Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet87/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

ЛТқТТ
КТ-кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлов, сўмда;
ЌТ -қўшимча хизматлар учун тўлов, сўмда;
Бқ-лизинг шартномаси предмети ҳисобланган мулкнинг баланс қиймати, сўмда.
- Лизинг битими асосида лизинг олувчининг лизинг тўловлари харажатлари қуйидагича ҳисобланади:
ЛТ=А+КТ+КоТТ+ЌЌС+ББ
Бунда,
А - лизинг берувчида жорий йилда ҳисобга олинадиган амортизация ажратмалари миқдор ўлчови, сўмда;
КоТ - лизинг шартномаси асосида лизинг берувчининг комиссион мукофот пули, сўмда;
ЌЌС - лизинг берувчи хизматлари бўйича лизинг олувчи томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиЃи, сўмда;
ББ - божхона божи, сўмда;
КТ - кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлов, сўмда;
ЌТ - қўшимча хизматлари учун тўлов, сўмда.
Маълумки, лизинг берувчининг мулкдан фойдаланиш харажатлари лизинг тўловлари асосида тўлиқ компенсацияланмайди, яъни қопланмайди. Компенсация суммаси шартнома муддати ва мулк амортизацияси муддатига боЃлиқ ҳолда шартномада олдиндан белгиланган бўлади. Агар, амортизация муддати шартнома муддатидан ошиб кетса, бунда мулкнинг амортизация муддати тугашига қадар лизинг берувчида қолдиқ қийматида ўз мулки бўлиб қолаверади. Комиссион мукофот тўлови лизинг берувчи харажатларини қоплаш манбаи бўлиб хизмат қилади. Лекин, бу аниқ битим билан боЃлиқ эмас ва фойда манбаини шакллантириш учун муҳим аҳамиятга эга.
Демак, лизинг берувчининг манфаатли қизиқишини, хусусан, лизинг битими ташкил этади. Бунда иқтисодий фойдали манфаатдорлик ѓтади.
Энди лизинг олувчига келсак, бунда у лизинг асосида ўз харажатларини мулкдан фойдаланиш чоЃида олиниши мумкин бўлган даромади билан бир ўлчамга келтириши керак. Шу боис, битимни тузиш, тайѓрлашда инвестицион лойиҳа (бизнес-режа) ҳолида аниқ ва равшан, деталлашган ҳолда синчиклаб ўрганилиб, ишлаб чиқилгандан сўнг томонларнинг розилиги олинади. Лизингнинг иқтисодий моҳияти қанчалик специфик мулкий муносабатларга яқинлиги билан аниқланиши, шуни таъкидлаш жоизки, лизинг мулкига эгалик қилиш ҳуқуқининг лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтиши мумкин.
Молиявий лизинг шартномасида лизинг олувчи ҳуқуқида лизинг мулкини сотиб олиш кўзда тутилиши мумкин.
Лизинг олувчи лизинг мулкини лизинг берувчига сотиб олиш қийматини шартнома муддати давомида ѓки муддатидан аввал тўлаш асосида ўзиники қилиб олиши мумкин. Сотиб олиш баҳоси, агар шартномада сотиб олиш олдиндан кўрсатилган бўлса ѓки шартномадаги томонларнинг махсус келишуви асосида ўрнатилган тартибда аниқланади. Сотиб олиш баҳоси сифатида мулкнинг қолдиқ қиймати ѓки бозор нархида шундай ѓхуд шунга ўхшаш мулк баҳоси хизмат қилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, лизинг мулкидан фойдаланиш лизинг олувчи учун фойда келтиради.
Сотувчилар учун лизинг объекти қуйидаги восита бўлиб хизмат қилади:

  1. Лизинг ѓрдамида савдо ҳажмини ошириш ва харид каналларини кенгайтириш имконияти;

  2. Эҳтиѓжманд харидор учун ўткир рақобат курашида Ѓалабани таъминловчи восита;

  3. Тайѓр маҳсулот заҳирасини камайтириш ва айланма маблаЃларини айланишини тезлаштириш йўли;

  4. Техника, саноат технологияси, ускуна ва қуролларга бўлган тўловга қобилиятли талабни қўллаб-қувватлаш.

Лизинг маҳсулот (техника, саноат қуроллари, асбоб-ускуналар)ни етказиб берувчиларга савдо ҳажмини кенгайтиришга кенг имконият яратади. Бунинг натижасида, кейинчалик, доимий равишда эҳтиѓт қисмларни ҳам етказиб бериш ва хом-ашѓ материаллари, ремонт ва кадрлар тайѓрлашни ҳам амалга ошириш мумкин бўлади. Лизинг бизнесида қатнашувчи томонлар, яъни инвесторлар сифатида ишлаб чиқаришга лизинг орқали маблаЃларни жалб қилувчилар ҳам сотувчилардан кам манфаат олмайдилар. Шундай қатнашчилардан институционал ва хусусий инвесторлар, яъни бевосита лизинг берувчиларни келтириш мумкин.
Кўп аналитик ҳужжатларда ва материалларда шу борада лизингнинг қуйидаги томонлари эътиборга лойиқ:

  1. Солиқ, божхона, амортизация имтиѓзларидан келадиган иқтисодий даромад. Солиқ имтиѓзлари айрим ҳолатларда даромад солиЃидан озод қилишни, амортизация ажратмаларининг юқорилиги боис солиққа тортиладиган даромад суммасини камайтириш имкониятларини кўзда тутади. Божхона имтиѓзлари божхона бож тўловларини қисқартирилиши билан изоҳланади. Бунда берилган имтиѓзлар лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг тўловлари миқдорини камайтириш йўли билан бўлиниш назарда тутилади;

  2. Лизинг берувчилар, инвесторлар таваккалчилиги (риск)нинг камайиши, улар қизиқишининг ҳимояси. Бунда асосий воситаларнинг аниқ моддий элементлари сифатида ишлаб чиқилади. Натижада, битим бевосита лизинг объектини кафолатлайди. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, мулк лизингга берилганда лизинг битими шартлари бузилса ѓки лизинг олувчи банкрот бўлса ҳамда амалга ошириш қийин жараѓн, яъни кенг ҳажмли ишлаб чиқариш технологик ускунаси мавжуд бўлса ҳам, мулк эгаси бўлиб қолиш ҳуқуқи қолиши лозим. Инвестор таваккалчилиги (риск)нинг камайиши лизингга олинган мулкни мақсадли ишлатилиши ѓки ишлатилмаслигига боЃлиқ;

  3. Давлат аҳамиятига молик тармоқ ѓки ишлаб чиқаришга маҳаллий бюджет маблаЃларини жалб қилиш.

Лизинг битимининг охирги гуруҳ қатнашчиларидан лизинг мулки асосида уни амалга оширувчи бўлиб, лизинг олувчилар ҳисобланади. Улар учун фойда олинаѓтганлиги ҳис қилиниши лозим, йўқса бутун лизинг жараѓни ўзига тортувчанлик хусусиятини йўқотади.
Шунингдек, лизинг олувчилар учун:
- Лизинг тўловларининг таннархида ѓтган солиққа тортиладиган фойданинг камайиши;
- Лизинг берувчи балансида қоладиган лизинг мулкининг қисман мулк солиЃидан озод қилиниши;
- Объектга тезлаштирилган амортизация қўлланганда, лизинг олувчида ишлаб чиқаришни тезкор янгилаш ва қайта қуроллантириш имконияти пайдо бўлади;
- Лизинг асосида бошланЃич молиявий оЃирликларнинг камайиши - бу лизинг тўловларининг тезликда ва катта ҳажмдаги тўловларни талаб қилмайди. Бу эса маблаЃларни ишлаб чиқаришга узоқ муддатга жалб қилинишини таъминлайди. Вазият ишлаб чиқариш фондларини янгилаш, илЃор технологияларни, асбоб-ускуналарни фойдаланишга олиш билан изоҳланади. Бундан ташқари, шуни таъкидлаш жоизки, лизинг тўловлари, энг авваламбор, лизинг объектини фойдаланишдан олинган даромаддан тўланади. Шу жумладан, лизинг тўлови таркиби шартларига, лизинг мулки асосида ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар кўриниши ҳам киритилиши мумкин;
- Ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, қайта ташкил қилиш, янгилашда ўз капитал маблаЃларини жалб қилинмаслиги ва нобуд (сарф) бўлмаслиги;
- Бутун инвестицион муддатда лизинг олувчи (фирма)нинг тўловга қобилиятлилигининг сақланиб қолиши. Лизинг олувчида ишлаб чиқаришнинг лизинг маблаЃларидан қопланганидан қолган ўз ихтиѓридаги қисмининг айланма маблаЃларнинг ўсишига жалб қилиниши;
- Мавсумий ва даврий бўлмаган ишлаб чиқариш жараѓнида ишлаб чиқариш муаммоларининг тезкор ҳал қилиниши;
- Лизинг тўловларининг миқдори олдиндан маълум бўлганлиги учун молиявий ҳисоб-китобларнинг оддий асосланганлиги ҳамда харажат базасини аниқ режалаштириш ва ҳисоб-китобларни таҳлил қилишнинг мумкинлиги;
- Лизинг тўловларини хоҳлаган кўринишда - ўлчамига, даврийлигига, муддатининг узайтирилиши, тўлов усулини танлаб олишига қараб ҳисоб-китобларнинг эгилувчанлиги;
- Лизинг олувчи таваккалчилиги (риск)нинг камайиши. Яъни, лизинг олувчи маҳсулотининг бозорда етарли даражада харид қилинмаган ҳолда, лизинг мулкини қайтариб бериш имкониятига эга бўлиши. Бу, ўз навбатида, янги маҳсулот (ускуна)ни ўзлаштиришдаги рискнинг камайишига олиб келади;
- Танлаш имкониятининг борлиги: лизинг объектини сотиб олиш, шартнома муддатини узайтириш ѓки янги асбоб-ускуна жалб қилиш;
- Лизинг лизинг олувчида кредит линиясини сақлаб қолишга рухсат беради. Бундан ташқари, оддий молиялаштирувчи институтларга боЃлиқликнинг камайиши ва уларга талабнинг қисқариши;
- Лизинг берувчи лизинг мулкини эгаси бўлганлиги учун лизинг олувчи балансида мулкнинг акс этмаслиги. Бу эса, ўз навбатида, лизинг олувчини мулк солиЃидан озод қилади;
- Битимни манфаатлилигини таъминловчи восита бўлиб, корхонада мулкни лизингга олиш тушунилади. Чунки, уни ссуда асосида фойдаланишга олаѓтганда, лизинг мулки кредитни кафолатловчи гаров сифатида амал қилади. Хорижий давлатларда баъзи лизинг компаниялари лизинг олувчилардан ҳеч қандай қўшимча кафолат талаб қилмайдилар;
- Кичик ва ўрта бизнес асосидаги корхоналар, фирмалар учун лизинг қисман ягона молиялаштириш имконияти бўлиб ҳисобланади;
- Лизинг берувчида рискнинг ўтиши орқали лизинг олувчида мулк ўз мулки сифатида эмас, балки вақтинча фойдаланиш учун олинса, мулкнинг жисмоний ва маънавий эскириш таваккалчилиги (риск)нинг камайиши. Бундан ташқари, маънавий эскирган деталлар ва тармоқни алмаштириш масаласининг қўйилиши;
- Мулкнинг олиниши ва сотилиши, танлаб олиниши, йиЃилиши каби меҳнат талаб қиладиган муомалаларда маъмурий кечикишлар сингари трансакцияларда лизинг олувчи маблаЃининг иқтисод қилиниши.
Лизинг жараѓнини объектив баҳолаш учун унинг камчиликларини ҳам келтириш лозим бўлади. Лизинг моҳиятига кўра, лизинг берувчида мулкнинг маънавий эскириши ҳамда лизинг тўловини ололмаслик таваккалчилиги(риски) ѓтади. Бошқа томондан, баъзан лизинг олувчида лизинг қиймати харид ва банк кредити қийматидан кўпга тушади. Аммо, лизингнинг ижобий томонлари миқдори салбийларига қараганда, бир мунча юқоридир. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозори энди шакллана бошламоқда. Ҳозирги кунга келиб солиқ, божхона ва бошқа имтиѓзлар кўпгина давлатлар қонунчилигига кўра, қонун билан мустаҳкамланган ва юқорида таъкидланган лизинг хусусиятлари, амалий жиҳатдан лизинг муносабатлари жараѓнида салбий томонларнинг ўрнини қоплайди.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish