Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш
bet 83/240 Sana 28.03.2022 Hajmi 3,42 Mb. #513997
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ
7.6. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш
Маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ѓки хизмат кўрсатиш ѓхуд ташкилотни бошқариш учун фойдаланилмаѓтган асосий воситалар объектларининг қиймати бухгалтерия балансидан ҳисобдан чиқарилиши керак.
Ќуйидаги хўжалик операциялари натижасида асосий воситалар объектларининг қиймати корхона активлари таркибидан чиқиб кетади:
реализация қилинганида;
бундан буѓн фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра ҳисобдан чиқарилганида;
чет корхона ва шахсларга бепул берилганида;
бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида қўшилганида;
молиявий лизинг шартномасига кўра топширилганида;
камомад ѓки йўқотиш аниқланганида.
Асосий воситалар чиқиб кетганида уларнинг дастлабки қиймати асосий воситаларни ҳисобга олишнинг тегишли ҳисобварақлари кредитидан 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобвараЃи дебетига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситаларни четга сотишдан тушган тушум 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобвараЃи кредити бўйича 4890-«Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий қисми» ва 0990-«Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари» ҳисобварақлари дебети билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Асосий воситалар чиқиб кетганида улар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси 0210-0290-ҳисобварақлари дебетидан 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобвараЃи кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Тўлиқ амортизация қилинмаган асосий воситаларнинг реализация қилинишидан кўрилган фойда (зарар) реализация қилинадиган асосий воситаларнинг бошланЃич (тиклаш) қиймати, ЌЌС (фақат ЌЌС тўловчилари учун) ҳамда сотиш харажатлари ва тушумларига тўЃриланган, ойнинг 1-санасига ҳисобланган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Мисол. «Бобур» ҳиссадорлик жамиятида май ойида компьютер ҳисобдан чиқарилди: баланс қиймати 120000 сўм, эскириш қиймати 30000 сўм.
Асосий воситанинг сотиш қиймати 80000 сўм. Молиявий натижани аниқлаб, муомалага қуйидагича проводка берамиз:
компьютернинг сотиш қийматига:
Д-т 4890-«Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий қисми» - 200000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 200000 сўм.
баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 120000 сўм
К-т 0130-«Машина ва жиҳозлар» - 120000 сўм.
эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 0230-«Машина ва жиҳозларнинг эскириши» - 30000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 30000 сўм.
ЌЌС ҳисоблаб ѓзилди. ЌЌС суммаси асосий воситаларнинг шартномавий қиймати ва қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқдан аниқланади. Солиққа тортиладиган оборот 200-(120-30)=110000 сўмдан иборат.
ЌЌС= 110000*20/100=22000 сўм;
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 22000 сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» - 22000 сўм.
Асосий воситани сотишдан фойда олинди (200000+30000-120000-22000)=88000 сўм:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 88000 сўм.
К-т 9310-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетишидан фойда» - 88000 сўм.
Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни бепул беришдан кўрилган зарарлар мазкур асосий воситаларнинг бошланЃич (тиклаш) қиймати ҳамда берилган ойдан олдинги ойнинг 1-санасига ҳисоблаб ѓзилган ва бераѓтган тараф томонидан тўланадиган ЌЌС суммасига кўпайтирилган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Мисол. БошланЃич қиймати 70000 сўм бўлган станок бошқа корхонага бепул берилган, эскириш суммаси-30000 сўм.
Бунда асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ЌЌСга тортиш объекти бўлиб ҳисобланади, яъни 70000-30000=40000 сўм.
Ҳисоблаб ѓзилган ЌЌС суммаси=40000*20/100=8000 сўм.
Асосий воситани бепул беришдан кўрилган зарар суммаси қуйидагига тенг: 70000-8000-30000=32000 сўм. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводка берамиз:
баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 70000 сўм
К-т 0130-«Машина ва жиҳозлар» - 70000 сўм.
эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 0230-«Машина ва жиҳозларнинг эскириши» - 30000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 30000 сўм.
ЌЌС ҳисобланди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 8000 сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» - 8000 сўм.
Станокни бепул беришдан зарар кўрилди (70000-8000-30000)=32000 сўм:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 32000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 32000 сўм.
Мол-мулкни бепул беришдан кўрилган зарарлар тескари ҳисоблаш йўли билан бераѓтган корхонада солиққа тортиладиган базага киритилади.
Асосий воситалар бошқа корхонанинг устав капиталига бадал сифатида киритилиши мумкин.
Мисол. Корхона бошқа корхонанинг устав капиталига бошланЃич қиймати 350000 сўм бўлган, 500000 сўм шартнома баҳосига эга бўлган ҳамда эскириши 140000 сўм бўлган станокни улуш сифатида киритди. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводкалар берилади:
БошланЃич қийматни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 350000 сўм
К-т 0130-«Машина ва жиҳозлар» - 350000 сўм.
эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 0230-«Машина ва жиҳозларнинг эскириши» - 140000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 140000 сўм.
шартномавий бозор баҳоси бўйича узоқ муддатли инвестициялар:
Д-т 0620-0690-«Узоқ муддатли инвестициялар» – 500000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» – 500000 сўм.
Шартнома қийматининг баланс қийматидан ошиб кетишининг акс эттирилиши:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 290000 сўм
К-т 8520-«Резерв капитали» - 290000 сўм.
Устав капиталига бадал киритишда шартнома қийматининг баланс қийматидан ошиб кетиши корхона даромади бўлиб ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди.
Асосий воситаларни молиявий лизинг шартномасига кўра топширишда асосий воситаларни жорий қийматигача қайта баҳолаш амалга оширилиши мумкин.
Асосий воситаларнинг бошланЃич қиймати (агар топшириладиган объектдан фойдаланилмаган бўлса) ѓки қолдиқ қиймати (агар топширишгача объектдан фойдаланилган бўлса) ва жорий қиймати орасидаги фарқ, улар молиявий лизинг шартномасига кўра топширилган тақдирда келгуси даврлар даромад (харажат)лари сифатида акс эттирилади. Лизинг тўлови ҳисоблаб ѓзилиши давомида улар бир маромда (ҳар ойда) молиявий фаолиятдан олинган даромадга киритилади.
Мисол. Лизинг берувчи корхона бошланЃич қиймати 350000 сўмлик бўлган ускунани молиявий лизинг шартномасига кўра топширади, 300000 сўмлик шартнома қиймати бўйича ҳисоблаб ѓзилган эскириш 140000 сўм.
Проводкалар қуйидагича бўлади:
- шартнома баҳоси бўйича чиқиб кетиш ҳамда жорий ва узоқ муддатли қисмини ажратган ҳолда бутун лизинг даври учун белгиланган лизинг тўловларининг акс этиши:
Д-т 0920, 4810-«Молиявий лизинг бўйича олинадиган тўловлар» - 300000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 300000 сўм.
- бошланЃич қийматни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 350000 сўм
К-т 0130-«Машина ва ускуналар» - 350000 сўм.
- ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 0230-«Машина ва ускуналарнинг эскириши» - 140000 сўм
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 140000 сўм.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши натижасини акс эттириш қуйидагича бўлади:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 90000 сўм
К-т 7230, 6230-«Муддати узайтирилган даромад» - 90000 сўм.
- лизинг тўловлари келиб тушганда:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»
К-т 4810-«Лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар».
Бир вақтнинг ўзида молиявий фаолиятдан олинган даромаддан муддати узайтирилгани даромаднинг тегишли қисмини ҳисобдан чиқариш бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад»
К-т 9550-«Молиявий лизинг шартномасига кўра мол-мулкни топширишдан олинган даромад».
Do'stlaringiz bilan baham: