Каримова мавжуда



Download 468,74 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/48
Sana23.02.2022
Hajmi468,74 Kb.
#157125
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   48
Bog'liq
asosij vositalar hisobi mavzusini oqitishning dolzarb masalalari

57
бир бутунликни, яъни педагогик жараён мажмуини ташкил қилади.
Педагогик жараён мажмуини муайян бир вақт мобайнида босқичма-босқич
амалга оширилиши педагогик технология дейилади.
Педагогик технология – ўқув жараёнини технологиялаштиришни
бутунлигича аниқловчи тизимли категория. Технологияларнинг барча
тушунчаларини белгилаш учун, синоним сифатида таълим технологияси,
ўқитиш технологияси кабиларни ишлаш мумкин. Ўқитиш технологияси –
биринчидан, педагогик технологияни жараёнли ҳаракат аспектини англатади.
Бу таълим жараёнини ўзгарувчан шароитларда, ажратилган вақт давомида
истиқболлаштирилган натижаларига кафолатли эришишга ва конкрет
таълим-тарбия жараёнларини амалга оширишни инструментал таъминловчи
усул ва воситалар (технологик операциялар)нинг тартибли бирлигини ўзида
мужассамлаштирган таълим модулини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг
технологик жараёни; иккинчидан, педагогик технологиянинг жараёнли –
баёнли аспектини ифодалайди. Бу мақсадни амалга ошириш ва истиқболда
белгиланган натижаларга эришиш бўйича педагогик ҳамда ўқув фаолиятини
лойиҳасини бажаришнинг баёнидир (технологик харита).
Таълим технологияси – педагогик технологиянинг илмий аспектини
белгилаш учун ишлатилади. Бу (фан предмети) «техника ва инсон
ресурсларини 
ҳамда 
уларнинг 
ўз 
олдига 
таълим 
шаклларини
оптималлаштириш вазифасини қўювчи ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда
дарс бери шва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини яратиш,
қўллаш ва белгилашнинг тизимли усули».
Ўзбекистонлик 
педагог 
олим 
Б.Ғ. Зиёмуҳаммедов 
педагогик
технологияга қуйидагича таъриф берган: «ПТ – бу жамият эҳтиёжидан келиб
чиқиб, олдиндан белгиланган киши ижтимоий сифатларини самарали
шакллантирувчи ва аниқ мақсадга йўналтирилган ўқув жараёнини тизим
сифатида кўриб, уни ташкил қилувчи қисмлари бўлган ўқитувчи
(педагог)нинг ўқитиш воситалари ёрдамида таҳсил олувчиларга маълум бир


58
шароитда муайян кетма-кетликда кўрсатган таъсирини назоратда тутувчи ва
таълим натижасини баҳолаб берувчи технологиялашган таълимий
тадбирдир».
Ижтимоий технологиялар сафига кирувчи «педагогик технология»
тушунчасининг мазмунини аниқлаймиз. Кўпчилик педагог олимларнинг
фикрича, ушбу кенг ишлатиладиган сўзлар бирикмаси инглизча “an
educational technology”, яъни «таълим технологияси» ифодасини ноаниқ
таржима қилишдан келиб чиққан.
Бизнинг фикримизча, таълим технологиясига дастлаб асос солган АҚШ
олимлари педагогик технологияни эмас, балки айнан таълим технологиясини
назарда тутишган. Буни тушуниб етиш учун педагог атамасининг луғавий
маъносини эсга олайлик, бу атама юнонча «пайне» - бола, «агогейин» -
етакламоқ сўзларидан ташкил топган бўлиб, бола етакламоқ маъносини
англатади. Бундай «бола етаклаш технологияси» деган атама келиб чиқади,
бу тушунча таълим технологияси мақсади ва мантиғи зид бўлиб, таълим
технологиясини мақсади ва мантиғига зид бўлиб, таълим технологиясининг
ҳақиқий маъносини бермайди. Америкалик олимлар ва япон олими Сакомото
«бола етаклаш» технологиясини эмас, балки таҳсил олувчилар фаоллигини
таъминлайдиган, таълим жараёнининг самарадорлигини кафолатлайдиган
технологияни яратиш ғоясини илгари суришган. Шунга асосланган ҳолда биз
мазкур атамани «таълим технологияси» деб аталиши тарафдоримиз.
Юқори таъкидланганидек, таълим технологияси тушунчаси ўқитиш ва
ўрганиш жараёнига тизим сифатида қарашни англатар экн, аввало тизим
тушунчасини тушуниб олиш зарур.
Тизим деб, тартибланган, ўзаро узвий боғланган ва биргаликда умумий
функцияни бажарувчи элементлар тўпламига айтилади. Мисол учун,
автомобиль двигатели бир нечта тизимлардан иборат бўлиб, ҳар бир тизим
бир нечта элементлардан ташкил топган. Мойлаш тизимини кўриб чиқадиган
бўлсак, уни ташкил этувчи элементлардан бирортаси ишламай қолса ёки



Download 468,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish