Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31


Социологик таҳлилда сифат методларининг ўрни



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

5.1. Социологик таҳлилда сифат методларининг ўрни
Бугунги кунда жаҳон социологик адабиётида “тадқиқотнинг 
сифат методлари” тушунчаси ўзининг алоҳида ўрнига эга. Миқдорий 
ва сифат методларининг аҳамиятидан келиб чиқиб, адабиётларда 
уларнинг синонимлари сифатида “қаттиқ” ва “юмшоқ” методлар 
деб ҳам аталади. Миқдорий метод кўпроқ қатъий формаллашган, 
яъни аниқ стандартлар асосида ўтказилганлиги учун “қаттиқ”, сифат 
методлари эса, ўз ўрнида, унчалик махсус стандартларга суянмаслиги 
ҳамда тадқиқот инструментидан кўра кўпроқ тадқиқотчининг 
санъатига асосланиши туфайли “юмшоқ” деган тахаллусга эга бўлган.
Сифат методларининг моҳияти шундаки, бунда тадқиқотчи 
гипотетик ҳукмларнинг қатъий чизмасини ишлаб чиқмайди ҳамда 
маълумотларнинг статистик репрезентативлигини таъминлаш ма-
саласи ҳам бош мақсадга кўтарилмайди. Бунинг ўрнига, у ижтимоий 
муаммоларни чуқурроқ ва ностандарт таҳлил қилишга ҳаракат қилади.
Демак, социологиянинг сифат методлари тадқиқотчига муайян 
ижтимоий ҳодисанинг моҳиятини тушунишга ёрдам берса, миқдорий 
методлар ушбу муаммоларнинг қанчалик оммавий характерга эга 
эканлигини ҳамда жамият учун қанчалик муҳимлигини тушунишга 
имконият яратади.
Бугунги кунда амалий социологияда тадқиқот методларини 
таснифлашга оид ёндашувлар унификациялашиб бўлгани йўқ. Бунга 
объектив сабаб бор. Чунки социология – жамият ҳақидаги фан. Жамият 
тузилиши, унинг ҳар бир микросоциумидаги тузилиш, ҳодиса, жараён 
ва муаммолар доимо динамикада бўлади. Динамикадаги ҳар бир 
фаза маълум бир ижтимоий ўзгаришдан дарак беради ва ўз-ўзидан 
маълумки, уни тадқиқ этиш методлари ва стандартларининг ҳам 
ўзгариши шартлигини келтириб чиқаради. Муаммо ўзгардими, демак, 


162
уни ўрганиш методини ҳам унга мос равишда ўзгартириш керак 
бўлади. Шу сабабли, бугунги кунда айрим социологик адабиётларда 
қайсидир методлар миқдорий метод деб келтирилса, бошқа бир 
адабиётларда улар сифат методи тарзида таъкидланмоқда. Ушбу 
баҳслардан фақат “анкета сўрови” истисно этилади. Айнан ана шу 
истисно принципидан келиб чиқиб, бошқа методларни ҳам миқдорий 
ёки сифат методи деб белгилаш мумкин. 
Нима сабабдан анкета сўровига миқдорий метод сифатида 
қаралади? Чунки у аниқ ва қатъий стандарт асосида амалга оширилади. 
Бу борада стандарт социологик анкета саналади ва маълумот фақат 
анкета саволлари асосида тўпланади. Анкета сўровида тадқиқотчи 
аниқ бир шахс фикрлари ёки муайян воқеанинг аниқ бир жиҳатини 
анкетадан четга чиққан ҳолда чуқурлаштирилган ҳолда ўрганмайди. 
Шу сабабли ҳам анкета сўрови миқдорий метод саналади. Ушбу 
контекстдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳар қандай метод 
социолог-таҳлилчи томонидан олдиндан ишлаб чиқилган стандарт 
асосида қўлланилса, демак, у миқдорий метод саналади. Бу борада, 
маърузада қуйида сифат методи тарзида кўриб чиқиладиган интервью 
ва кузатув методлари агар олдиндан ишлаб чиқилган қатъий стандарт 
(шаблон) асосида амалга оширилса ва бунда тадқиқотчи ушбу 
стандартдан чиқмаса, унда тўпланадиган эмпирик маълумотлар 
кўпроқ статистик операциялар ёрдамида таҳлил қилинади ва ўз-
ўзидан маълумки, методларнинг мақоми ҳам миқдорий бўлади. Агар 
унинг акси бўлса ва тадқиқотчи ностандарт таҳлилга асосланса 
ҳамда тадқиқот предметининг барча ёки маълум бир жиҳатларини 
чуқурлаштирилган ҳолда ўрганса унда тадқиқот ҳам сифат методи 
бўйича амалга оширилган бўлади.
Демак, 
турли 
социологик 
адабиётларда 
келтирилган 
ёндашувларни таҳлил қилган ҳолда бугунги кунда эмпирик 
тадқиқотларда қўлланилиши оммалашган қуйидаги асосий сифат 
методларини таъкидлаш мумкин: интервью, фокус-гуруҳ, эксперт 
сўрови, кузатув, “кейс-стади” методлари.
Ушбу сифат методлари социологик тадқиқотларда қуйидаги 
функцияларни бажаради:

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish