3-боб. Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда таълим олувчиларга
ман этиладиган қоидалар
12. Профессор-ўқитувчилар ва ходимларга:
таълим олувчилар ва бошқа профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда
шахслар ҳақида турли иғво, ғийбат ва бўҳтонлар уюштириш ва тарқатиш;
таълим олувчилар билан ўз ҳамкасабларининг касбий ва шахсий
камчиликларини муҳокама қилиш;
Университетга маст, соч-соқол олинмаган ва кийиниш талабига риоя
қилмаган ҳолда келиш;
раҳбарият буйруқ (қарор)ларини муҳокама қилиш ва уларни шубҳа
остига олиш;
хизмат мажбуриятларини бажаришда манфаатлар тўқнашувини
беркитиш;
хизмат мажбуриятини бажаришда ҳар қандай ходимга нисбатан
шубҳали ҳолатни келтириб чиқарувчи низоли вазиятларга йўл қўйиш, ходим
обрўси ёки Университет нуфузига путур етказиш;
таълим олувчиларни ўқув машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш,
шунингдек таълим олувчиларга нисбатан ғараз муносабатда бўлиш орқали
уларни талабалар (тингловчилар) сафидан четлаштириш важи билан
қўрқитиш ёки талабалар (тингловчилар) сафидан четлаштирилишга олиб
келиш;
диний ташвиқот олиб бориши;
шахсий автотранспорт воситасини тақиқланган жойларда қолдириш,
йўл ҳаракати қоидаларини менсимаслик (бепарво бўлиш), шунингдек
транспорт воситаларидан фойдаланишда хавф-хатар яратиш ва бошқалар
тинчлигини бузувчи ҳолатларга йўл қўйиш.
Бирор бир манфаатни кўзлаб Университет раҳбарияти уйига бориш (шу
жумладан, таҳдид қилиш), алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик
модда таъсиридан ишга маст ҳолда келиш, қимор ёки шунга ўхшаш
таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этиш, ахлоқсиз
юриш, Университет, унинг профессор-ўқитувчилар ва ходимлари ёки таълим
олувчилари ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёки нотўғри талқин
қилинган маълумотларни тарқатиш фактлар ва амалий далиллар билан
исботланса, ушбу ҳолатлар ходимнинг мазкур ишда ишлашини давом
11
эттириш мумкин бўлмаган ғайриахлоқий хатти-ҳаракат деб баҳоланиши
мумкин.
Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўз хизмат мавқеидан фойдаланган
ҳолда бошқа профессор-ўқитувчилар ва ходимлардан, таълим олувчилардан
ёки юридик ва жисмоний шахслардан муайян ҳаракатни бажариши ёки
бажармаслиги эвазига бевосита ўзи ёхуд воситачилар орқали пул, қимматли
қоғозлар, моддий бойликлар, совғалар, ссудалар, мулкий моҳиятга молик
бўлган хизматлар (шу жумладан, транспорт воситасидан фойдаланиш,
даволаниш ва бошқалар)ни қабул қилиши ёки унга рози бўлиши фактлар ва
амалий далиллар билан исботланса, коррупция ҳолатлари деб баҳоланади ва
тегишли чора кўришга асос ҳисобланади.
13. Таълим олувчиларга:
профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда талаба (тингловчи)ларга
ёлғон гапириш, қўполлик қилиш, уларга нисбатан ҳурматсизлик қилиш;
профессор-ўқитувчилар ва ходимлар билан бошқа талабаларнинг
баҳосини муҳокама қилиш;
таълим олувчилар ва Университетга ўқишга кирувчи талабгорлар
билан ҳар қандай шахсий манфаатдорлик муносабатларига киришиш;
бошқа шахслар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни
ўз номидан топшириш;
ўқув машғулотларини сабабсиз ўтказиб юбориш ёки кечикиб келиш;
ўқув машғулотлари вақтда тегишли раҳбарнинг рухсатисиз ва сабабсиз
ҳолда Университет ҳудудини тарк этиш;
бошқа таълим олувчиларнинг саъй-ҳаракатларига қасддан зиён
етказиш;
моддий жиҳатдан яхши таъминланганлигини турли йўллар билан кўз-
кўз қилиш;
шахсий автранспорт воситасини тақиқланган жойларда қолдириши,
йўл ҳаракати қоидаларини менсимаслик (бепарво бўлиш), шунингдек
транспорт воситаларидан фойдаланишда хавф-хатар яратиш ва бошқалар
тинчлигини бузувчи ҳолатларга йўл қўйиш;
Университет бинолари ва ҳовлисида алкоголли ичимликлар ичиш ва
чекиш қатъиян тақиқланади.
Бирор-бир манфаатни кўзлаб ходимга ҳар қандай шаклдаги
рағбатлантиришни таклиф этиш (шу жумладан, ходимнинг, Университет
раҳбариятининг уйига бориш, таҳдид қилиш), алкоголли ичимликдан,
гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан ўқишга маст ҳолда келиш, қимор
ёки шунга ўхшаш ҳолатларга сабаб бўлувчи бошқа ўйинларда иштирок этиш,
ахлоқсиз юриш, Университет, унинг профессор-ўқитувчилар ва ходимлари
ёки таълим олувчилари ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёки нотўғри
талқин қилинган маълумотларни тарқатиш фактлар ва амалий далиллар
12
билан исботланса, ушбу ҳолатлар таълим олувчининг Университетда ўқишни
(ишни) давом эттириш мумкин бўлмаган ғайриахлоқий хатти-ҳаракат деб
баҳоланиши мумкин.
14. Ўқув машғулотлари ва ишга ҳамда ходим ва таълим олувчиларнинг
осойишталигига
халақит берадиган хатти-ҳаракатлар содир этиш
(радиоприёмник, телевизор, мультимедиа ва овоз чиқарувчи мосламалардан
мақсадсиз фойдаланиш) тақиқланади.
15. Университет ходим ва таълим олувчилари дарс машғулотларига ва
ишга белгиланган кун тартибига кўра ўз вақтида келишлари шарт.
16. Университетда қуйидагилар қатъий тақиқланади:
Университет
компьютерларида
фаолиятга
тегишли
бўлмаган
маълумотларни,
жумладан
порнографик
махсулотлар,
ноқонуний
маълумотлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар
қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган
ҳуқуқбузарликлар содир этиш;
гиёҳванд моддалар, психотроп воситалар, алкоголь ва тамаки
маҳсулотларини истеъмол қилиш ва тарқатиш;
ҳаловат ёки осойишталикка тажовуз қилиш, жанжаллашиш, қимор ва
таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўйнаш.
17. Сиёсий, иқтисодий, шунингдек шахсий важлар ва бошқа субъектив
сабаблар ходимнинг қонун ҳужжатлари талабларини ҳамда Одоб-ахлоқ
қоидаларини бузиши учун асос бўла олмайди.
18. Университет профессор-ўқитувчилар ва ходимлари ва таълим
олувчилари коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг
профилактикасига фаол кўмаклашиши шарт.
Ходимга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бирор-бир шахсдан
уларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда муайян ҳаракатни бажариши ёки
бажармаслиги эвазига бевосита ўзи ёки воситачи орқали пул, қимматли
қоғозлар, моддий бойликлар, совғалар, ссудалар, мулкий моҳиятга молик
бўлган хизматлар шу жумладан, транспорт воситасидан фойдаланиш,
даволаниш ва шу каби бошқа таклифлар билан мурожаат қилинган тақдирда,
у ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиши ва таклиф қилган
шахсни тегишли жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириши лозим.
Бунда ходим порага мойиллик сифатида баҳоланиши мумкин бўлган
ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ва сўзларга йўл қўймаслиги, мазкур ҳолат
бўйича, шунингдек унга бошқа профессор-ўқитувчилар ва ходимлар
томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганганлиги маълум бўлган ҳолатларда
зудлик билан тегишли таркибий бўлинма раҳбарларини ёзма тарзда хабардор
қилиши, бунинг имконияти бўлмаган ҳолатларда эса, телефон орқали хабар
13
бериши ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тегишли органларга дарҳол мурожаат
этиши лозим.
Университет ректори қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши
факти тўғрисида мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган
фикр ва мурожаатдаги танқиди учун, шунингдек, бошқача шаклда танқид
қилганлиги учун профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг ишдан
бўшатилишига ёки бошқача шаклда таъқиб қилинишига йўл қўйилмаслигини
таъминлаши керак.
19. Университет раҳбарияти ўз бўйсунувидаги профессор-ўқитувчилар
ва ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак
бўлиши, Университетда ёки унинг таркибий бўлинмасида маънавий-
психологик
муҳит
шаклланишига
кўмаклашиши,
шунингдек
ўз
бўйсунувидаги профессор-ўқитувчилар ва ходимлардан уларнинг хизмат
вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб
қилмаслиги, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги
керак.
Раҳбарият қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари
бўйича профессор-ўқитувчилар ва ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
ҳолатларига йўл қўймаслиги, гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизм
кўринишларининг, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида
бошқа салбий омилларнинг қатьий равишда олдини олиши лозим.
Университет раҳбарияти:
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш
юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши;
коррупциянинг олдини олиш, шунингдек тизимда коррупцияга қарши
курашишда яқиндан ёрдам бераётган профессор-ўқитувчилар ва ходимларни
турли тазйиқлардан ҳимоялаш ва уларни меҳнатини рағбатлантириш
чораларини кўриши;
ўз бўйсунувидаги профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг иш ҳажми
ва вазифалар тақсимотини улар эгаллаб турган лавозимидан келиб чиққан
ҳолда амалий белгилаш, уларга хизмат вазифаларидан ташқарига чиқувчи
топшириқларни бермаслиги;
ўз бўйсунувидаги профессор-ўқитувчилар ва ходимларга раҳнамолик
(асоссиз рағбатлантириш, лавозимини кўтариш ва ҳоказо) ёки уларнинг
ножўя ишларига бепарволик (фаолиятидаги камчиликлар учун тегишли чора
кўрмаслик, ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатларига эътибор бермаслик), шунингдек
интизомий жазо чораси қўллаш борасида ўзига берилган ваколат доирасидан
четга чиқиш ёки лозим бўлган ҳолларда жазо чораси қўлламаслик
ҳолатларига йўл қўймаслиги;
ишга бўлган муносабати ва ижобий хислатлари билан жамоада соғлом
ва аҳил маънавий муҳитни шакллантириши;
14
профессор-ўқитувчилар ва ходимларни ва таълим олувчиларни
мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ҳудудларини ободонлаштириш
ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари,
металл чиқиндилари ва макулатура йиғишга, шунингдек бошқа турдаги
мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларини олдини олиши ва бунга йўл
қўймаслиги
(умумхалқ
ҳашарини
ўтказиш
тўғрисида
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
тегишли
ҳужжати
ёки
Вазирлар
Маҳкамасининг қарори асосида фақат ихтиёрий тарзда ташкил этиладиган
ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли
ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига
қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилган ҳоллар бундан мустасно);
профессор-ўқитувчилар ва ходимларни самарали бошқариши, ўзига
ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва
тежамкорлик билан муносабатда бўлиши шарт.
20. Университет профессор-ўқитувчилар ва ходимлари ҳамда таълим
олувчилари ўз хулқ-атворлари билан жамоада ўзаро ишчанлик ва амалий
ҳамкорлик қарор топишига даъват этилган.
Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда таълим олувчилар
хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар, ҳамкасблари ва
курсдошлари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат
қилиши шарт. Ходим ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан
қўполлик
қилмаслиги,
одамларнинг
шаъни
ва
қадр-қимматини
камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш
ҳолларига йўл қўймаслиги керак.
Хизмат вазифаларини бажариш чоғида ходимнинг ташқи кўриниши иш
шароити ва хизмат тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда фуқароларнинг
Филилга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши,
умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар расмийлилиги,
вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши керак.
Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ишдан бўш вақтларида умумқабул
қилинган ахлоқ нормаларига риоя қилишлари ва ахлоққа зид келувчи хулқ-
атвордан ўзларини тийишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |