Касб этикаси қоидалари


самарадорлик ва тежамкорлик



Download 391,67 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana17.08.2022
Hajmi391,67 Kb.
#847159
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
manners

самарадорлик ва тежамкорлик
– Университет ўз фаолияти 
самарадорлигини оширишни, жумладан, эришилиши жамият ва давлат 
фаровонлигини ошириш имконини берадиган стратегик вазифалардан бири 
сифатида ички бошқарув, фуқаролар, ташкилотлар ва давлат органлари 
билан 
ўзаро 
алоқалар 
тизимини 
такомиллаштириш, 
инновацион 
технологияларни тадбиқ этиш ва бошқа йўллар билан доимий равишда кўриб 
чиқадилар. Университет профессор-ўқитувчилар ва ходимлари, ўз навбатида, 
Университетнинг мулкига, ўзининг ва бошқа профессор-ўқитувчилар ва 
ходимларнинг вақтига масъулият ва эҳтиёткорлик билан ёндашадилар.

Университетда ҳамжиҳатлик, ғамхўрлик, ўзаро ишонч, ҳурмат, дўстона 
муносабат, инсофлилик, виждонлилик, аҳил-иноқлик профессор-ўқитувчилар 
ва ходимлар ва таълим олувчиларнинг ўзаро муносабатларидаги муҳим 
шартлардир. 
6. Одоб-ахлоқ қоидаларининг асосий вазифалари: 
ўқув жараёнини самарали ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар 
яратиш; 
юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, жамият, давлат ва 
оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган, ватанпарвар ва инсонпарвар, 
замонавий билимларга эга, иродаси бақувват, иймони бутун ва виждони пок 
малакали мутахассисларни тарбиялаш ҳамда тайёрлаш; 
миллий ва халқаро таълим майдонида Университет нуфузини кўтариш 
ва рақобатбардошлигини таъминлаш ва янада яхшилашга йўналтирилган 
ўқув, илмий-методик, ташкилий-методик ва маънавий-тарбиявий ишнинг 
ахлоқий асосларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; 
Университетда соғлом муҳитни шаклантириш, профессор-ўқитувчилар 
ва ходимлар ва таълим олувчиларнинг психологик тайёргарлиги, ҳуқуқий, 
сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишнинг самарали тизимини 
яратиш; 
Университетда профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ва таълим 
олувчиларнинг маънавий иммунитетини шакллантириш, шунингдек ёшларда 
одоб-ахлоқ қоидаларини бузишга хусусан, зўравонлик, шафқатсизлик ва 



ҳаёсизликни ташвиқ қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг 
олдини олиш; 
ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатлари, бошқа турли 
ҳалокатли таҳдидлар ҳамда экстремистик таъсирлардан, тубан “оммавий 
маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат. 
7. Университетда ўзаро муносабатларнинг асосий принципи – бир 
шахснинг ҳуқуқи бошқа шахснинг ҳуқуқини поймол қилмаслиги лозим, 
жумладан, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ва таълим олувчиларнинг сўз 
эркинлиги, унга бировга туҳмат қилиш, ҳақоратлаш, ўзаро муносабатларда 
умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда 
ифодаланувчи беҳаё сўзлардан фойдаланишга йўл қўймайди, виждон 
эркинлиги Университетда диний маросимларни ўтказиш, эркакларга соч-
соқолни ўстириб келиш (юриш) ва аёлларга диний либосда келиш ҳуқуқини 
бермайди, кийим-кечакларни кийиш эркинлиги эса тарбия жараёнига салбий 
таъсир ўтказиш ҳолларини келтириб чиқаришига йўл қўймайди. 
8. Хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат 
тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда ходимнинг ташқи кўриниши 
фуқароларнинг ташкилотга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига 
ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар 
расмийлиги, ҳар томонлама нейтраллиги, вазминлиги ва тартиблилиги 
ажралиб туриши керак. 
Профессор-ўқитувчилар ва ходимларга иш вақтида корпоратив 
(ишчанлик) кийиниш услубига кўра, эркин ҳаракатланиши учун қулай ва 
касбга мос ҳолда кийиниш талаб этилади. 
Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар кийинишда қуйидагиларга риоя 
этиши лозим: 
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги; 
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши; 
ходимнинг турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга 
мансублигини акс эттирувчи кийимларда бўлмаслиги; 
умумэътироф этилган миллий-маънавий шаклларга ва маънавий 
ахлоқий-тарбияга зид келмайдиган кийимларда бўлиши, спорт билан 
шуғулланишдан ташқари ҳолларда спорт кийими (пойабзали)да бўлмаслиги; 
эркакларга мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим 
(имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), 
бўйинбоғ, пойафзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши; 
аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон 
қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим 
(имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани шаффоф кўрсатиб турмайдиган 



кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, пойабзал (қора рангда бўлиши 
тавсия этилади) кийиши. 
Ўқувчи-йигитлар оч рангли кўйлакда, классик услубдаги костюм-шим ва 
галстукда, талаба-қизлар оч рангли (ёрқин рангда бўлмаган) тиззани ёпиб 
турадиган костюм-юбка ва тўқ рангдаги пойафзалда (қора рангда бўлиши 
тавсия этилади) келишлари лозим. 
Университетда профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда талабалар 
учун махсус кийим-бош жорий этилиши мумкин. 
Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда таълим олувчиларнинг 
ташқи кўришини бўйича қуйидаги талаблар белгиланади: 
танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг 
қилинмаган бўлиши, соқоли олинган, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин 
(ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши; 
қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки 
метал буюмлар, шу жумладан қимматбаҳо тақинчоқлар тақиб юрмаслик; 
аёллар юзини кўзга ташаланадиган даражада макияж қилинмаган, сирға 
тақилганда оддий бўлиш. 
9. Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда талабалар Университет 
ҳудудида йўлнинг ўнг томонидан юришлари, бир-бирига дуч келганда йўл 
беришлари ва албатта саломлашишлари, бунда, талабалар профессор-
ўқитувчилар ва ходимларга, ёшлар катталарга биринчи бўлиб салом 
беришлари тавсия этилади. Қўл бериб сўрашишда ёши катта шахслар 
биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина, унга жавобан қўл узатиш 
мумкин. 
10. Университет профессор-ўқитувчилар ва ходимлари ўз хизмат 
вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбур: 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига риоя қилиш, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва 
фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари ва фармойишлари, Университет кенгаши қарорлари, Университет 
ректорининг буйруқлари, Университетнинг ички идоравий ҳужжатларини 
бажариш; 
ўз хизмат мажбуриятларини виждонан ва профессионал даражада 
бажариш; 
юқори турувчи давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан
ўз ваколати доирасида қабул қилинган фармойишларни ўз вақтида
ва сифатли ижро этиш; 



ўз фаолиятини қонунчилик ва ички ҳужжатларда белгиланган 
компетенция доирасида амалга ошириши; 
ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар, таълим 
олувчилар ва бошқа шахсларни камситмаслик, улар таъсиридан ўз 
мустақиллигини сақлаб қолиш, фуқаролар ҳуқуқлари, мажбуриятлари
ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш; 
хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиши ёки уларни 
бажаришда бирон-бир шахсий, мулкий ёки бошқа манфаатларга тааллуқли 
бўлиши мумкин бўлган ҳаракатлардан ўзини тийиш; 
хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур бўлган билим
ва кўникмаларни доимий асосда ошириш; 
ўз ваколатларидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ёки улар 
мансабдор шахслари фаолиятига ноқонуний аралашиш мақсадида 
фойдаланмаслик; 
турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ва 
бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб, ижтимоий барқарорлик, миллатлар
ва 
конфессиялараро 
тотувликка 
кўмаклашган 
ҳолда 
Ўзбекистон 
Республикаси ва бошқа мамлакатлар халқларининг урф-одатлари ва 
анъаналарини ҳурмат қилиш;
профессор-ўқитувчилар 
ва 
ходимлар 
томонидан 
ўз 
хизмат 
мажбуриятларини виждонан бажаришига шубҳа уйғотиши мумкин бўлган 
хулқ-автордан ўзини тийиш ва ўз обрўъси ёки Университет нуфузини таҳдид 
остига олиши мумкин бўлган вазиятларни олдини олиш; 
эгаллаб турган лавозими, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий 
келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, юқори 
даражада маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиш, ҳамкасбларига, таълим 
олувчиларга, фуқароларга ва бошқа учинчи шахсларга 
ҳурмат, 
хушмуомалалик ва хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш; 
Университетнинг иши тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш 
юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари фаолиятига ҳурмат билан 
муносабатда 
бўлиш, 
шунингдек, 
белгиланган 
тартибда 
ишончли 
маълумотларни олишга кўмаклашиш; 
Университет фаолиятига оид (шу жумладан, махфий) ахборотдан фақат 
хизмат мақсадларида фойдаланиш, шунингдек, фаолият ва ўқув-тарбия 
жараёнига оид (шу жумладан, махфий) ахборот ва шахсий маълумотларни 
нобуд қилиш, йўқотиш, ўзгартириш, ошкор қилиш, зарар етказиш, рухсатсиз 
фойдаланиш хавфидан тегишли даражада ҳимоя қилинишини таъминлаш; 
ҳақоратли, ҳурматсиз ва камситувчи хулқ-атворда бўлишга, шунингдек, 
Университет профессор-ўқитувчилари ва ходимлари, таълим олувчиларнинг 



обрўсига путур етказадиган зўравонлик ёки ёлғон миш-мишларни тарқатилишига 
йўл қўймаслик; 
ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда ёки ўқув жараёнида хизмат ва 
ўқув хоналари, давлат мулки, моддий-техник базадан ҳамда Университетнинг 
бошқа мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш; 
Университетнинг янги ва бошқа профессор-ўқитувчилар ва ходимларига 
зарур амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, ҳамкасбларини уларнинг касбий 
интилишларида қўллаб-қувватлаш; 
меҳнат интизомига риоя қилиш ва иш вақтидан самарали фойдаланиш; 
иш жойида ва (ёки) ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда алкоголь, 
гиёҳванд ва бошқа тақиқланган воситаларни истеъмол қилишдан, шунингдек, 
иш жойида алкоголь ёки гиёҳванд воситалар таъсирида бўлиш ҳолатидан воз 
кечиш; 
ҳамкасблари, таълим олувчилар ва бошқа шахслардан танқидни тўғри 
қабул қилиш, шунингдек, холис эътирозлар бўлганда хулқ-атвор моделини 
ўзгартириш; 
берилган вазифаларни бажаришга ижобий таъсир кўрсатадиган тинч 
эмоционал ҳолатда бўлиш.

11. Таълим олувчилар: 

Download 391,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish