Катта гуруҳда йил давомида ўтказиладиган математика машғулотларининг тақсимланиши



Download 0,54 Mb.
bet1/5
Sana24.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#507148
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Математика


Катта гуруҳда йил давомида ўтказиладиган математика машғулотларининг тақсимланиши



Сон ва саноқ

Миқдор (катталик)

Геометрик шакллар

Фазовий тасаввур

Вақт ҳақида тасаввур

Умумий

9

7

8

6

6

36

Сон ва саноқ





  1. 1 дан 10 гача тўғри санаш кўникмасини мустаҳкамлаш.

  2. 10 дан 1 гача тескари санашни ўргатиш.

  3. 10 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни ўргатиш.

  4. Ёнма-ён турган сонлар орасидаги муносабатларни тушунишга

ўргатиш.

  1. 10 гача бўлган нарсаларнинг тартибини сонлар ёрдамида

ифодалашни ўргатиш

  1. 15 гача бўлган сонлар билан таништириш ва тартиб билан

санашга ўргатиш.

  1. 20 гача бўлган сонлар билан таништириш ва тартиб билан

санашга ўргатиш.

  1. 20 гача бўлган предметларни санаш малакаларини

мустаҳкамлаш.

  1. Арифметик масала тузилиши билан таништириш.

Миқдор (Катталик)





  1. 10 гача бўлган нарсаларни баланд-паст, узун-қисқалигига

  2. кўра жойлаштириш.

  3. Нарсаларни бўлиш усули билан 2 та тенг бўлакка бўлишни

ўргатиш.

  1. Бутунни 4 та тенг бўлакка бўлишни, бутун ва қисмни

таққослашни ўргатиш.

  1. Нарсаларни 4 та тенг бўлакка бўлишни ўргатишни давом

эттириш.

  1. Кўз билан чамалаш қобилиятларини ривожлантириш.

  2. “Қалин-юпқа”, “узун-қисқа” нарсаларнинг ўлчамини

аниқлашга ўргатишни давом эттириш.
8. 20 гача бўлган нарсаларни ўлчамига кўра жойлаштиришни машқ
қилиш.
Геометрик шакллар

1. Квадрат ва тўғри тўртбурчак шаклларини фарқлашга


доир машқлар.
2. Таёқчалардан турли шакллар ҳосил қилишни
ўргатишни давом эттириш.
3. Таёқчалар ёрдамида турли муаммоли вазифаларни ҳал
қилишни ўргатиш.
4. Доира ва овал шаклларини фарқлашга доир машқлар.
5. Турли геометрик шакллар йиғмасидан ҳар хил ўйинлар ўйнаш.
6. Таёқчалардан ҳосил бўлган геометрик шакллардан бир
нечта таёқчани олиш усули билан кўринишини ўзгартириш.
7. Махсус шакллар тўпламидан фойдаланиб, намунадаги
нарсаларни ҳосил қилишга ўргатиш.
8. Лабиринтлар ва уларнинг ечими билан таништириш.

Фазовий тасаввур





  1. Фазовий тасаввурларни мустаҳкамлаш (ўнг, чап, олдинда,

орқада, узоқда, яқинда).

  1. Атрофдаги нарсаларнинг ўзига нисбатан вазиятини сўз билан

ифодалаш кўникмасини мустаҳкамлаш.

  1. Кўрсатилган йўналиш бўйича ҳаракат қила олишга ўз вазиятини

берилган шарт бўйича аниқлашга ўргатишни давом эттириш.

  1. Қоғоз варағининг ўнг, чап, юқори, паст, ўртасини аниқлашга

ўргатиш.

  1. Фазода бошқа одамга, бошқа буюмларга нисбатан мўлжал

олишни ўргатиш.
6. Ҳаракат давомида, югуриб кетаётганда йўналишни ўзгартириш.
Вақт ҳақида тасаввур

1. Сутка қисмлари — эрталаб, кундузи, кечқурун, тун


каби тушунчаларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш.
2. Кеча, бугун, эртага ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлаш.
3. Ҳафта кунлари билан таништириш.
4. Ҳафта кунларининг номларини билиш ва кетма-кет
келиши ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш.
5. Йил фасллари билан таништириш ва фаслларнинг
номини тўғри айтишга ўргатиш.
6. Йил фасллари: “Бу қачон содир бўлади?”
ўйини орқали билимларини мустаҳкамлаш.

Катта гуруҳда йил давомида ўтказиладиган математика машғулотларининг тақсимланиши


Катта гуруҳда йил давомида ўтказиладиган математика машғулотларининг тақсимланиши


1-МАШҒУЛОТ


Сон ва саноқ
Мавзу: 1 дан 10 гача тўғри санаш кўникмасини мустаҳкамлаш
Мақсад:

  • Болаларнинг 1 дан 10 гача тўғри санай олиш кўникмасини мустаҳкамлаш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болалар 10 гача тўғри санаш малакасини эгаллайдилар.

  • Болалар мустақил фикрлашга, ҳар бир ишга ижодий ёндашишга ўрганадилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Олдиндан тайёрланган тугалланмаган расмлар, қоғоз ўлчами: бўйи 21 см, эни 30 см (1-илова).

  • Рангли қаламлар.

Машғулотга тайёргарлик: Машғулот аввалдан тайёрланган ва болалар сонига мос равишда кўпайтирилган расм асосида олиб борилади. Ҳар бир бола мустақил ишлаш имкониятига эга бўлади.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, ҳар бирингизнинг қўлингизда нечтадан расм бор? Тўғри- 1 тадан.
Қўлингиздаги расмни диққат билан кўриб олинг. Бу-сеҳрли, жумбоқли расмдир. Мен сизларга топшириқ ва саволлар бераман. Сизлар эса, уларга жавоб топасизлар ва бажариб борасизлар.
Тайёрмисиз? Ундай бўлса бошладик!
Кунлардан бир кун сизга ўхшаган болалар ўрмонга боришмоқчи бўлишибди, тайёрланиб йўлга отланишибди. Олдиларидан 2 та йўл чиқибди: бири тўғри, иккинчиси илон изи. Аммо улардан фақат биттаси бехатар экан. Қани уни расмдан топинг-чи. Бунинг учун қалам учини йўлларга қўйиб манзилга қадар юргизамиз.
Болалар фаолияти.
Тарбиячи: Яхши, кўпчилик болалар ўрмонга етиб олди. Қаранг, ўрмон четида бир қўзи ўтлаб юрибди.
-Қорни очиб қўзичоқ,
Беда ебди ўзича.
Тушгача 2 қучоқ,
Ундан кейин 1 қучоқ.
Ҳар бир қучоғи 1 боғдан,
Жами бўлди неча боғ? (3 боғ)
-Тўғри! Икки боғ беда чизилган экан. Сиз яна бир боғ бедани чизсангиз 3 боғ бўлади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish