1.3.
Ўзбекистон Республикасида
пенсия таъминоти тизимининг
шаклланиш босқичлари
Республикамизда амал қилаётган пенсия таъминоти тизими маълум
тарихий йўлни босиб ўтган бўлиб, унинг ривожланишини бир неча босқичга
ажратиш мумкин. Пенсия таъминоти ривожланишининг биринчи босқичи
1917-1956 йилларни қамраб олиб, «пенсия» тушунчасининг пайдо бўлиши
билан таърифланади. 1917-1919 йилларда пенсия таъминоти юзасидан
элликдан ортиқ декрет қабул қилинган бўлиб, уларнинг асосий ғояси
меҳнатга қобилиятсизларни ижтимоий жиҳатдан таъминлашни жамият
зиммасига юклашдан иборат эди. 1930 йилда «Пенсиялар ва ижтимоий
суғурта бўйича нафақалар тўғрисида»ги Низом ишлаб чиқилган, 1956 йилда
«Давлат пенсияси тўғрисида»ги қонун қабул қилингунга қадар пенсиялар
мазкур Низом асосида тўлаб келинган. Мазкур Низомга мувофиқ, пенсия
билан таъминланиш ҳуқуқига фақат меҳнатдан жароҳатланиш ёки касб
касаллиги туфайли ногирон бўлган шахсларгина эга бўлган. Бу босқичнинг
хусусияти ягона пенсия таъминоти тизимининг мавжуд бўлганлигидир.
Пенсиялар ҳар бир тармоқ учун белгиланган алоҳида тартиб асосида
тайинланди. Пенсия таъминотини ривожланишининг ушбу босқичига хос
муҳим жиҳатлардан бири, иккинчи жаҳон уруши даврида пенсияга оид
қонун ҳужжатлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини пенсия
таъминоти
ҳақидаги
янги
қарор
билан
тўлдирилди
ва
такомиллаштирилдики, уларни тизимнинг даромад қисмида иштирок
этмаган ҳолда, харажатлар қисмидаги иштироки, муайян муаммолар ва
эътирозларни келтириб чиқарди. Бу босқичнинг муҳим хусусияти шундаки,
пенсияга чиқиш ёши эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун 55 ёш қилиб
белгиланди.
Иккинчи босқич 1956 йилда қабул қилиниб, 1991 йилга қадар амал
қилган «Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши
ва илк бор ягона пенсия тизимининг шаклланиши билан характерланади.
46
Ушбу қонун пенсияларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг ягона
тартибини белгилаб берди. Мазкур қонунда жамоа хўжаликлари
ходимларининг пенсия таъминоти кўзда тутилмаган эди. Жамоа
хўжаликлари аъзоларининг пенсия таъминоти маҳаллий миқёсда, яъни
хўжаликлараро пенсия жамғармалари тузиш йўли билан ҳал қилинган ва
фақат 1964 йилга келибгина пенсия таъминоти аҳолининг барча
қатламларини қамраб олди. Пенсия тизимининг мазкур икки босқичига хос
хусусиятларни умумлаштирадиган бўлсак, бу босқичларда аҳолини пенсия
билан таъминлаш тизими тўлиқ шакллантирилди.
Учинчи босқич ижтимоий таъминот тизимида ислоҳотларнинг
бошланиши ва унинг асоси бўлган «СССРда фуқароларнинг пенсия
таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 1990 йилда қабул қилиниши билан
белгиланади. Ушбу қонуннинг қабул қилиниш зарурияти шундаки, аввалги
пенсия қонунчилиги низолари билан жамиятда вужудга келган кўпгина
ўзгаришлар ўртасида қарама-қаршиликлар пайдо бўлиб, жамоат истеъмол
жамғармалари ҳисобига давлат томонидан пенсия таъминотини амалга
оширишни кафолатлаш имкони бўлмай қолди. Бу босқичнинг муҳим
хусусияти шундаки, амалиётда илк бор пенсия жамғармаси, ижтимоий
пенсиялар ва даромадларни индексациялаш тушунчалари пайдо бўлди.
Учинчи босқичда тенг тақсимлаш тамойилидан чекиниб, пенсия
таъминотининг меҳнат миқдори ва сифатига эришишга уриниб кўрилди.
Амал қилиб келган пенсия тизимида фуқароларга ишлаган даври
муддатидан қатъий назар, бир миқдорда кексалик пенсияси тайинлаган
бўлса, янги қонунда эса кўп иш стажига эга фуқароларга пенсия
таъминотида устунлик берилди. Мазкур қонунда пенсия миқдорини
тайинлаш учун ойлик иш ҳақи даражаси мезон сифатида қабул қилинди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чораларнинг таркибида
давлат пенсиялари муҳим ўрин эгаллайди. Пенсия таъминотининг
ижтимоий аҳамияти шу билан аниқланадики, ҳозирги пайтда
47
Ўзбекистондаги кўплаб қариялар, ногиронлар ва уларнинг оила аъзолари,
боқувчисини йўқотганларнинг ҳаётий муҳим манфаатларига ўз таъсирини
ўтказади. Бозор муносабатларига ўтилиши муносабати билан давлат
пенсия тизими мураккаб аҳволга тушиб қолди. Пенсионерларнинг
даромадлари бўйича пенсиянинг ўртача миқдори ҳаётнинг яшаш
даражасидан ортда қолди. Шу муносабат билан иқтисодий ислоҳотларни
амалга ошириш шароитида фуқароларнинг пенсия таъминоти бўйича
ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатланишини кучайтириш ва пенсия
тизимини барқарор ривожлантириш шарт-шароитларини яратиш
мақсадида мамлакатда пенсия тизими ислоҳ қилинди.
Тўртинчи босқич 1991-2005 йилларни ўз ичига олиб, Ўзбекистон
Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги
қонунининг қабул қилиниши билан характерланди. Ушбу қонун ва ҳукумат
томонидан қабул қилинган бошқа меъёрий ҳужжатлар амал қилаётган
пенсия таъминоти тизимининг ҳуқуқий асосини ташкил этади. Бу
қонуннинг моҳиятини пенсионерларнинг жамиятда тутган ўрни, уларни
бозор иқтисодиёти шароитида ҳуқуқий ҳимоялаш, пенсия миқдорини
бевосита меҳнат стажининг давомийлиги ва иш ҳақи миқдорига
боғлиқлигини таъминлаш ташкил этади. Мазкур қонуннинг негизи ва унинг
бошқа собиқ иттифоқ давлатларидан асосий фарқи пенсия ҳисоблаш
схемасидир. Ушбу схема бўйича барча турдаги «пенсиялар уч қисмдан
иборат бўлди.
Биринчи қисм кафолатланган бўлиб, пенсиянинг таянч миқдорини
ташкил этади. Бу қисм Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
талабидан келиб чиққан бўлиб, пенсиянинг энг кам миқдори давлат
томонидан белгиланади.
Ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларининг миқдори
белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши
мумкин эмас. Иккинчи қисм – пенсия тайинлаш учун талаб этилган стаждан
ортиқ
бўлган ҳар бир тўлиқ йил учун пенсия миқдорини оширишдир. Бу
48
қисмнинг зарурлиги бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, ҳар бир
шахснинг меҳнат стажи давомийлигини инобатга олиш имконини беради.
Учинчи қисм пенсияга қўшиладиган устама бўлиб, жамият олдида хизмат
кўрсатган ёки соғлиғи туфайли қўшимча ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган
шахсларга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |