Касалликлари ва зараркунандаларига қарши


Карам оқ капалагига қарши кураш чоралари



Download 450,69 Kb.
bet46/78
Sana16.03.2022
Hajmi450,69 Kb.
#497348
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78
Bog'liq
kasallik va zararkunandalarga qarshi kurash 7a528

Карам оқ капалагига қарши кураш чоралари: Экин майдонлари ўсимлик қолдиқларидан тозаланади ва чуқур хайдалади. Ўсиш даврида ўсимликларга Бульдик препаратидан 0,4 литр/га, Децисдан 0,3 литр/га, Танатион ёки 50% ли Карбофосдан 0,6-1,2 литр/га ёки Кинмиксдан 0,15-0,2 литр/га хисобидан 600 литр сувга аралаштириб, пуркаш тавсия этилади.

Кўк қурт тунлами


Кўк қурт тунламининг капалаклари март ойининг охири апрел ойининг бошларида қишлашдан чика бошлайди. Капалак кўк рангда бўлиб, узунлиги 2 см гача етади. Қанотларини ёзганда катталиги 4 см гача боради. Олдинги бир жуфт қаноти кулранг қўнғир бўлиб, қанотларининг устида битта учбурчак, битта юмалоқ қора доғлар бўлади. Орқа қанотлари хирарок кулранг оқиш тусда бўлиб, унинг эркак капалакларининг мўйловлари патсимон бўлса, урғочисиники ипсимон бўлади. Кўк қурт тунламининг капалаклари кечалари учиб, ўз тухумларини ўсимлик баргларининг орқа қисмига ёки тупроқ ичига биттадан ёки бир нечтадан қилиб қўяди. Тухумларининг ранги оқиш бўлиб, қурт чиқиш олдидан қорамтир-қўнғир тусга кириб, катталиги 0,5 мм га етади. 3-5 кун ўтгач, қўйилган тухумлардан майда қорамтир рангли қуртчалар чиқади. Эндиликда чиққан қуртчаларнинг узунлиги 1,5 мм гача бўлиб, кейинчалик уларнинг катталиги 5 см гача боради. Катта ёшдаги қуртчаларнинг ранги кўкиш, ялтироқ, товланадиган тўқ кўк рангда бўлиб, орқасида 3 та чизиқ бўлади. Қуртларга сал тегилса, улар буралиб, кулча бўлиб оладилар. Қуртлар кечалари овқатланиб, 30-35 кундан сўнг тупроқда 5-10 см чуқурликка тушиб, ғумбакка айланадилар. 10-
15 кундан сўнг бу ғумбаклардан капалаклар учиб чиқади. Капалаклар 700- 1000 тагача тухум қўядилар ва бир йилда 3-4 маротаба авлод берадилар.
Кўк қуртга қарши кураш чоралари: Кеч кузда ер майдони 25-30 см чуқурликда чимқирқар плуг билан хайдалади. Ўсимликнинг ўсиш даврида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш билан бир қаторда, бегона ўтларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади. Химоя тадбирларини ўз вақтида ўтказиш ва капалакларнинг тухум қўйиш муддатлари аниқланиб, трихограмма усулини қўллаш тавсия этилади. Бунда трихограммаларни биринчи қўйишда гектарига 60 минг, сўнг 7-10 кун ўтқазиб, иккинчи марта
80 минг ва яна 10-15 кун ўтқазиб, учинчи маротаба 60 минг хисобидан қўйилади. Катта ёшдаги қуртларга қарши 10 кг кунжара талқонига 0,5 кг хисобида Депробоциллинни 3 литр сувга қўшиб тайёрланган эритмаси билан намланган алдамчи ем сочиш тавсия этилади (гектарига 30-40 кг хисобидан). Қуртларга қарши ўсимликнинг ўсиш даврида 2,5% ли Децисдан гектарига 0,5 литрни 600 литр сувга қўшиб пуркалади ёки 20% ли Фенкилл дорисидан 0,6 литр/га хисобида пуркаш мумкин.

Download 450,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish