Казаков Олим Сабирович – и



Download 1,05 Mb.
bet1/2
Sana12.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#783268
  1   2
Bog'liq
Автоматик ростланувчи ишчи камера


УДК 677.21.021
Аррали жин ишчи камерасининг кўтариш-тушириш қурилмаси
Усмонов Шуҳратжон Камолжонович –докторант, ТТЕСИ, Шўъба: Мехатроника, автоматика, робототехника, тел.: 998973741139
Аннотация. Тезисда пахтани жинлаш машинаси кўтариш-тушириш қурилмасининг янги конструкциясини ишлаб чиқиш ҳақида сўз боради. Изланишлар давомида кўтариш-тушириш қурилмасининг параметрлари аниқланган. Унинг ишлаш принципи келтирилган.
Калит сўзлар: пахта, механизм, аррали жин, жинлаш жараёни, ишчи камера, актуатор
Аннотация. В статье идет речь о новой конструкции ввода-вывода рабочей камеры отделителя волокна от семени. В результате исследований определены параметры устройства ввода-вывода. Приведен принцип его работы.
Ключевые слова: хлопок, механизм, пильный джин, процесс джинирования, рабочая камера, актуатор
The summar. The thesis is about a new design of input-output of the working chamber of the fiber-seed separator. As a result of the research, the parameters of the input-output device are determined. The principle of its operation is given.
Keywords: cotton, mechanism, saw gin, ginning process, roll box, actuator
Кириш. Сўнгги йилларда пахта саноати корхоналари янги юқори самарали замонавий машина ва механизмлар билан бойитилмоқда. Соҳага янги техника ва технологиялар кириб келмоқда. Автоматлаштириш ва бошқариш техникаларини қўллаш натижасида қайта ишлаш машиналари самарадорлиги ортмоқда. Натижада маҳсулот таннархи пасайиши, ишлаб чиқариш маданияти, техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва меҳнат унумдорлиги ортишига эришилмоқда.
Пахтани дастлабки ишлаш корхоналарида асосий машина бу жин бўлиб, унинг вазифаси пахтанинг табиий хусусиятларини сақлаган ҳолда толадан чигитни ажратишдир. Кашф қилинган вақтдан бошлаб ҳозирги кунгача жин бир қанча ўзгаришларни бошидан ўтказди.
Аррали жиннинг ишчи камераси маълум бўлиб [1], у аррали цилиндр, олд тўсинга махкамланган колосникли панжара, ўқда ўрнатилган кўчишга имкони бор олд фартук, чигит тароғи ва қуйи фартукдан иборат. Қуйи фартук ўқда буралиши мумкин қилиб ўрнатилган. Камера фартук кўчишини назорат қурилмаси билан таъминланган. Қурилма камеранинг ташқи томонидан ўрнатилган ва қайишқоқ элементлар ва хомашё валиги зичлигининг механик датчиги билан боғланган кўчиш чегараловчисидан иборат.
Лекин ушбу ишчи камера хомашё валигини оғирлик ва ҳажмини ортишида, айниқса паст навли чигитли пахтани ишлашда, уни ортиқча зичланиши мумкинлиги билан фарқланади. Бу эса олинаётган маҳсулот ҳажмига таъсир этади ва тиқилишлар ҳосил бўлишини олдини олмайди.
Аррали жиннинг ҳаракатланувчи ишчи камераси мавжуд аррали жин ишчи камерасига асосланган бўлиб [2], у олд фартук, олд тўсин, унда ўрнатилган колосникли панжара, аррали цилиндр, чигит тароғи ва қуйи фартукдан иборат. Аррали цилиндрнинг вали, таъминлагич ишини автоматик ростловчи частота ўзгартиргичга аррали цилиндр мотори юкланиш токи тўғрисидаги сигнал берувчи датчик билан таъминланган, электромотор вали билан боғланган.
Ушбу тизимнинг камчилиги – ишчи камерага узатилаётган пахта миқдорининг ўзгаришини кеч қолишидир.
ДП-130 маркали жинидан бошлаб ишчи камерани кўтариш-туширишмеханизми билан жиҳозлана бошланган. Механизм 0,55 кВтли, айланишлар сони 1000 айл/мин бўлган 4А71В6Уз маркали электродвигател 1 дан ҳаракат олувчи тасмали узатма 2 ва червякли редуктор 3дан иборат (2-расм) [3]. Тасмали узатма узатишлар сони . Шкивлар диаметрлари мос равишда 90 ва 180 мм. Червякли редуктор маркаси 4ВОА-40-52-2 Уз. Узатишлар сони . Редуктор етакланувчи валига диск ўрнатилган. Дискка эса шарнир орқали шатун ўрнатилган. Шатун эса ли вал 4 га тирсак 5 орқали шарнирли бириктирилган. Вал бир жуфт тирсаклар орқали ишчи камера ён деворларига шарнир орқали бириктирилган ва ишчи камерани бутун узунаси бўйлаб параллел сурилишига имкон беради.

1-расм. ДП-130 аррали жини ишчи камерасини кўтариш-туширишмеханизми кинематик схемаси
Кўриб ўтилган механизм операторнинг ишлаш шароитни енгиллаштиради. Шунга қарамай кўтариш-тушириш механизмлари ҳозирда ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланилмаяпти. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш харажатлари (маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарф қилинаётган энергия) ни қисқартириш мақсадида механизмни ишлаб чиқаришдан олиб ташланди. Ишчи камерани кўтариб-тушириш эса оператор томонидан ричагли механизм ёрдамида бажарилмоқда.
Аррали жин ишчи камерасида хомашё валигининг зичлиги оптимал кўрсаткичдан ўзгариб туради, бу эса машина унумдорлигини камайтиради, тола ва чигитнинг сифат кўрсаткичларини пасайтиради, электр энергия сарфини оширади, ишчи органлар ишлаш муддатини камайтиради, машинанинг тиқилишига ва ҳатто аррали цилиндр электромоторининг ишдан чиқишига олиб келади. Шу сабабли аррали жиннинг автоматик ростланувчи ишчи камерасини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Қўйилган масала қуйидагича ечилади. Аррали жиннинг автоматик ростланувчи ишчи камераси олд фартук, олд тўсин, унда ўрнатилган колосникли панжара, аррали цилиндр, чигит тароғи ва қуйи фартук, аррали цилиндрни айлантирувчи электромотордан иборат. Аррали цилиндр электромотори юкланиш токи датчиги билан боғланган. Ишчи камерани ҳаракатлантирувчи механизм – актуатор аррали цилиндр электромотори токи датчигидан келаётган сигнал бўйича бошқарилади.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish