Назорат саволлар:
1.Болага йўналтирилган таълим технологиясининг қандай асосий
принципи мавжуд?
2. Болага йўналтирилган таълим технологиясининг мақсад ва вазифалари
ҳақида сўзлаб беринг.
3.Ўйинли ўқитиш методи таърифини келтиринг.
2- амалий машғулот: Болаларда ижтимоий-коммуникатив
малакаларини шакллантириш
Ишнинг
мақсади:
Тингловчиларнинг
болаларнинг
ижтимоий-
коммуникатив малакаларини шакллантириш соҳасининг йўналишлари, турли
ёш гуруҳлари учун мўлжалланган кўрсаткичлар таҳлили бўйича мустақил
изланиш, таҳлил қилиш кўникма ва малакасини ривожлантириш.
173
Турли ёш гуруҳларида Давлат талаблари «Ижтимоий-коммуникатив
ривожлантириш» соҳа йўналиши индикаторларининг таҳлили.
Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш
бугунги куннинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Мактабгача
таълимга қўйиладиган давлат талабларининг “Ижтимоий-коммуникатив
ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ
қоидаларини шакллантириш”, “Боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши”,
“Болада меҳнат тарбиясини шакллантириш”, “Хавфсизлик асосларини
шакллантириш” йўналиши индикаторлари турли ёш гуруҳлари учун белгилаб
берилган. Жумладан, 2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари
«Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Ижтимоийлашув,
мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш”, йўналиши бўйича
қуйидаги индикаторларни белгилайди:
атрофидагиларнинг ҳаракатларига тақлид қилади;
яхши кўрадиган одамини кўрганда хурсанд бўлади;
нотаниш болалар ва катта ёшдагилар билан қизиқади;
мулоқотга киришишга интилади (таниш бўлган одамларга қўллари билан
салом қилади, уларни ўз тилида исмларини айтади, қўлларини чўзади);
тенгдошлари билан қисқа вақт ўйнайди;
катталарнинг берган оддий топшириқларини бажаришни яхши кўради;
катталар билан ўйинларни ўйнайди;
174
2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда
ўзини тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
кўзгуда, расмда ўзини танийди, исмини билади;
истаклари катталарнинг талабига тўғри келмаса, норозилигини
билдиради;
ҳис-туйғуларини ифода қилади, катталарнинг унга бўлган
муносабатидан таъсирланади;
атрофдагиларнинг кайфиятини нутқ оҳангидан билади (онаси
хурсанд, дадаси чарчаган, бобосининг жаҳли чиққан);
ўзининг ҳис-туйғуларини билдиради (ўпади, қучоқлайди, хурсанд
ёки хафа бўлади, ўз ютуқлари билан фахрланади, яқин одами билан хайрлашса
ғамгин бўлади, жаҳли чиқади, йиғлаётган одамни тинчлантиришга ҳаракат
қилади);
катталарнинг муносабатини сезади ва тушунади.
2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари «Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Болада меҳнат тарбиясини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
175
аниқ мақсадга эришиш учун буюмлар билан фаол ҳаракат қилади;
анча мураккаб ҳаракатларни бажара олади: пирамидани йиғади, уни
томоша қилади, катталар ёрдамида предметлардан тўғри фойдаланади;
куракчадан фойдаланиб қум ўйинларини ўйнайди.
2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари «Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Хавфсизлик асосларини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
катта бўлмаган тўсиқларни босиб ўтганда эҳтиёткорликни намоён
қилади
“мумкин эмас”, “хавфли”, “эҳтиёт бўл” деган гапларни тушунади.
Изоҳ: 2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари соҳаларининг
йўналишлари бўйича бажарилиш индикаторлари тавсиявий хусусиятга эга.
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги
индикаторларни белгилайди:
ўйин вақтида тенгдоши ва катталарга мурожаат қилади;
ўқиб берилаётган эртакка ва ундаги расмларга муносабат
билдиради;
ўзига эътиборни талаб қилади.
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари
“Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва
жамиятда ўзини тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни
белгилайди:
ўз оила аъзоларини танийди, уларни кўрганда қувонади;
ўйин
вақтида
дўсти
билан
яқин
муносабатда
бўлади,
ўйинчоқларини бирга ўйнаш учун тенгдошларини жалб қилади ва ўйнаётган
атрофдагиларни кузатади;
биргаликдаги фаолият ва ўйинларда ҳамкорлик қилади;
176
ўзига қизиқарли бўлган машғулот билан шуғулланишга ҳаракат
қилади;
атрофдагиларнинг кайфиятини фарқлай олади;
ёқтирган одамларига уларни қучоқлаш ва эркаланиш орқали
ўзининг меҳр ва муҳаббатини ифодалайди.
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Болада меҳнат тарбиясини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
барча ишларни ўзи мустақил бажаришга ҳаракат қилади;
бирор бир машғулот билан шуғулланганда “Мен” деб намоён қилади;
эришган натижалари билан фахрланади;
ёқтирган буюмларини олиб беришларини сўрайди;
катталар шуғулланаётган ишларга қизиқади (хонаки ўсимликларни ва
табиат бурчагидаги қуш ва балиқларни парвариш қилиш).
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари«Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Хавфсизлик асосларини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
“яхши”, “ёмон”, “мумкин эмас” деган сўзларнинг маъносини
тушунади;
хавфсизликнинг элементар
қоидаларини
тушунади
(иссиқ
нарсаларни ушламаслик, баланд жойдан сакрамаслик).
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги
индикаторларни белгилайди:
тушунарли сўзлар билан гаплашади;
кўрсатма асосида ҳаракатларни бажаради;
катталар ҳамкорлигида ўйнайди;
бошқа болалар билан ўйинчоқларини ўйнайди;
177
болалар билан биргаликда ўйин қаҳрамонларининг ролларини
тақсимлаган ҳолда ўйнайди;
болаларнинг салбий ҳаракатларига ўз муносабатини билдиради;
хурсандчилик, завқ, ғамгинлик каби туйғуларни тушунади;
яқин одамларининг қайғуларига ҳамдардлигини билдиради;
совға олганида хурсанд бўлади ва миннатдорчилик билдиради.
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда ўзини
тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
оила аъзоларига илиқ муносабатда бўлади ва уларнинг топшириқ ва
кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилади;
ўз оиласи ва яқинлари ҳақида сўзлаб беради, ёқтирган ва
ёқтирмаганлари ҳақида айтиб беради;
ўзига яқин бўлган одамларга мурожаат қилади ва улардан ёрдам
сўрайди;
ўзини қиз ёки ўғил болага мансублигини билади;
қиз ёки ўғил болага хос ўйинчоқлар ва кийимларни танлайди ва
ҳаракат қилади;
ўзи учун қиз ва (ёки) ўғил бола дўст танлайди ва у билан ўйнайди;
жамоа бўлиб ташкил қилинган ўйин фаолиятида иштирок этади.
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Болада меҳнат тарбиясини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
аниқ кетма-кетликда кийимларини кияди ва ечади;
дастурхон безашда иштирок этади;
катталар ёрдамида балиқ ва қушларга дон беради;
катталарнинг кўрсатмаси билан ўйинчоқларини йиғади;
хонаки ўсимликларга катталар ёрдамида сув қуяди ва баргларини
артади;
178
катталар кўрсатмаси билан топшириқларни охирига етказишга
ҳаракат қилади.
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш”
соҳасининг
“Хавфсизлик асосларини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
“хавфли” деган сўзнинг маъносини тушунади;
яхши ва ёмон ҳаракатларнинг фарқига боради;
кўчада учраши мумкин бўлган хавф-хатарларни тушунади;
светофор
ҳақида
дастлабки
тушунчаларни
билади
(номи,
ишораларининг ранги)
нотаниш бўлган ўсимлик, ҳайвон ва ҳашаротлардан эҳтиёт бўлиш
кераклигини тушунади.
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги
индикаторларни белгилайди:
ўйин фаолиятида болалар билан мулоқотга киришади;
болалар билан биргаликда воқеабанд ўйинлар жараёнида ўзига
берилган ролни мувофиқлаштириб ўйнайди;
катталарга қўшимча эслатмасиз салом беради ва хайрлашади;
ўзининг ҳаракатларига баҳо беради;
катталарга мурожаат қилади ва уларга ўз фикрини билдиради;
бегоналар олдида ўзини тутишни билади;
болаларнинг нотўғри ҳаракатларига баҳо беради.
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари «Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда ўзини
тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
ўз оиласига мансублигини билади, оила аъзоларининг барчасини
танийди ва уларнинг исмларини айтади;
179
ўзи ҳақида сўраганларга жавоб беради (исминг нима?, ёшинг
нечада?, нималарни яхши кўрасан?, аканг каттами ёки сен?)
оила аъзолари ҳақида билади (дадам, ойим, акам, опам
тушунчаларни билади;
оила аъзоларига самимий муносабатини билдиради ва уларнинг
кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилади;
ўйинчоқларни йиғиб қўйиш, кийимларини тахлаб қўйиш кераклиги
билади ва уларни бажаришга ҳаракат қилади;
дўсти ҳақида сўзлаб бера олади;
ўз боғчасидаги айрим ходимларни танийди (мудира, мусиқа
раҳбари, ҳамшира, тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси)
гуруҳдаги ўйинчоқ ва буюмларни асраб фойдаланиш кераклигини
билади;
гуруҳдаги жамоа ишларида ва байрам эрталикларида фаол иштирок
этади.
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “
Болада меҳнат тарбиясини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
кийимларини мустақил кияди, ечади ва уларни катталар ёрдамида
тартибга келтиришга ҳаракат қилади;
ошхона бўйича навбатчилик вазифаларининг айримларини
бажаради;
машғулот ўтиладиган жойни машғулот ўтишга тайёрлайди ва
машғулот тугаганидан сўнг фойдаланилган буюмларни йиғиштиради;
катталар меҳнатига қизиқади ва айрим касблар ҳақида билади
(мудира, мусиқа раҳбари, ҳамшира, тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси)
ота-онасининг касбини билади ва уларнинг меҳнат фаолиятидан
қисман хабардор бўлади;
одамларнинг меҳнатини қадрлаш кераклиги ҳақида билади;
меҳнат қилиш истагини билдиради;
180
жамоавий меҳнат ишларини катталар ёки болалар билан
ҳамкорликда бажаради;
гуруҳдаги ўйинчоқларни ўйин бурчакларига тартиб билан
жойлаштиради;
гуруҳ табиат бурчагидаги хонаки ўсимликларни парвариш қилиш
истагини билдиради ва тарбиячи ёрдамида уларни парвариш қилади.
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш”
соҳасининг
“Хавфсизлик асосларини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
маиший ҳаётда одам ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган
предметлар ҳақида тушунчага эга бўлади;
ўсимликлар одам ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақидаги
тушунчаларни билади;
уй ва боғча атрофидаги ҳудуднинг жойлашуви ва йўналишини
билади;
кўча, йўл, чорраҳа, бекат сўзлари ҳақида тушунчаларга эга бўлади;
йўл ҳаракати қоидалари мавжудлиги ва уларга риоя қилиш
лозимлиги ҳақида тушунчага эга бўлади;
светофор ва йўлни тартибга солувчи тегишли ҳақида билади;
йўналишли ва махсус транспорт воситаларини билади ва уларни
фарқлайди (автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш,
фавқулодда вазиятлар);
жамоа транспортида ўзини тутиш одобини билади ва айтиб беради;
айрим йўл белгиларини билади (пиёдалар ўтиш жойи, автобус ва
(ёки) троллейбус тўхташ жойи, трамвай тўхташ жойи);
ўйин фаолиятида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши
кераклигини билади;
маиший техника жиҳозларининг хавфли ёки хавфсиз бўлган
ҳолатларини фарқлайди;
181
айрим маиший техник жиҳозларнинг қандай мақсадларда
ишлатилишини билади (электр чойнак, чанг ютгич, дазмол);
айрим ўткир ёки учли буюмларнинг қандай мақсадларда
ишлатилишини билади (санчқи (вилка), пичоқ, қайчи);
бегона одамлар билан эҳтиёт бўлиб муносабатда бўлиш
кераклигини билади;
айрим ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билади;
инсон танасининг қисмлари, сезги органларининг номлари ва
айримларининг вазифаларини билади.
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги
индикаторларни белгилайди:
мулоқот жараёнида ўзининг фикри, билими, ҳиссиёти ва
таассуротларини билдиради;
сўз бойлигидаги сўзлардан тўғри ва мақсадли фойдаланади;
мулоқот жараёнида мураккаб гаплардан фойдаланади;
воқеабанд ўйинларни мустақил ташкил қилади;
жамоат жойларида ўзини тутишни билади;
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда ўзини
тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
оила аъзоларининг исмини ва фамилиясини билади ҳамда уларнинг
иш фаолиятига қизиқади;
сўраганларга ўзи ҳақидаги маълумотларни айтади (исми,
фамилияси, ёши, яшаш манзили, боғчаси) ;
оила аъзоларига ўзининг яхши фазилатларини намоён қилади;
атрофидаги
одамларнинг
ҳаракатларига
ўз
муносабатини
билдиради;
182
ўз боғчасидаги айрим ходимларни танийди (мудира, мусиқа
раҳбари, ҳамшира, тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, психолог ва логопед)
гуруҳдаги ўйинчоқ ва буюмлардан фойдаланганда уларни асрашга
ҳаракат қилади;
гуруҳда ва оилада жамоа ишларида ва меҳнат жараёнида фаол
қатнашади;
гуруҳдаги ва бошқа дўстлари ҳақида сўзлаб беради.
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “
Болада меҳнат тарбиясини
шакллантириш
” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
ҳўл бўлган кийимларини қуритади ва оёқ кийимларини тозалашга
ҳаракат қилади;
ошхона бўйича навбатчилик қилади ва дастурхон безатишга ҳаракат
қилади;
гуруҳ табиат бурчагидаги хонаки ўсимликларни мустақил парвариш
қилади (баргларни артади, тагини юмшатади ва сув қуяди;
катталарнинг кўрсатмаларини мустақил бажаради;
бошлаган ишини охирига етказади;
бажарган ишини холисона баҳолайди;
одамларнинг меҳнатларини қадрлайди ва меҳнатнинг жамиятдаги
аҳамиятини тушунади;
айрим касб эгалари ва уларнинг меҳнати ҳақида билади (боғбон,
шифокор, боғча ходимлари) ;
ота-онасининг касби ва меҳнат фаолияти ҳақида мустақил сўзлаб
беради.
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш”
соҳасининг
“Хавфсизлик асосларини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
оила ва боғчада белгиланган тартибни билади ва унга риоя қилади;
183
светофор ишоралари ва уларнинг вазифаларини билади ва сўзлаб
беради;
айрим йўл белгиларини билади (пиёдаларнинг ер остидан ўтиш
йўли, пиёдаларнинг ер устидан ўтиш йўли, пиёдалар йўлкаси, тиббий ёрдам
кўрсатиш жойи, болалар);
йўналишли ва махсус транспорт воситаларини билади ва уларни
қўлланиш мақсадлари ҳақида тушунчага эга (автобус, йўналишли такси, тез
тиббий ёрдам, ўт ўчириш, фавқулодда вазиятлар);
табиат қўйнида ўзини тутишни билади ва уларни айтиб беради;
атрофидаги хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида
тушунчага эга бўлади;
ёлғиз қолганда хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида
тушунчага эгабўлади;
ўзбошимчалик билан дори воситаларидан фойдаланиш мумкин
эмаслигини билади ва улардан ўзбошимчалик билан фойдаланганда салбий
оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунади;
ўзбошимчалик билан электр қурилмаларидан фойдаланиш мумкин
эмаслигини билади ва улардан ўзбошимчалик билан фойдаланганда салбий
оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунади.
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги
индикаторларни белгилайди:
мулоқот жараёнида нутқдан эркин фойдаланади;
мулоқот жараёнида имо-ишоралардан фойдаланади;
таниган одамлари билан тез мулоқотга киришади;
болаларга ва яқинларига заруриятга кўра ёрдам беради;
жамоавий суҳбатларда иштирок этади ва суҳбат жараёнида
мустақил саволлар беради ҳамда берилган саволларга асосланган жавоб
қайтаради;
184
катталарга ҳурмат билан муносабатда бўлади ва ўзидан кичик
ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилади;
катталар ва ўзидан кичик ёшдаги болаларга хушмуомала
муносабатда бўлади;
катталар берган топшириқларни мустақил бажаришга ҳаракат
қилади;
жамоа жойларида ўрнатилган тартибга риоя қилади;
жамоада ўзини эркин ҳис қилади ва эслатмасиз хушмуомала
сўзлардан фойдаланади;
ўйин вақтида ташаббус кўрсатади ва ўз таклифларини билдиради;
атрофдаги одамларнинг ижобий ва салбий ҳаракатларига баҳо
беради ва ундан тегишли хулоса чиқаради.
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда ўзини
тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
ўзи ҳақида тўлиқ сўзлаб беради;
оила аъзоларига ғамхўрлик кўрсатади ва уларга эътиборли бўлишга
ҳаракат қилади;
оила аъзолари ҳақида ҳурмат ва ғурур билан сўзлаб беради;
оиласидаги урф-одатларни билади, уларга амал қилади ва бу ҳақда
бошқаларга сўзлаб беради;
ўзининг оиладаги вазифаларини билади;
ўз боғчасидаги барча ходимларни танийди;
ўз гуруҳидаги болалар ҳақида сўзлаб беради;
гуруҳда ва оилада ўзидан катталарга ёрдам беради;
кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилади;
эслатмасиз гуруҳдаги қаттиқ ва юмшоқ жиҳозларни асрайди ва
ўйинчоқларни эҳтиёт қилади.
185
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Болада меҳнат тарбиясини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
кийимларида камчилик ва тартибсизликлар бўлса, уларни тузатади;
бошқа болаларнинг кийимларида камчилик ва тартибсизликларни
кўрганда, уларга ушбу ҳолат ҳақида билдиради;
гуруҳидаги қурилиш материаллари ва ўйинчоқларни тозалашда
катталарга ёрдам беради;
гуруҳ хонасида озодаликка риоя қилади;
ошхона ва табиат бурчагида ҳамда машғулот жараёнида
навбатчилик вазифаларини мустақил ва масъулият билан бажаради;
меҳнат фаолиятини жамоада ёки дўсти билан бирга олиб боради;
ўйин майдончасида меҳнатсеварлик сифатини намоён қилади;
мўлжаллаган ишларини режалаштиради;
ташаббускорлик, фаоллик, масъулиятлилик, сабрлилик ва
қатъиятлилик жиҳатлари ривожланиб боради;
улғайганида эгаллашни истаган касби ҳақида гапириб беради;
катталар кўрсатмасини масъулият билан бажаришга ҳаракат
қилади.
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш”
соҳасининг
“Хавфсизлик асосларини
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди:
маиший кундалик ҳаётдаги хавф туғдириши мумкин бўлган
манбааларни билади ва улардан ўзини эҳтиёт қилади;
йўл ҳаракати қоидаларининг дастлабки тушунчаларини билади
светофор ҳақидаги тушунчаларни билади ва улар ҳақида сўзлаб
беради;
тартибга солинмаган (светофор ўрнатилмаган) чорраҳа ёки
пиёдалар ўтиш жойлари бўлиши мумкинлигини билади;
186
айрим йўл белгиларни билади (ошхона, телефон, велосипед
йўлкаси, пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган) ;
махсус транспорт воситаларининг қўлланиш мақсадларини айтиб
беради ва уларни расмларида тасвирлайди (тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш,
фавқулодда вазиятлар) ;
транспорт ҳайдовчиси ва йўловчи муносабатларини билади ва улар
ҳақида сўзлаб беради;
атрофдаги хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича
вазиятни қисман баҳолайди;
ёлғиз қолганда ўзини тутишни билади;
ўзбошимчалик билан дори воситаларидан фойдаланиш мумкин
эмаслигини билади ва улардан ўзбошимчалик билан фойдаланганда салбий
оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб беради;
хавфли ва шошилинч вазиятлар юзага келганда тегишли органларга
хабар бериш кераклигини билади (ўт ўчириш хизмати - 101, ички ишлар
органлари - 102, тез тиббий ёрдам - 103, фавқулодда вазиятлар - 1050)
Do'stlaringiz bilan baham: |