Ёшга доир пенсияга мурожаат этганда талаб этиладиган ҳужжатлар
Ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидагилар илова қилиниши керак:
иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
ариза берувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси (2005 йил 1 январдан кейин).
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
а) тегишли орган томонидан берилган ҳарбий хизматни, партизан отрядлари ва қўшилмаларда бўлганликни, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилганликни тасдиқлайдиган маълумотнома;
б) тегишли орган томонидан берилган, идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва кон-қутқарув қисмларидаги хизматни тасдиқлайдиган маълумотнома;
в) банд бўлган шахсга Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқлайдиган маълумотнома;
Ёшга доир пенсияга мурожаат этганда талаб этиладиган ҳужжатлар
г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаси тиббий-маслаҳат комиссияси (кейинги ўринларда ТМК деб юритилади) томонидан берилган ариза берувчининг боласи 16 ёшгача ногирон бола деб эътироф этилишини тасдиқлайдиган тиббиёт хулосаси ёки Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (кейинги ўринларда ТМЭК деб юритилади) томонидан берилган парвариш остидаги шахс I гуруҳ ногирони деб тан олинишини тасдиқлайдиган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг тегишли қисми;
д) даволаш-профилактика муассасасининг хулосаси асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турилган вақтни тасдиқлайдиган маълумотнома;
е) олий таълим муассасаларида (шу жумладан, ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим муассасаларида, шунингдек партия мактабларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар - изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада кундузги ўқишни, шу жумладан, чет элда ўқишни тасдиқлайдиган диплом ёки маълумотнома;
ж) болани парвариш қилиш бўйича таътил берилганлиги ва таътилдан қайтилганлиги тўғрисидаги буйруқларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда аёл киши бола туғилганидан бошлаб у уч ёшга тўлгунигача бўлган даврда меҳнат муносабатларида бўлган ташкилот (ташкилотлар) томонидан берилган бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш вақтини тасдиқлайдиган маълумотнома;
Do'stlaringiz bilan baham: |