Катта гуруҳда йил давомида ўтказиладиган математика машғулотларининг тақсимланиши



Download 0,54 Mb.
bet5/5
Sana24.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#507148
1   2   3   4   5
Bog'liq
Математика

Машғулотнинг бориши:


Тарбиячи: Азиз болажонлар, сизлар “Ҳафта кунлари” деб жуда кўп эшитгансизлар. Ҳафта кунлари сўзини эшитиб қайси эртак ёдингизга тушди? Ҳафта кунлари деганда балки “Оппоғой ва етти гном эртаги” эсингизга тушгандир.
Келинглар, болажонлар, ҳозир сизлар билан “Ҳафта кунлари ва биз” мавзусида мусобақа уюштирамиз. Бунинг учун кичик жамоаларга бўлиниб оламиз. Жамоаларга бўлиниш учун ҳафта кунларини навбат билан айтиб чиқамиз. Ҳар бир киши қайси кунни айтганини эслаб қолсин. Мен «Душанба» деганларга 1 рақамли, «Сешанба» деганларга 2, «Чоршанба» деганларга 3, «Пайшанба» деганларга 4, «Жума» деганларга 5, «Шанба» деганларга 6, «Якшанба» деганларга 7 рақамли медальионларни бериб чиқаман. Улар медальионларни тақиб- «Душанба» деганлар-1 рақами турган столга, «сешанба»-2 рақами турган столга, «чоршанба»-3 рақами турган столга, «пайшанба»-4 рақами турган столга, «жума»-5 рақами турган столга, «шанба»-6 рақами турган столга, «якшанба» деганлар-7 рақами турган столга бориб ўтирадилар.
Болажонлар, нечта жамоага бўлиндик? (Болаларнинг жавоблари)
Мусобақамиз 3 босқичдан иборат бўлади.
1-босқич
1-босқичда сизларга саволлар бераман. Саволларга жавоб берганларга юлдузча берилади ва қайси жамоа кўпроқ юлдузча тўпласа шу жамоа ғолиб бўлади.
Диққат билан эшитинг ва саволларга жавоб беринг:
1. Бир ҳафтада неча кун бор?
2. Ҳафтанинг биринчи куни -
3. Барча дам оладиган кун?
4. Душанбадан кейинги кун?
5. Ҳафтанинг учинчи куни -
6. Болажонлар, сизлар қайси кунлари дам оласизлар?
7. Ҳафтанинг бешинчи кунини айтинг.
8. Чоршанбадан кейинги кун?
9. Сешанба кунидан олдинги кунни айтинг.
10. Пайшанбадан кейинги кунни айтинг.
Жавоблар:
1. 7 кун.
2. Душанба.
3. Якшанба.
4. Сешанба.
5. Чоршанба.
6. Шанба, якшанба.
7. Жума.
8. Пайшанба.
9. Душанба.
10. Жума.

2-босқич
Ҳар бир жамоа ўз кунида нима ишлар қилиши ҳақида расмли ҳикоя чизадилар. Ҳамда ҳикояни сўзлаб берадилар. Бу ҳикояда шу куннинг номи камида 5 марта айтилиши шарт.


3-босқич
Жамоалар олдиндан тайёрланган конвертлардан бирини танлайдилар. Конвертларда вақт ҳақида шеър айтиш ёки топишмоқни топиш шартларидан бири бўлади.


Мусобақа якунида барча болаларни рағбатлантириш.

32-МАШҒУЛОТ


Сон ва саноқ
Мавзу: 20 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлаш ва санаш малакаларини мустаҳкамлаш
Мақсад:

  • Болаларга 20 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни ўргатиш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болалар 20 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни ўрганадилар.

  • Болаларда 20 гача санаш малакаси ҳосил бўлади.

Керакли жиҳозлар:

  • Копток.

  • 1 дан 20 гача сонлар тасвирланган карточкалар (бўйи 12 см, эни 10 см).

  • 10 дан 20 гача сонлар ёзилган доира шакллари (диаметри 25 см).

Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз нечагача санашни ўрганиб олганмиз?
Болалар жавоби: 20 гача санашни ўрганиб олганмиз.
Тарбиячи: Болажонлар, бугун сизлар билан турли ўйинларни ўйнаймиз ва 20 гача бўлган сонларни яхшироқ билиб оламиз, уларни ёзувда қандай ёзилишини ўрганиб оламиз. Дастлаб, “Ким билса-давомини санасин” ўйинини ўйнаймиз.
“Ким билса-давомини санасин” ўйини сонларнинг натурал қаторининг тартибига амал қилишга, тўғри ва тескари ҳисоблаш машқлари, хотира, диққатни ривожлантиришга қаратилади.
Ўйинда коптокдан фойдаланилади. Болалар ярим доира, ёки доира бўлиб турадилар. Доиранинг ўртасида ўйинни олиб борувчи туради. Тарбиячи ўйин бошланишидан олдин болалар билан улар қандай тартибда (тўғри ёки тескари) санашларини келишиб олади. Олиб борувчи болалардан бирига коптокни отади ва рақамни айтади. Коптокни илиб олган бола кейингисини санаши керак.
Ўйин тезлик темпида ўтади ва болаларнинг унда энг кўп қатнашишига имкон бериш учун шунча марта қайтарилади. Болаларга тақдим этиладиган топшириқлар уларнинг ўйин вақтидаги билим ва малакалари билан белгиланади: 20 гача тўғри тартибда санаш. Ҳар бир бола яккама-якка топшириқ олади.
Тарбиячи: Болажонлар, “Ким билса-давомини санасин” ўйини сизларга ёқдими? Ҳозир сизлар билан “Мен қандай сон ўйладим?” ўйинини ўйнаймиз.
“Мен қандай сон ўйладим?” ўйини.
Жиҳоз: Сон билан кўрсатилган карточкалар, рақамлар.
Ўйиннинг мазмуни: “Болажонлар, мен бир сон ўйладим (тарбиячи қўлида карточка ушлаб туради, лекин болаларга кўрсатмайди). Бу қандай сонлигини топинг, мен ўйлаган сонга 1 ни қўшсак, 16 сони ҳосил бўлади. Мен қандай сон ўйлаганман?” Тарбиячи болалардан олган жавобидан кейин рақам ёзилган карточкани кўрсатади.
Тарбиячи ўйинни давом эттиришни болалардан бирига топширади. Бу бола худди тарбиячидай карточкалардан бирини олади ва болалардан неча сон ўйлаганини сўрайди: “Мен бир сон ўйладим, мен ўйлаган сондан 1 ни олсак, 17 сони ҳосил бўлади. Мен қандай сон ўйлаганман?” Ўйин шу тариқа давом этади.
Тарбиячи: Болажонлар, “Мен қандай сон ўйладим?” ўйини сизларга ёқдими? Сизлар бу ўйинни жуда яхши ўйнадингиз, баракалла! Энди сизлар билан “Гараж” ўйинини ўйнаймиз.
“Гараж” ўйини.
“Гараж” ўйини иккинчи ўнликдаги рақамларни билишни мустаҳкамлаш, болаларнинг диққатини ривожлантиришга имкон беради. Ўйинда 10 дан 20 гача ёзилган доиралардан фойдаланилади. Гуруҳнинг ҳамма болалари “машинани” тасвирлайдилар, уларнинг қўлларида машина номери ёзилган доиралар бўлади. Ҳар бир доирада иккинчи ўнликнинг рақамларидан бири ёзилган. Тарбиячи гуруҳнинг ҳар қайси жойида “гараж”лар бўлишини, қандай рақамли машиналар қайси гаражга бориши мумкинлигини айтади. Масалан, бир гаражда 10, 13, 15 рақамлари, бошқасида-11, 12, 16 ва бошқалар. “Машиналар” кўча ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда кўчалар бўйлаб юрадилар: фақат яшил чироқда юрадилар, қизил чироқда тўхтайдилар (“светофор”ни тарбиячи бошқаради). Тарбиячининг “Машиналар гаражга!” деган ишорасига мувофиқ ҳамма машиналар ўз гаражларидан жой эгаллашлари керак, яъни машиналарнинг тартиб рақами ёзилган “гараждан” жой олишлари керак.
Ўйин бир неча марта такрорланади. Тарбиячи “гараж”ни ўзгартириши мумкин.
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.

33-МАШҒУЛОТ


Миқдор (Катталик)
Мавзу: 20 гача бўлган нарсаларни ўлчамига кўра жойлаштиришни машқ қилдириш
Мақсад:

  • Болаларнинг миқдор, катталик тўғрисидаги тушунчаларини ривожлантириш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болалар 20 гача бўлган нарсаларни ўлчамига кўра жойлаштиришни ўрганадилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Турли рангдаги ва узунликдаги ленталар.

  • Қизил, сариқ, яшил, кўк рангдаги ленталар ва шарлар.

Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, мана бу турли хил рангдаги ва узунликдаги ленталар билан хонани безатамиз.

1,2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13,14,15,16, 17,18,19,20.


Қайси лентани қаерга тақишни аниқлаш учун уларнинг узунлигини ўлчаб кўрамиз. Бунинг учун олдин уларни бир-бирининг устига қўйиб ўлчаймиз ва ленталарни энг узунидан энг калтасигача териб чиқамиз. Терилган ленталар тагига рақамларни санаб қўйиб чиқамиз. Болажонлар биз нечта лентани териб чиқдик? Болалар билан биргаликда санаб чиқилади:
1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20. Ленталарни санаб бўлганларидан сўнг рақамлаб чиқадилар.
Ленталар рақамлаб бўлингандан кейин тарбиячи болалардан сўрайди:
-Биринчи лентанинг ранги қандай?
-5-лента қандай рангда?
-10-лента қандай рангда?
-18-лента қандай рангда?
-20-лента қандай рангда?
-...
Болалар учун амалий иш.
Болалар 4 хил -қизил, сариқ, яшил, кўк рангдаги ленталар ёрдамида кичик жамоаларга бўлинадилар. Қизил лентали болалар қизил столга, сариқ лентали болалар сариқ столга, яшил лентали болалар яшил столга, кўк лентали болалар кўк столга бориб ўтирадилар. Ҳар бир жамоага 20 тадан кўп шар ва ленталар берилади.
1-топшириқ.

  • Болажонлар, энди сизлар олдингиздаги ленталар ичидан узун-калталарини 20 гача санаб териб чиқинг. Уларнинг рангига эьтибор беринг.

2-топшириқ.

  • Энди мана шу ленталар ва шарлар ёрдамида ўзингизга ажратилган бурчакни безатинг.

3-топшириқ.
Болалар ўз бурчакларини безатиб бўлганларидан сўнг нима учун шундай безатганликларини изоҳлаб берадилар.
Болалар билимини мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Болажонлар, сизга топшириқлардан қайси бири ёқди?
2. Энг катта шиширилган шар қандай рангда?
3. Энг кичкина шиширилган шар қандай рангда?
Машғулот якунида барча болаларни рағбатлантириш.

34-МАШҒУЛОТ


Фазовий тасаввур
Мавзу: Ҳаракат давомида, юриб кетаётганда йўналишни ўзгартириш
Мақсад:

  • Болаларга ҳаракат давомида йўналишни ўзгартиришни ўргатиш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болаларда юриб кетаётганида, ҳаракат давомида йўналишни ўзгартириш кўникмаси шаклланади.

  • Болаларнинг фазовий тасаввурлари мустаҳкамланади.

Керакли жиҳозлар:

  • Фазода мўлжал олиш бўйича машқ бажариш учун шартли. белгили карточкалар (бўйи 10 см, эни 15 см).

  • Хўроз, мушук, кучукча ниқоблари.

Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз сизлар билан ўнг-чап, орқа-олдин, юқорида-пастда ҳақида жуда кўп гаплашганмиз. Бугун худди шу томонларни ҳаракат давомида аниқлаб, айтилган топшириқ бўйича йўналишни ўзгартиришни ўрганамиз. Бунинг учун аввало томонлар тўғрисидаги севимли ўйинимизни ўйнаб машқ қилиб оламиз.
Болалар учун амалий иш.
Фазода мўлжал олиш бўйича машқ.
Бу машқда пиктограмма усулида томонлар шартли белгилар билан белгилаб олинади ва мусиқа остида кўрсатилган белги бўйича ҳаракат қилинади. Қайси белгида қандай ҳаракатни бажариш олдиндан ўргатилади.

- Олдинга - Чапга


- Орқага - Сакраш




- Ўнгга -Жойида айланиш.


Олдинга белгиси кўрсатилганда олдинга 1 қадам, орқага белгиси кўрсатилганда орқага 1 қадам юрилади. Чапга, ўнгга белгисига 1 қадам чапга ва ўнгга юрадилар. Сакраш белгисида 3-4 марта сакрайдилар, доира кўрсатилганда турган жойида 1 айланиб оладилар. Бу ҳаракатлар бир неча марта такрорланади.
Тарбиячи: Ҳозир топишмоқ айтаман, ким топса, биринчи топшириғимни бажаради:
Боши тароқ,
Думи ўроқ. Бу нима?
Улуғбек: Бу хўроз.
Тарбиячи: Жуда тўғри. Улуғбек, ҳозир сиз хўрознинг ниқобини топишингиз ва ниқобни кийиб хўроз бўлиб қичқиришингиз керак. Бунинг учун мен айтган йўналишларда ҳаракат қиласиз.
Улуғбек, эшик ёнига бориб туринг, ўнгга 3 қадам юринг, чапга 4 қадам, орқага бурилиб 5 қадам юринг, ўнгга 2 қадам юрсангиз ниқобни топасиз. Ниқобни тақиб хўроз бўлиб қичқиринг.
Улуғбек: Қу-қуре-қууу
Тарбиячи: Баракалла, Улуғбек! Топшириқни аъло даражада бажарганингиз учун ҳаммамиз биргаликда олқишлаймиз. (Болалар қарсак чаладилар)
Тарбиячи: Кейинги топишмоғимни диққат билан эшитинглар ва топинглар:
Кичкинагина қумғон,
Ўтириб кўзини юмғон. Бу нима?
Камолжон: Бу мушук.
Тарбиячи: Тўғри, Камолжон, сиз ҳозир мушукнинг ниқобини топишингиз ва ниқобни тақиб мушук бўлиб миёвлашингиз керак. Бунинг учун мен айтган йўналишларда тўғри ҳаракат қилишингиз керак. Дераза ёнига бориб туринг. Ўнгга 5 қадам юринг, чапга 3 қадам, орқага 2 қадам юрсангиз ниқобни топасиз.
Камолжон: Миёв-миёв, миёв-миёв.
Тарбиячи: Баракалла, Камолжон! Топшириқни аъло даражада бажарганингиз учун ҳаммамиз биргаликда олқишлаймиз. (Болалар қарсак чаладилар)
Тарбиячи: Болажонлар, энди 3-топишмоғимни эшитинглар:
Кетаверади, кетаверади,
Саватдек ерни олади. Топишмоқнинг жавобини айтинг.
Жамолбек: Бу кучукча.
Тарбиячи: Тўғри, Жамолбек, сиз ҳозир кучукчанинг ниқобини топишингиз ва ниқобни тақиб кучук бўлиб вовуллашингиз керак. Бунинг учун мен айтган йўналишларда тўғри ҳаракат қилишингиз керак. Менинг столим ёнига келиб туринг. Олдинга 4 қадам юринг, чапга 3 қадам, ўнгга 5 қадам юрсангиз кучукчанинг ниқобини топасиз.
Жамолбек: Вовв-вовв, вовв-вовв.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Ўйинчоқни топ”.
Бу ўйин болаларга ҳаракат пайтида йўналишини ўзгартиришни ўргатишга қаратилган. Ўйинда хонанинг турли жойларига беркитилган ўйинчоқларни топишга тайёрланган “хатдан” фойдаланилади.
Тарбиячи: “Болажонлар, кечқурун гуруҳимизга Карлсон учиб келибди. Карлсон сизларга аталган совғаларни олиб келган. Карлсон ҳазилни яхши кўради, шунинг учун ўйинчоқларни яшириб қўйган. Мана бу хатда ўйинчоқларни қандай топиш ёзилган”. Тарбиячи конвертни очиб ўқийди: “Деразанинг олдига бориб, чапга бурил ва 5 қадам юр ўйинчоқни топасан”. Болалардан бири топшириқни бажаради ва ўйинчоқни топади. Бошқа бола қуйидаги топшириқни бажаради: “Столнинг олдида туриб, олдинга 3 қадам юр, ўнгга бурилиб 4 қадам юр ўйинчоқни топасан”. Иложи борича барча болаларнинг ўйинда иштирок этишига шароит яратиш керак.
Болалар билимини ошириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Болажонлар, ҳаракат давомида йўналишни ўзгартиришга
қийналмадингизми?
2. Ўнг қўлингизни кўтаринг.
3. Чап қўлингизни кўтаринг.
4. Чап томонингиздаги ўртоғингизнинг исми нима?
5. Ўнг томонингизда қайси ўртоғингиз ўтирибди?
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.

35-МАШҒУЛОТ


Геометрик шакллар
Мавзу: Лабиринтлар ва уларнинг ечими билан таништириш
Мақсад:

  • Болаларда лабиринтлар ҳақида тушунча ҳосил қилиш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болалар лабиринтлар ҳақида тушунчага эга бўладилар.

  • Болалар лабиринтларнинг ечимини топишни ўрганадилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Турли лабиринтлар тасвири (бўйи 20 см, эни 30 см).

  • Рангли қаламлар.

Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, сизлар мана бундай ўйинларни ўйнаганмисиз? (Турли лабиринтлар кўрсатилади). Бу ўйинлар қандай номланади? Бу ўйинлар лабиринт дейилади. “Лабиринт” сўзи болажонлар, юнончадан олинган бўлиб “хоналари беҳад кўп, йўлаклари одамни адаштирувчи улкан бино” деган маънони билдиради.
Лабиринтда топшириқ, аниқ бўлган манзилнинг боши ва охири, чалкаш йўллар кўп бўлади. Топшириқ асосида манзилнинг бошидан, чалкаш йўллар ичидан энг қулайини топиб охирги манзилга етиб бориш керак.
Ҳозир сизлар билан лабиринтларнинг чалкаш йўлларидан тўғрисини топишни ўрганамиз.
Болажонлар, мана бу лабиринтда шундай топшириқ берилган: Момиқвой номли мушукнинг сути лабиринтнинг ўртасида экан. Момиқвойга сутига етиб олишга ёрдам беринг. Биз Момиқвой турган жойдан сутгача бўлган барча йўлларни кўриб чиқамиз ва энг тўғри йўлни топамиз. Бунинг учун қўлимизга қалам олиб, йўлларда юрган изимизни чизиб чиқамиз. Ҳар бир йўлимиз ажралиб туриши учун, турли рангдаги қаламлардан фойдаланамиз. Болажонлар қандай рангдаги қаламлар ёрдамида чизиб чиқишни хоҳлайсизлар?
Биринчи уриниш учун қайси рангдаги қаламни танлаймиз?
Иккинчи уриниш учун қайси рангдаги қаламдан фойдаланамиз?
Учинчи уриниш учун қайси рангдаги қаламни ишлатамиз?
Тўртинчи уриниш учун қайси рангдаги қаламни ишлатамиз? ...












Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Лабиринтда тўғри йўлни топамиз”


Полга лабиринт чизилади, лабиринтнинг нечта йўли бўлса, болалар навбат билан шу йўллардан юриб энг осон йўлни топадилар. Ўйин охирида тарбиячи болалардан энг осон йўлни кўрсатишни сўрайди. Барча болалар ўз фикрини билдиради.
Болалар учун амалий иш.
Ҳамма болаларга бир хил мавзудаги лабиринтлар берилади.
Тарбиячи: Болажонлар, ҳаммага бир хил лабиринт берилди. Бу лабиринтнинг энг тўғри йўлини нечта уринишда топасиз? Шуни аниқлаш учун 1-уринишни қизил рангда чизиб чиқинг, 2-уринишни сариқ рангда чизинг, 3- уринишни кўк рангда чизинг, 4-уринишни яшил рангда чизинг, 5-уринишни бинафша рангда чизинг.
Болалар чизиб бўлганларидан кейин ёнидаги ўртоғининг бажарган ишини кўриб чиқадилар ва нечанчи уринишда тўғри йўлни топганини аниқлаб, тегишли жойга белгилаб қўядилар.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Лабиринт сўзининг маъносини айтинг.
2. Лабиринтларнинг ечимини топишда қийналмадингизми?
3. Лабиринтларнинг ечимини излаш қизиқарли эканми?
Машғулот якунида барча болаларни рағбатлантириш.
36-МАШҒУЛОТ
Сон ва саноқ
Мавзу: Арифметик масала тузилиши билан таништириш
Мақсад:

  • Болаларни арифметик масала тузилиши билан таништириш ва масалани ечиш йўлларини ўргатиш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болалар масаланинг шартини тузишни ва савол қўйишни ўрганадилар.

  • Болаларда мустақил ҳолда турли мавзуларда тўғри масала тузиш ва ечиш кўникмаси ҳосил бўлади.

Керакли жиҳозлар:

  • 3 та айиқча.

  • 4 та жўжа.

  • Қаламлар.

  • Расмлар (бўйи 12 см, эни 20 см).

Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, Сизлар билан турли содда ҳисоблашларни амалга оширишни ўрганиб олганмиз, тўғрими? Бугун масала тузишни ва ечишни ўрганамиз.
Камолжон, сиз шкафдан 2 та айиқчани олиб келинг ва столга қўйинг. Жамолбек, сиз 1 та айиқча олиб келинг.
1. Столдаги айиқчалар Камолжон олиб келган айиқчалардан кўпми,
камми?
2. Жамолбек олиб келган айиқча столдаги айиқчалардан кўпми?
3. Болажонлар, Камолжон нечта айиқча олиб келди?
4. Жамолбек нечта айиқча олиб келди?
Болажонлар, Камол 2 та, Жамолбек 1 та айиқча олиб келди. Камол билан Жамолбек биргаликда нечта айиқча олиб келдилар?
Болалар Жамолбек 1 та айиқча олиб келганини, ҳамма айиқчалар 3 та, 3 бирдан катта эканлигини тушунтирадилар.
Тарбиячи: Мен масала туздим, сиз уни ечдингиз. Мен масалани бундай туздим: Камолжон қанча, Жамолбек қанча айиқча келтирганини сўзлаб бердим, кейин Камолжон билан Жамолбек биргаликда нечта айиқча келтирганини сўрадим. Сиз саволга тўғри жавоб бердингиз, масалани тўғри ечдингиз.
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи: Болажонлар, энди ҳаммамиз биргаликда масала тузамиз ва ечамиз. Карточканинг устки чизиқчасига 1 та жўжани, пастки чизиқчасига 3 та жўжани қўйинг. Нима қилганинигизни гапириб беринг.
Болалар қисқа, боғлиқли гапириб беришлари керак.
Тарбиячи: Жуда яхши тушунтириб бердингиз. Сиз масала туздингизми? Йўқ. Масаланинг шарти ва саволи бўлиши керак. Масалан: карточканинг устки чизиғида 1 та пастки чизиғида 3 та жўжа бор. Бу масаланинг шарти. Масаланинг шартида 2 та сон қатнашади. Ҳамма жўжалар нечта? Бу масаланинг саволи. Ҳамма жўжалар 4 та. Бу масаланинг жавоби. Биз биргаликда масала туздик ва ечдик.
Болажонлар, энди бошқа бир масалани биргаликда тузамиз.
Тарбиячи: Жамолбек сиз учта қаламни олиб ёнимга келинг. Жамолбек сизда нечта қалам бор?
Жамолбек: Менда 3 та қалам бор.
Тарбиячи: Мен сизга яна иккита қалам берсам, сиздаги қаламлар нечта бўлади?
Жамолбек: Мендаги қаламлар 5 та бўлади.
Шу каби масалалар 5-6 нафар болалар билан ташкил қилинади.
Тетиклаштирувчи машқ.
Тарбиячи: Болажонлар, доира бўлиб турамиз. Мен шеър айтаман ҳамда шеър сўзларига мос ҳаракатларни кўрсатаман. Сиз ҳаракатларни такрорлайсиз ва шеър бўйича масаланинг жавобини топасиз.
У шохдадир 5 та қуш,
Бу шохдадир 1 та қуш.
Учиб кетса 2 таси,
Шохда қолар нечтаси?
Болаларнинг жавоби.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Ким тўғри масала тузади ва ечади?”
Барча болаларга турли сондаги икки хил нарсалар тасвирланган расмлар берилади.
Болажонлар, келинглар “Ким тўғри масала тузади ва ечади?” ўйинини ўйнаймиз. Ҳамма ўзига берилган расм асосида масала тузади ва жавобини ким айтишини хоҳласа ўша боланинг исмини айтиб масалани айтади. Исми айтилган бола масалани ҳисоблаб ечади. Агар масаланинг жавоби тўғри топилса, сиз чапак чаласиз, агар нотўғри бўлса, бошингизни инкор ҳолатида чайқайсиз ва биргаликда масаланинг жавобини тўғри айтишига ўртоғимизга ёрдам берамиз.
Болалар билимини ошириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Масала тузиш осонми ёки масаланинг жавобини топиш осонми?
2. Агар менда 5 та китоб бўлса, 1 тасини Улуғбекка совға қилсам,
менда нечта китоб қолади?
3. Мафтуна, сизнинг 2 та қўғирчоғингиз бор, 1 тасини Юлдузга
берсангиз, сизда нечта қўғирчоқ қолади?
4. Ликобчада 1 та олма бор эди, яна 2 та олмани ликобчага қўйдик.
Ликобчадаги олмалар нечта бўлди?
Машғулот давомида ва якунида болаларни рағбатлантириш.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish