8.3. Лизинг муомалаларининг кўринишлари
Амалиѓтда корхоналар учун лизингдан аниқ мақсадли фойдаланиш чоЃида унинг кўриниши, шакллари ва қўллаш тартиби асосида реализация қилишни тўЃри танлаш муҳим аҳамият касб этади.
Лизингни 2та асосий кўринишга: молиявий ва оператив лизингга ажратиб ўрганиш қабул қилинган.
Молиявий лизингда (уни баъзан тўлиқ амортизацияли лизинг деб ҳам аташади) мулк шартнома бўйича унинг меъѓрий хизмат қилиш муддатида ѓки бундан кам бўлган муддатга ҳамда амортизация ажратмаси меъѓри ҳисобланадиган белгиланган муддатга берилади. Агар шартномада томонлар меъѓрий хизмат қилиш муддатидан кам муддатни танлашган бўлса, шарномада муддат тугаши билан мулкнинг қолдиқ қиймати суммаси кўрсатилади. Молиявий лизингда шартномада (объект) мулкни ҳамда ишлаб чиқарувчи (сотувчи)ни танлаш ҳуқуқи лизинг олувчига берилади. Шартномада яна олдиндан лизинг олувчининг розилиги ва топшириЃига биноан ишлаб чиқарувчи (сотувчи)нинг мулкини танлашни лизинг берувчи амалга ошириши мумкин. Барча ҳолатда ҳам лизинг берувчи мулкни қўлга киритаѓтган вақтда ишлаб чиқарувчи (сотувчи)ни мулк лизингга берилиши учун олинаѓтганлигини огоҳлантириши лозим.
Лизингнинг асосий кўринишлари таснифи
Сабаблари
|
Техникани қўллаш ва лизингни ташкил қилиш шакллари
|
Лизинг объектлари
|
Кўчар ва кўчмас мулк
|
Битимнинг давомийлиги
|
Объектдан фойдаланишнинг норматив муддатли молиявий лизинг, фойдаланиш муддати нормативдан кам бўлган оператив (жорий) лизинг
|
Амортизация шартлари
|
Тўлиқ (тезкор) амортизацияли,
тўлиқ бўлмаган амортизация
|
Бозор сфераси
|
Ички, халқаро, транзит
|
Битимнинг ташкилий кўриниши
|
Бевосита, билвосита, қайтарилувчи,
«леведж-лизинг»
|
Хизмат кўрсатиш ҳажми
|
Соф, тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган хизматлар тўплами билан, комплекс, генерал
|
Лизинг тўловларининг шакллари
|
Пулли, компенсацион, аралаш
|
Солиқ имтиѓзларига муносабати
|
Ҳақиқий, қалбаки
|
Молиявий лизингда қўшимча воситалар билан жалб қилиш лизинг мулкини қўлга киритиш жараѓни каби муҳим аҳамият касб этади. Масалан, бунда: кафолат, гаров ва суЃурта тизими.
Лизинг мулкини қўлга киритиш жараѓни уч вариантда бўлиши мумкин:
1. Лизинг олувчи мустақил мулк ва уни ишлаб чиқарувчи (сотувчи)сини танлайди, бунда у битим ҳақини тўлаб, шартнома бўйича лизинг олувчига фойдаланиш ҳуқуқини беради;
2. Лизинг берувчи ишлаб чиқарувчи (сотувчи)ни танлайди ва бунда, мулкни етказиб бериш шарти билан лизинг олувчи олдида маъсулият олади;
3-вариантда лизинг берувчи лизинг олувчини ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан бўладиган муносабатда вакиллик вазифасини бажаради.
Лизингнинг энг кенг тарқалган кўриниши молиявий лизингдир. У мулкдан фойдаланиш даврида мулкни узоқ муддатга ва тўла қийматини қоплашга беришни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |