АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
МАТЕРИАЛЛАРИ
149
Амалий машғулотларни ўтказиш бўйича умумий йўриқнома
Амалий машғулотларда тингловчилар мактабгача таълимнинг турли
норматив-хуқуқий
ҳужжатлари,
тарбиячининг
фаолият
функциялари:
(коммуникатив,
ташкилотчилик)
ва
мактабгача
таълими
сохасидаги
инновaциялар билан танишадилар ва улар асосида амалий ишларни бажарадилар.
Амалий
машғулотлар
замонавий
таълим
услублари
ва
инновацион
технологияларга асосланган холда кичик гуруҳларга бўлиб ўтказилади. Бундан
ташқари, мустақил ҳолда ўқув ва илмий ва хорижий адабиётлардан, электрон
ресурслардан, интернет материалларидан, тарқатма материаллардан фойдаланиш
тавсия этилади.
1-амалий машғулот: «Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат
талаблари» ва уни амалиётга жорий этиш технологиялари
Ишнинг мақсади: Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари
асосида мактабгача таълим муассасаларида мониторинг ишларини ташкил
этиш. Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида мониторинг
таҳлилига асосида ўзлаштириш даражаси кўрсаткичи паст бўлган болалар
билан якка тартибда ишлаш режасини шакллантириш ва шу асосда ишлар олиб
бори йўллари бўйича тавсиялар бериш.
Янги педагогик технология талабига кўра мактабгача таълим
муассасасида болаларга билим бериш билан бир вақтда ушбу билимлар
даражасини баҳолаб бориш, таълим ва тарбия натижаларини назорат қилиш
хам талаб этилади. Тарбиячи ўз иш тажрибасидаги ана шу баҳо бериш
малакаларини такомиллаштирмоғи лозим.
Бир томондан, бола ўзини-ўзи назорат қилишга ўрганиши керак, иккинчи
томондан, тарбиячи ҳам ўз меҳнат натижаларини (ютуқ ва камчиликларини)
кўра олиши, бунинг учун болаларнинг ривожланиш савиясини назорат қилиш
ва баҳолай билиши даркор. Лекин айни шу масалада ёш тарбиячилар катта
қийинчиликларга учрайдилар.
150
Малака ошириш курсларида тарбиячиларни болалар ривожланишига баҳо
бериш фаолиятига ҳам ўргатишни мақсад қилиб қўйиш керак. Бунда улардаги
касбий методик билим ва амалий педагогик малакаларнинг етишмаслиги,
болаларнинг билимларини ҳисобга олиш ва баҳолаш мезонларини билмаслик
каби камчиликларни бартараф этишни ҳам кўзда тутиш лозим. Маъруза
матнида тарбиячиларнинг иш тажрибасидаги қийинчиликлар (ҳисобга олиб
бориш шаклини юритишдаги ноаниқликлар, болаларнинг ривожланишидаги
ютуқ ва камчиликларни қайдлаб бормаслик, ҳамма болалар билан бирдай
ишламаслик) муносабати билан тарбиячиларнинг баҳо бериш малакасини
оширишга қаратилган тавсиялар берилиши зарур. Бундан тарбиячиларнинг
назарий тайёргарлигини такомиллаштириш (педагогика, психология, хусусий
методикалар
бўйича
йўл-йўриқлар
бериш,
Давлат
талабларининг
ўзлаштирилишини таъминлаш), «Педагогик диагностика», «Болаларнинг
ривожланишидаги муваффақиятларни ҳисобга олиб бориш» мавзулари бўйича
тушунчалар ҳосил қилиш мақсад қилиб қўйилади.
«Педагогик диагностика» мавзуси бўйича ўқиладиган маъруза орқали
тарбиячининг касбий лаёқатини ошириш, ўз ишига, таълим мазмуни ва
методларига фарқли ёндашувни жорий этиш, болаларнинг эришаётган
муваффақиятларига баҳо бериш борасида изланишга ундаш кўзда тутилади.
Амалий машғулотларда курс қатнашчилари бўлмиш тарбиячилар
гуруҳларга бўлиниб, мавзу юзасидан берилган топшириқларни ечадилар, шу
билан педагогик диагностика ҳақида олган билимларини амалда қўллаш
амалиётини ўтайдилар.
Давлат
талаблари
асосида
болаларнинг
ривожланишидаги
муваффақиятлар сифат ва миқдорий кўрсаткичларни қайдлаб бориш учун ҳар
бир чоракда уларни баҳолаб туриш мезонларидан келиб чиқиши керак. Бунинг
учун эса технологик харита ёки Е.В.Иващенко бошланғич мактаб учун тавсия
этганидек, йилма-йил тўлдириб бориладиган дафтар (журнал) тутилиши,
уларда диагностика маълумотлари тўплаб борилиши ва таҳлил этилиши
мақсадга мувофиқдир.
151
Болаларга ҳар чоракда қўйиладиган баҳо уларнинг ривожланишидаги
ютуқ ва камчиликларни умумий тарзда кузатиб бориш имконини беради.
Масалан, болаларда сўз бойлигининг шаклланиши «2» ёки «3» балл билан
белгиланса, ушбу баҳолар орқасида турган сўзлар миқдори (500, 700, 1000 ва
ҳоказо) ноаниқ бўлиб туради. Шунинг учун тарбиячи шахсий дафтарида бир
йилда бир ёки икки марта болаларнинг сўз бойлигини тахминан аниқлаш
имконини берувчи назорат ишларини ўтказиши керак. Шундагина у таҳлиллар
асосида ҳар бир боланинг ривожланишидаги ютуқларни аниқ билиб боради ва
шунга қараб аҳволга баҳо беради. Бунинг натижасида ўзининг машғулотларни
режалаштиришга муносабати ҳам ўзгаради. Чунки энди у бола нимада
қийинчилик сезаётгани ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлади.
Болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш мактабгача
ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланиши, ижтимоий-ҳиссий
ривожланиши, нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик ҳамда билиш жараёни, атроф
олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш йўналишлари бўйича
эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш учун
мезонлар ўқув йили бўйича 1-ярим йиллик (сентябр, октябр, ноябр, декабр), 2-
ярим йиллик (январ, феврал, март, апрел, май) бўлиниб берилган. Мезонлар
кичик, ўрта, катта, тайёрлов гуруҳлари бўйича ишлаб чиқилди.
Гуруҳ болаларининг дастур асосидаги билим, кўникма ва малакаларини
аниқлаш учун гуруҳ болаларининг дастур асосидаги билим, кўникма ва
малакаларини аниқлаш учун аввал мезонлар тўрт йўналишда ишлаб чиқилади.
Бу мезонлар асосида ҳар бир бола алоҳида 3 балл билан белгиланади.
(мезондан юқори-3 балл, мезонда-2 балл, мезондан паст-1балл).
Болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини баҳолаш учун максимал
баллни аниқлаб оламиз. Бунинг учун мезонлар сонини 3 баллга, яъни энг юқори
баллга кўпайтирилади. Масалан, жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва
гигиена йўналиши бўйича 23 та мезон тузилган бўлса , уни энг юқори баллга,
яъни 3 га кўпайтирамиз: 23х3 = 69 максимал балл ҳисобланади.
152
Фоиз даражасини аниқлаш учун масалан: Элёр Акбаров жисмоний
ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена йўналиши бўйича 46 балл олди, буни
арифметик ҳисоблаймиз:
69—100%
46 — Х
46 х 100:69 = 66,7 %
Демак, Элёр Акбаров жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва
гигиена йўналиши бўйича дастур вазифаларини 66,7 % ўзлаштирди.
Ўзлаштириш даражасини аниқлаш:
75 — 100 % гача ——— I даража
50— 75 % гача ———II даража
50% гача ——— IIIдаража
Кўрсаткичлар аниқлангандан сўнг хулоса чиқарилади. Масалан:
жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена йўналиши бўйича биринчи
ярим йиллик бўйича
I даража — .......... бола
II даража — ...........бола
III даража — .........бола
Рақамлар бу тарбиячининг экрани. Рақамлар орқали гуруҳ
кўрсаткичлари яққол кўринади. Бу кўрсаткичлар асосида услубчи қайси
йўналиш бўйича баҳо кўрсаткичи паст бўлса ўша йўналиш бўйича тарбиячига
тавсия, таклифлар беради.
Шу тариқа дастурнинг тўрт йўналишдаги ҳамма фаолиятлар бўйича
болаларнинг билим, кўникма ва малакаларини эгаллаганлик даражаси
аниқланади. Бу кўрсаткичлар бўйича иккита нусха тайёрланиб, бири
тарбиячининг ўзида қолади, иккинчиси услубчига топширилади. Мактабгача
таълимга қўйиладиган давлат талаблари жамиятнинг мактабгача ёшдаги
болалар ривожланиши ҳақидаги билимларини яхшилашга, тарбия соҳасида ота-
оналарнинг кўникмаларини мустаҳкамлашга, шунингдек муассасаларда таълим
дастурлари ва методикаларини баҳолашга қаратилган.
153
Do'stlaringiz bilan baham: |