чиқади. 
Муваффақиятсизликдан чўчиш, кулгили бўлишдан қўрқиш ва 
ҳоказолар секинлаштирувчи таъсир кўрсатади.
«Ақлий ҳужум»нинг кенг тарқалган иккита шакли бўлиб, 
оддий 
кенгаш ва доиравий тизим бўйлаб кенгаш
ҳисобланади. 
Оддий кенгашда раҳбар ҳар бир иштирокчини навбат билан сўроқ 
қилади ва унинг олдида турган муаммони ҳал қилиш бўйича таклиф 
беришни сўрайди. Ҳар бир қарор рўйхатга киритилади ва рақамланади, 
шундан сўнг ушбу рўйхат ҳаммага кўринадиган жойда илиб 
қўйилади. Ғояларни танқид қилиш ёки баҳолашга йўл қўйилмайди. 
Барча экспертларга ўз ғоя ва таклифларини тўсқинликсиз ифода 
этишга имкон берадиган эркин ва ижодий муҳитнинг яратилишига 
алоҳида эътибор қаратилади. Тақдим қилинган таклифлар сони 
катта аҳамиятга эга. Уларни таклиф қилишда барча иштирок этиши 
лозим. Айниқса, экспромт, яъни шу заҳотиёқ ва эксперт бошқалардан 
эшитган маълумот таъсирида юзага келган таклиф қадрланади.Улар 
уйда тайёрланганларга кўра кўпроқ қадрланади, чунки вазиятни 
билиш ва ғоя муаллифининг ижодий тасаввурига кўпайтирилган 
жамоавий фикрни тўплайди. Номаълум нарсага ҳужум жуда суст 
кетаётган бўлса, экспертларга “етилишга” имкон берган ҳолда кенгаш 
бошқа кунга қолдирилади. 
Доира тизими бўйлаб кенгашда экспертлар 3 ёки 4 кишидан 
иборат бўлган кичик гуруҳларга бўлинади ва бу ерда янги ғоялар 
ишлаб чиқарилади ва бир варақ қоғоз ёки варақчаларда (ҳар бирида 2-3 
ғоядан) ёзиб олинади. Шундан сўнг кичик гуруҳ аъзолари варақчалар 
билан алмашади, натижада эски ғояларга янгилари қўшилади. Уч 
маротаба алмашишдан сўнг ҳар бир кичик гуруҳ ўртага ташланган 
ғояларнинг жамловчи рўйхатини тузади. Шундан сўнг бутун жамоа 
тўпланиб, унга гуруҳ ҳисоботлари кўриб чиқиш учун тақдим 
қилинади. Бундай методни фаоллик пасайганда ёки иштирокчилар ўз 
навбатини кутиб, чалғиган вақтларида қўллаш мақсадга мувофиқдир.


181
“Ақлий ҳужум” натижасида ўртага ташланган ғоялар рўйхати 
одатда анча узун (15-20 тадан кўп) бўлади. Бошловчига уларнинг 
устуворлигини белгилаш, иштирокчиларга эса муҳокама учун ўз 
навбатини кутиш мураккаб бўлади. Ёрдам бериш учун қуйидаги 
методни қўллаш тавсия этилади. Тартиб рақами ёзилган ғоялар 
рўйхати ҳаммага кўринарли жойга илиб қўйилади. Ҳар бир эксперт 
бешта овоз ҳуқуқини олади, улардан ўз хоҳишига кўра фойдаланиши 
мумкин: бешта ғоянинг ҳар бири учун биттадан овоз, барча бештаси– 
битта учун, битта ғоя учун иккита овоз ва бошқа учтасининг ҳар 
бири учун битта овоздан. Бундай ёндашиш ҳар бир экспертга ўз 
афзаллигини, жамоага эса– устуворликни аниқлаштириб олишга 
имкон беради. Бошқача метод: гуруҳнинг кенгашида ҳар бир ғоя ўз 
рақами билан ўқиб эшиттирилади, экспертлар эса қўл кўтариш йўли 
билан овоз берадилар. Кўтарилган қўлдаги чўзилган бармоқлар сони 
берилган овозлар сонини билдиради. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish