Дастур 5А312601- мехатроника ва робототехника магистратура



Download 400,82 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi400,82 Kb.
#77254
  1   2
Bog'liq
5А312601-Мехатроника-ва-робототехника-1



 


Аннотация 
Дастур 5А312601- Мехатроника ва робототехника магистратура 
мутахассислигига кирувчилар учун 5312600- Мехатроника ва робототехника 
таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режадаги 
асосий фанлар асосида тузилган.
 
ТУЗУВЧИЛАР:
М.М. Абдуллаев – ТошДТУ ―Мехатроника ва робототехника‖ 
кафедраси мудири, т.ф.н., доцент; 
Х.Н.Назаров - ТошДТУ ―Мехатроника ва робототехника‖ кафедраси 
профессори, т.ф.н.; 
Н.Б.Алимова - ТошДТУ ―Мехатроника ва робототехника‖ кафедраси 
доценти, т.ф.д.; 
Дастур Электроника ва автоматика факультетининг 2020 йил 16 
июндаги № 9 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва 
тасдиқлашга тавсия этилган. 


КИРИШ 
5312600 – 
Мехатроника ва робототехника
бакалавриат таълим 
йўналиши – фан ва техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, мураккаб 
технологик жараѐнларни ва операцияларни автоматлаштириш учун 
мўлжалланган, шу жумладан, инсонни оғир, чарчатувчи ва хавфли ишларни 
бажаришдан озод қилувчи мехатрон ва робототехник тизимларни, улардаги 
ишчи жараѐнлар назариясини ўзлаштириш ва тадқиқот қилиш, мехатрон ва 
робототехник тизимларни лойиҳалаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва 
уларни диагностика қилиш, синаш ва эксплуатация қилиш ҳамда улардан 
самарали фойдаланиш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб 
олади. 
Таълим йўналиши негизидаги магистратура мутахассислигининг 
вазифаси – барча таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни 
ўқитиш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий 
тадқиқот институтларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, 
акциядорлик жамиятларида, ишлаб чиқариш корхоналарида турли 
вазифаларни бажарувчи мехатрон модуллар асосида қурилган техник 
тизимлар, агрегатлар, машиналар ва мажмуалар, саноат корхоналарида ва 
носаноат соҳаларида фойдаланиладиган мехатрон ва робототехник тизимлар, 
сезги 
сенсорлари, 
ижрочи 
ва 
бошқарувчи 
тизимлар 
сифатида 
фойдаланиладиган, уларни лойихалаш ва бошқариш учун зарур бўлган 
дастурий ва алгоритмик таъминотлар ҳамда уларни ишлатишнинг 
самарасдорлигини таъминлаган холда билимларини ошириш ва кўникма 
ҳосил қилишдан иборатдир. 
5312600 – 
Мехатроника ва робототехника
таълим йўналиши 
негизидаги 5Ф312601 – 
Мехатроника ва робототехника
магистратура 
мутахассислигига кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув 
режаларига асосан 5 та умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича: 

Мехатрон модуллар ва роботларнинг юритмалари‖, ―Схематехника ва 
микропроцессорли тизимлар‖, ―Роботлар ва робототехник тизимлар‖, 
―Мехатрон модуллар ва роботларнинг информацион қурилмалари‖ ва 
―Микроконтроллерли бошқариш тизимларини лойихалаш‖
 
фанлари асосида 
тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган 
маълумотлар қуйида батафсил келтирилган. 


МЕХАТРОН МОДУЛЛАР ВА РОБОТЛАРНИНГ ЮРИТМАЛАРИ фани 
бўйича: 
Мехатрон модуллар ва роботларнинг пневматик юритмалари, уларнинг 
схемалари 
ва 
элементлари. 
Мехатрон 
модуллар 
ва 
роботларда 
қўлланиладиган юритмаларни таҳлилий солиштириш.
Мехатрон модул ва роботларининг гидравлик юритмалари, уларнинг 
схемалари, асоосий элементлари ва уларнинг вазифалари.
Мехатрон модуллар ва роботларнинг электр юритмалари, уларнинг 
авзаллик ва камчиликлари. Роботларнинг электр юритмаларини структура 
схемаси, асосий элементлари ва уларнинг вазифаси. Ўзгармас ток электр 
двигателлари, структура схемаси, асосий элементлари ва уларнинг вазифаси. 
Электр юритмаларнинг синхрон двигателлари, уларнинг тузилиши ва ишлаш 
принципи. Электр юритмаларнинг асинхрон двигателлари, уларнинг 
тузилиши ва ишлаш принципи. Саноат роботларида ва мехатрон модулларда 
қўлланиладиган электр юритмаларининг синфланиши. 
СХЕМАТЕХНИКА ВА МИКРОПРОЦЕССОРЛИ ТИЗИМЛАР фани бўйича: 
Схемотехника ҳақида умумий тушунча. Аналог ва рақамли 
қурилмалар-нинг пассив компонентлари. Схематехниканинг актив дискрет 
элементлари. Ярим ўтказгич диодлар ва транзисторлар, уларнинг турлари ва 
қўлланилиши. Сигналларни кучайтиргичлари. Операцион кучайтиргичлар
аналог рақамли ва рақам аналогли ўзгартирувчилар. Световодлар, 
фотоприѐмниклар ва оддий оптронлар.
Рақамли схемотехника. Импульсли сигналлар, уларни тасвирлаш 
асослари. Саноқ системалари ва рақамли қурилмаларда фойдаланиладиган 
кодлар. Мантиқ алгебраси. Мантиқий элементлар. Мантикий элементлар 
асосида комбинацион қурилмаларни лойихалаш, сумматор схемаси. Хотира 
элементлари – триггерлар, асинхрон ва синхрон триггерлар, уларнинг 
турлари, белгиланиши ва ишлаш принциплари. Регистрлар, уларнинг асосий 
схемалари ва ишлаш принциплари. Санаш қурилмалари (счетчиклар), 
уларнинг асосий схемалари ва ишлаш принциплари. Импульс сигналларни 
ҳосил қилувчи занжирлар, генератор турлари, тақсимлагичлар. 
Шифраторлар ва дешифраторлар, мультиплексорлар ва демультиплексорлар. 
Интеграл микросхемалар.
Хотира 
қурилмалари. 
Оператив, 
доимий 
ва 
қайта 
программалаштириладиган хотира микросхемалари, уларнинг белгиланиши. 
Рақамли ахборотни киритиш ва чиқариш қурилмалари – интерфейслар. 
Таймер ва даражали узилишлар контроллерлари.
Микропроцессорлар (МП) ва микроконтроллерлар (МК) тўғрисида 
асосий тушунчалар. МП ва МКларнинг ривожланиш тарихи ва уларнинг 
синфланиши. Микропроцессорларнинг архитектураси. Бир кристалли 


микропроцессорнинг ички структураси, таркибий қисмлари ва ишлаш 
принципи.
МП бошқариш тизимининг умумлаштирилган структура схемаси. 
Микропроцессорли бошқариш тизимларида қўлланиладиган хотира 
қурилмалари ва уларнинг вазифалари. Микропроцессорли бошқариш 
тизимларида қўлланиладиган интерфейс қурилмалари ва уларнинг 
вазифалари.
Микропроцессорларни дастурлашнинг Ассемблер тили командалар 
форматлари ва уларнинг бажарилиш хусусиятлари. Ассемблер тилининг 
командалар тизими ва уларнинг гурухларга бўлиниши. Командаларга 
мисоллар. 
AVR, PIC ва бошқа оммавий микроконтроллерлар авзаллик ва 
камчиликлари. МКларнинг дастурий таъминоти. МПли ва МКли бошқариш 
тизимларини лойиҳалашнинг асосий босқичлари, МКларнинг ривожланиш 
истиқболлари. 
РОБОТЛАР ВА РОБОТОТЕХНИК ТИЗИМЛАР фани бўйича: 
Роботлар, робототехник тизимлар
уларнинг 
вазифалари ва 
ривожланиш босқичлари. Саноат роботларининг асосий хусусиятлари бўйича 
синфланиши. 
Роботнинг кинематикаси, эркинлик даражалари сони, робот 
харакатлари турлари. Декарт, цилиндрик, сферик ва ангуляр координат 
системасида ишловчи роботлар ва уларнинг кинематик схемалари. Роботнинг 
кинематикаси, робот харакатлари турлари, харакат даражалари сони. 
Программали, адаптив, интеллектуал, мобил, манипуляцион ва 
информацион 
роботлар. 
Адаптив 
ва 
программали 
роботларнинг 
структуравий схемалари ва ишлаш принциплари. 
Мобиль роботлар. Уларнинг харакатланиш қурилмалари (шассилари) 
турлари ва қўлланиш сохалари.
Интеллектуал роботларнинг умумий структура схемаси. Асосий 
қисмлари 
ва 
уларнинг 
вазифалари. 
Интеллектуал 
робототехник 
тизимларларнинг таркибий қисмлари ва уларнинг вазифалари. 
МЕХАТРОН МОДУЛЛАР ВА РОБОТЛАРНИНГ ИНФОРМАЦИОН 
ҚУРИЛМАЛАРИ фани бўйича: 
Мехатрон модуллар ва роботларда қўлланиладиган информацион 
қурилмалар 
ва 
уларнинг 
синфланиши. 
Датчикларнинг 
бирламчи 
ўзгартиргичлари, уларни кучайтириш схемалари (усилителлар). Мехатрон 
модуллар ва роботларнинг кинестетик датчиклари: ҳолат ва тезлик 
датчиклари. 
Мехатрон модуллар ва роботларнинг сенсор қурилмалари: тактил, 
локация, куч-момент ва кўриш сенсорлари. Оптик датчиклар, энкодерлар, 
уларнинг ишлатилиш соҳалари, тузилиши ва ишлаш принципи. 


Мехатрон модуллар ва роботларнинг замонавий сенсорлари, уларнинг 
турлари ва қўлланиш сохалари. Ишлаш принципи ва ўлчаш параметрлари 
бўйича сенсорларнинг синфланиши. 
Мехатрон модуллар ва роботларнинг қиқич (ушлаш) қурилмасида 
қўлланиладиган сенсорлар. 
Видео ва локацион датчиклар. Техник кўриш тизимлари, уларнинг 
турлари, асосий элементлари ва уларнинг вазифалари. Техник кўриш 
тизимларининг қўлланиш сохалари. 
МИКРОКОНТРОЛЛЕРЛИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИ 
ЛОЙИХАЛАШ фани бўйича: 
Микроконтроллерли бошқариш тизимларини таркибий қисмларининг 
вазифаси ва ишлаш принципи. Микропроцессорли бошқариш тизимларининг 
умумлаштрилган структура схемаси. 
Микроконтроллерли бошқариш тизимларининг хотира қурилмалари. 
Микроконтроллерли бошқариш тизимларининг интерфейс қурилмалари. 
Микроконтроллерларнинг таркибида қўлланиладиган таймер қурилмалари. 
Микроконтроллерларнинг таркибида қўлланиладиган импульс кенглиги 
бўйича бошқариш қурилмаси (ШИМ модулятор). Микроконтроллерларнинг 
таркибида қўлланиладиган аналог рақамли ўзгартиргичлар (АЦП) ва аналог 
компараторлар. 
Микроконтроллерларни дастурлаш тиллари ва уларнинг командалар 
тизими. Микроконтроллерли бошқариш тизимларини автоматлаштирилган 
лойихалаш дастурлари (ACAD, NX, 3D Max …).
Мехатроника. Мехатрон тизимнинг структура схемаси, таркибий 
қисмлари ва уларнинг вазифаси. 

Download 400,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish