Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Кузатув 
– 
социологик тадқиқотларнинг методларидан бири 
бўлиб, унинг мақсади маълум бир ижтимоий гуруҳ, шахс, индивид, 
жараёнга нисбатан маълумот тўплаш, ижтимоий ҳодисаларни 
бевосита ва тизимли идрок этиш ҳамда қайд қилишдан иборатдир.
Кузатув методи қуйидаги элементлардан иборат:
Кузатув объекти
 – 
кузатув учун белгилаб олинган
 
аниқ индивид, 
шахс, ижтимоий гуруҳ, жамоа ёки ижтимоий жараён.
Кузатув предмети
– 
кузатилиши лозим бўлган объект, яъни 
индивид ёки гуруҳ ҳаракатининг вербал ва новербал кўринишлари.
Кузатувчи роли
– 
бевосита ва билвосита бўлади. Бевосита 
кузатувда кузатувчи тўғридан-тўғри ижтимоий гуруҳ ёки ижтимоий 
жараённинг ичида унинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида иштирок 
этади. Билвосита кузатувда эса, у тўғридан-тўғри ҳамкорликка 
киришмасдан, четдан кузатади.
Кузатув шароити
 – 
дала (табиий) шароитда ёки лабораторияли 
(экспериментлар ўтказиш орқали) тарзда ўтказилиши мумкин.
Кузатув техникаси
– 
стандартли (объектнинг кузатиладиган 
белгилари, кузатувчи учун йўриқнома, кузатув шароит ва вазиятини 
ишлаб чиқиш) ва ностандартли (кузатувнинг умумий йўналишларини 
белгилаб олиш ҳамда кузатув натижаларини хотирада сақлаш) бўлади.


183
Кузатув методининг услубий афзалликлари:
– тадқиқотда иштирокнинг респондент хоҳишига боғлиқ 
эмаслиги;
– тадқиқотчи томонидан кузатув объектининг хулқи ёки жавобига 
таъсир кўрсатиш имкониятининг чекланганлиги ёки йўқлиги;
– тадқиқотнинг юқори объективлиги, объектни шахсан тадқиқотчи 
томонидан кузатиш имконияти;
– объектнинг хулқида олдиндан билиш қийин бўлган ҳаракатларни 
кўриш имконияти;
– объектнинг хулқини ўрганишда атроф муҳитнинг эҳтимолий 
таъсирини ҳисобга олиш.
Кузатув методининг услубий камчиликлари:
– репрезентативликни таъминлашнинг қийинлиги (кузатув 
бирликларини тасодифий саралаш жуда мураккаб);
– кузатишнинг сермашаққатлиги ва кўп вақт сарфланиши;
– кузатувчининг субъектив мулоҳазаларининг таъсири;
– кузатув объекти мотиви ва хулқи ўртасида узвий боғлиқлик 
кузатилмаганда, бундай кузатув натижаларини социологик талқин 
қилишнинг мураккаблиги.
Таниқли рус социологи В.А.Ядовнинг фикрига кўра, илмий 
кузатув оддий ҳаётий кузатувдан қуйидаги жиҳатлари билан 
фарқ қилади: а) тадқиқот мақсади ва вазифаларидан келиб чиқиб 
тайинланади; б) олдиндан ўйланган жараён бўйича режалаштирилади; 
в) кузатув натижалари кузатув баённомаси ёки кундалигига қайд қилиб 
борилади; г) кузатув натижасида олинган маълумотлар объективлик 
нуқтаи назаридан қайта текширилиши лозим. 
С.И.Григорьева ва Ю.Е.Растоваларнинг фикрига кўра эса, оддий 
ҳаётий кузатувни илмий кузатувга айлантириш учун 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish