Касбий қайта тайѐрлаш йўналиши: Мактабгача таълим муассасалари


Ота-оналар билан олиб бориладиган ишларнинг мазмуни



Download 1,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/100
Sana18.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#455137
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   100
Bog'liq
3.6 Болаларни мактабга тайёрлаш

 
Ота-оналар билан олиб бориладиган ишларнинг мазмуни 
МТМда
 
ота-оналар билан ишлаш бўйича йиллик режа тузилади. Бу режа 
педагогик кенгашда муҳокама қилинади. Режада умумий ва гуруҳий 
мажлислар, ота-оналар учун очиқ эшик кунлари, суҳбат ва маслаҳатлар, оталиқ 
ташкилотларида кўргазмалар ташкил этишва концертлар қўйиб бериш, 
шунингдек бу тадбирларни ўтказиш вақтлари ва унга маъсул бўлган шахслар 
белгиланади. 
Ота-оналар билан олиб бориладиган ишларнинг мавзулари ва мазмуни 
тарбиячи-методистнинг режасида ва тарбиячининг календар режасида акс 
этади. 
Ота-оналар билан ишлаш бўйича жуда кўп ишларни тарбиячи – педагог 
амалга оширади, чунки у бола тарбиясида юз бераѐтган ўзгаришларни 


55 
ҳаммадан кўпроқ кўради ва болалар ҳаѐти билан яқиндан таниш бўлади. У ота-
оналарга болалар тарбиясида нималарга кўпроқ эътибор Бериш кераклиги, 
уларни мактаб таълимига тайѐрлаш, соғлиғини сақлаш, овқати ва кун 
тартибини тўғри ташкил этиш ва бошқалар соҳасида тавсиялар бериб боради. 
Тарбиячиларнинг ота-оналар билан олиб борадиган ишлари шакл ва 
методларини тавсифлашдан олдин уларнинг ўзаро биргаликдаги фаолияти ва 
оила билан алоқаларни йўлга қўйиш усулларининг баъзи психологик-педагогик 
таъсирларига тўхталиб ўтиш лозим. 
Биринчи қоида.
МТМ ва тарбиячиларнинг оила ва жамоатчилик билан 
олиб борадиган ишлари асосида ота-оналарнинг обрўсини ошириш ва 
мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳаракат ва тадбирлар туриши керак. Ота-
оналар билан маслаҳатлашганда, ҳеч вақт «қилишингиз керак», «мажбурсиз» 
каби жумлаларни ишлатмаслик маъқул. Чунки кўпчилик ота-оналар ўз 
мажбуриятларини яхши биладилар, фақат амалиѐтда улар ана шу билганларини 
қандай амалга ошириш муаммосига дуч келишлари мумкин. Тарбиячи ва ота-
оналарнинг ўзаро муносабатларининг ягона тўғри шакли – бу ўзаро ҳурмат. 
Қачонки, назорат шаклида тажриба алмашиш, маслаҳат ва биргаликда 
муҳокама, ягона қарор шакллантирилса, иккала томон учун ҳам қониқиш ҳосил 
қилади. Бундай муносабатларнинг қиммати шундаки, тарбиячиларда ҳам, ота-
оналарда ҳам шахсий жавобгарлик ҳиссини, талабчанлик, фуқаролик бурчини 
ривожлантиради.
Ота-оналарнинг иш жойларига «Ривожланиш ҳаритаси», «Очиқ журнал» 
кабиларни олиб бориш кутилган натижаларни бермайди. Ота-оналар билан 
суҳбатда «қора рўйхат»даги маълумотлардан фойдаланиш ҳам яхши фойда 
бермайди, чунки биринчидан, ота-оналарда болаларидан норозилик пайдо 
бўлади, иккинчидан таълим муассасасига нисбатан уларда салбий муносабат 
шаклланади. Кейин ота-оналар таълим муассасасига боргиси келмаслиги, улар 
болалари ҳақида ѐмон фикр айтганликлари учун кўнгли тортмаслигини айтиб 
арз қилади. Баъзан бундай ҳолат оилада ота-она муносабатлари ѐмонлашувига 
ҳам олиб келади. Охир-оқибат болада таълим муассасасига нисбатан ҳам, 
тарбиячиларга нисбатан ҳам салбий муносабат ҳосил бўлади. Тарбиячи 
тарбиявий иш шакл ва методларини танлашда қабул қилинган қарор ва талаб 
болалар кўз олдида ота-онанинг обрўсини мустаҳкамлаш ва оширишга имкон 
беришини ҳисобга олиши керак. 

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish