Картеллар: Ўзбекистон бозорларидаги рақобат иллюзияси ёхуд яширин монополиялар ҳақида



Download 21,97 Kb.
bet4/4
Sana25.02.2022
Hajmi21,97 Kb.
#298308
1   2   3   4
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Таҳлил ва ечимлар
Мамлакатдаги картелларни аниқлаш ҳолатини яхшилаш учун муаммонинг иккита муқобил ечимини кўриб чиқишни таклиф қиламан:
Ечим 1. Монополияга қарши органга картель келишувини аниқлаш ва исботлаш учун қўшимча ваколатлар бериш. Бироқ, ҳозирги вақтда ушбу таклифни амалга ошириш қийин бўлиши ва қуйидаги тўсиқларга дуч келиши мумкин:
а) монополияга қарши орган ваколатларини кучайтириш амалдаги тадбиркорлар учун қулай шароитларни яратиш сиёсатига зид деб кўрилиши мумкин (аслида картеллар билан курашда фақат инсофсиз тадбиркорлар мўлжалга олинсада);
б) монополияга қарши орган ходимлари томонидан ваколатларни суистеъмол қилиш хавотир мавжудлиги (бу ҳавотир истисно қилинмайди ва асосли);
с) картель келишувлари бизнес юритишнинг кенг тарқалган воситаси сифатида қўллаб келган бизнес элитанинг қаршилиги.
Ечим 2. Агар биз ушбу босқичда монополияга қарши орган ваколатларини кучайтириш ҳали мақсадга мувофиқ эмас деб топилса, унда исбот қилиш юкини картель келишувларини тузишда гумон қилинаётган тадбиркорларга юклашни таклиф қиламан.
Амалдаги қонунчиликка биноан, ҳозирда картель келишуви фактини исботлаш ва далилларни йиғиш юки тегишли ваколатларга эга бўлмаган монополияга қарши органга юклатилган. Таклифга кўра, бозорда нархларнинг синхрон ўсиши кузатилса, эндиликда монополияга қарши орган тадбиркорлар томонидан шубҳали нарх ошиши картель келишуви натижаси эмаслигини исботлашини ва нарх ошиши учун асосли индивидуал иқтисодий сабабларни кўрсатишини талаб қилиши мумкин бўлади. Агар монополияга қарши орган ёки суд тадбиркорлар томонидан келтирилган иқтисодий сабабларни асоссиз деб топса, унда нархларнинг ошиши картель келишуви деб тан олиниши мумкин.
Албатта, агар нархларнинг синхрон тарзда ошиши картель натижасида юзага келмаса, унда тадбиркор нарх ошишини асослашда қийналишмайди. Шу билан бирга, таъкидлаш керакки, агар нархларнинг синхрон ошиши бу бозорнинг барча иштирокчиларига тенг таъсир кўрсатадиган ва тадбиркорнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ташқи омилларнинг натижаси бўлса, (солиқларнинг ўсиши, товар нархларининг кўтарилиши ва бошқалар), унда бундай синхрон нах ошиши картель келишуви деб ҳисобланмайди.
Бундан ташқари, картель келишувлари учун per se қоидасини қўллашни таклиф қиламан. Бу картель келишувининг содир этилишининг ўзи уни ноқонуний деб тан олиш учун етарли асос бўлиши кераклигини англатади. Яъни, суд картель ҳаракатлари натижасида рақобатга етказилган зарар мавжудлигини исботлашни талаб қилмаслиги керак.
Масалан, нархлар бир ой кейин кўтарилиши тўғрисида тадбиркорлар олдиндан келишиб олишади, аммо монополияга қарши орган ушбу картель келишувини тезкорлик билан нарх амалда ошишидан олдинроқ фош этади. Бундай ҳолда, келишилган нархлар ҳали амалиётга татбиқ этилмагани ва истеъмолчиларга зарар етказишга улгурмаганига қарамай, картел келишуви фактининг ўзи жавобгарликка тортиш учун етарли асос бўлиши керак.
Ривожланаётган мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, картеллар кўпинча озиқ-овқат (шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари), соғлиқни сақлаш, транспорт, таълим, қурилиш материаллари ва ёқилғи бозорларида кўп учрайди. Масалан, картелларни аниқлаш бўйича халқаро амалиёт цемент картеллари деярли барча мамлакатларда мавжудлигини кўрсатади. Картеллар, шунингдек, ўқув қуролларининг давлат харидларида ва соғлиқни сақлашнинг хусусий секторида ҳам кенг тарқалгани кузатилган. Бундан ташқари, савдо уюшмалари тадбиркорлар ўртасида нархларни келишиб олиш ва мувофиқлаштириш учун қулай жойлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, картел келишувлар кўпинча пандемия ва инқироз шароитида тузилиши ҳам кузатилган.
Хулоса ўрнида, бозорда картель келишувлари хавфи бор экан, мамлакатда бозор иқтисодиётини шакллантириш учун монополиялар сонини камайтириш ва истеъмолчилар барқарорлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар етарли самара бермаслигига эътиборни қаратмоқчиман. Ушбу мақолада картель келишувларининг фақат баъзи жиҳатлари ва турлари муҳокама қилинди, бундан ташқари келишувларнинг бошқа турлари, масалан, сукунатли келишув (tacit collusion), вертикал келишувлар, сигнал картеллари (price signaling) ва бошқалар ҳам мавжуд.
Бундан ташқари, картель келишувлари шунингдек, молия бозорларида ҳам учрайди. Шунинг учун картелларга қарши курашиш учун махсус ҳуқуқий ёндашув зарур. Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллий хусусиятларни ва Ўзбекистон бозорларидаги картел келишувларини фош қилишнинг муқобил ёндашувларини ҳисобга олган ҳолда картелларга қарши кураш бўйича алоҳида миллий концепцияни ишлаб чиқишни таклиф қиламан.
Муаллифнинг фикри таҳририят нуқтайи назарини ифодаламаслиги мумкин.
Хусаин Раджапов Тошкент давлат юридик университети «Бизнес ҳуқуқи» кафедраси мудири ҳисобланади. Кобе университетининг (Япония) ҳуқуқ факультети докторанти.
Download 21,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish