12. Бронзаларнинг механик хоссалари
Маркаси
|
Мустахкам-лик чега-раси, МПа
|
Нисбий
чўзи-
лиши
|
Қаттиқ-
лиги
НВ
|
Ишлатилиши
|
БроЦСНЗ 7-5-1
|
210
|
5
|
60
|
Давода, чучук сувда, мойда ёнилғида, буьда ва 250°С да ишлайдиган арматура деталлари (клапанлар, лукиданлар, кранлар) да
|
БроЦС5-5
|
180
|
4
|
60
|
Антифрикцион деталлар ва арматурада
|
БрАЖ9-4 БрАЖ9-4Л
|
500—700 350—450
|
4-6 8—12
|
160 90—100
|
250°С гача булган температурада турли мухитларда (денгиз сувидан ташқари) ишлати-ладиган трубалар арматурасида
|
БрАМц9-2Л
|
400
|
20
|
80
|
Денгиз суви мухитида ишлайдиган деталларда (винтлар, кураклар)
|
БрБ2
|
900—1000
|
2—4
|
70—90
|
Пружиналар, асбобларнинг пружиналанувчи контактларида ва ҳоказо
|
БрАМц10-2 БроФЮ-1
|
500 250
|
12
1—2
|
ПО
100
|
Сирпаниш подтипникларида
|
Э с л а т м а. Қуймабоп бронзаларнинг механик хоссалари кокилга қуйилган қуймаларга нисбатан берилган.
Қ а л а й л и бронзалар таркибида 4—6 % қалай бўлиб, кжори механик хоссаларга эта (ав = 150 — — 350 МПа, а = 3 — 5 %, қаттиклиги НВ 60 — 90), антифрикцион ва коррозияланишга қарши хоссалари юқори, яхши қуйилади ва кесиб яхши ишланади. Антифрикцион хоссаларини ва кесиб ишланувчанлигини яхшилаш мақсадида қалайли бронзаларга қурғошин киритилади, рух куйилиш хоссаларини яхшилайди, фосфор қуйилиш, механик ва антифрикцион хоссаларини яхшилайди.
Деформацияланадиган ва қуймабоп қалайли бронзалар бўлади. Деформацияланадиган бронзалар (ГОСТ 5017—74) нагартовка қилинган (қаттиқ) ва юмшатилган (юмшоқ) холатларда яримфабрикатлар (чивиқ, сим, тасма, полосалар) кўринишида етказиб берилади. Бу бронзалар подшипникларнинг вкладишлари, приборлар деталларининг втулкалари ва бошқалар учун ишлатилади. Қуймабоп қалайли бронзалар таркибида кўп миқдорда калай (15% гача), рух (4—10%), қуррошин (3—6%), фосфор (04— 1,0%) бўлади. Куймабоп бронзалар (ГОСТ 614—73) турли шаклдор куймалар олиш учун ишлатилади. Қалайнинг қимматлиги ва камёблиги қалайли бронзаларнинг камчилигидир.
Калайсиз бронзалар таркибида алюминий, темир, марганец, бериллий, кремний, қурғошин ёки бу элементларшшг турли аралашмалари бўлади. Алюминийли бронзалар таркибида 4—11% алюминий бўлади. Алюминийли бронзаларнинг коррозияга чидамлилиги юқори, механик ва технологик хоссалари яхши. Бундай бронзалар иссиқлайин, алюминий миқдори 8% гача бўлганда эса совуқлайин босим остида яхши ишланади. Таркибида 9—11% алюминий, шунингдек кумир, никель, марганец бўлган бронзалар термик ишлов бериб (тоблаб, бушатиб) пухталанади. Яхши тобланадиган БрАЖНЮ-4-4 маркали бронза 980°С да тобланиб, 400°С да бушатилгач, қаттиклиги НВ 170—200 дан НВ 400 гача кутарилади.
Марганецли бронзалар (БрМЦ 5) нинг механик хоссалари унча юқори эмас, лекин коррозияланишга қаршилиги яхши, пластиклиги юқори, юқори температураларда ҳам механик хоссаларини сақлаб крлади.
Қурғошинли бронзалар (БрСЗО) коррозияга қарши хоссалари ва иссиқлик ўтказувчанлиги катталиги (қалайли бронзаларникига нисбатан 4 марта катта) билан фарқ қилади. Улар катта солиштирма босим тушадиган подшипникларда ишлатилади.
Бериллийли бронзалар (БрБ2) термик ишлов берилгач, юқори механик хоссаларга эга булади. Масалан, БрБ2 бронзанингмустахкамлик чегараси σв =- 1250 МПа, каттиқлиги НВ 350, эластиклик чегараси юқори, коррозияга чидамлилиги яхши. Бериллийли бронзалардан ўта муҳим деталлар тайёрланади.
Кремнийли бронзалар (БрКН1-3, БрКМцЗ-1) қимматбаҳо бериллийли бронзалар урнига ишлатилади.
Миснинг никелли қотишмалари. Мис-никелли кртишмалар асосини мис ташкил қилади, асосий легарловчи элемент никель ҳисобланади. Ишлатилишига кўра улар конструкцион ва электротехник қотишмаларга бўлинади.
Куниаллар (мис-никель-алюминий) таркибида 6—13% никель, 1,5—3% алюминий бўлиб, қолгани мисдан иборат. Куниалларга термик ишлов берилади (тоблаш — эскиртириш). Куниаллар мустахкамлиги юқори бўлган деталлар, пружиналар ва бошқа электротехник буюмлар тайёрлашда ишлатилади.
Нейзильберлар (мис-никель-рух) таркибида 15% никель, 20% рух бўлиб, қолгани мисдан иборат. Нейзильберлар кумушга яқин, ёқимли оқ рангга эга. Улар атмосфера таъсиридан коррозияланишга яхши қаршилик курсатади, асбобсозликда, соат ишлаб чиқаришда қулланилади.
Мельхнорлар (мис-никель ва оз миқдорда темир ҳамда 1% гача марганец қушилган бўлади) нинг коррозияга чидамлилиги (айниқса, денгиз сувида) юқори. Улар иссиқлик алмашиб турадиган аштаратлар, штамплаб ва чеканкалаб тайёрланадиган буюмларга ишлатилади.
Копель (мисс-43% никель-0,5% марганец)-термопаралар тайёрлашда ишлатиладиган махсус термоэлектродли қотишма.
Манганин (мисс-3% никель-12% марганец)-солиштирма электр қаршилиги юқори бўлган махсус қотишма бўлиб, электротехникада электр иситкич элементларини тайёрлашда ишлатилади.
Константин (мис-40% никель-1,5% марганец) манганин қўлланиладиган сохаларда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |