Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблаш жадвали



Download 3,42 Mb.
bet81/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблаш жадвали

Йиллар

Баланс қиймати

Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми

Йиллик амортизация суммаси

ЖамЃарилган амортизация

Ќолдиқ қиймати

1-йил

50000

80000

8000

8000

42000

2-йил

50000

120000

12000

20000

30000

3-йил

50000

100000

10000

30000

20000

4-йил

50000

80000

8000

38000

12000

5-йил

50000

100000

10000

48000

2000

Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблаш усули объектлардан фойдаланиш муддати, уларнинг тузилиш хусусиятлари билан чекланган ҳамда мазкур активларнинг хўжалик фаолияти ҳажми йилма-йил ўзгарган ҳолларда қўлланилади.


Жадаллаштирилган (тезкор) усуллар. Ќолдиқли камайиш ҳамда кумулятив усуллар тезкор усуллар бўлиб ҳисобланади. Тезкор усуллар моҳияти шундаки, асосий воситалардан фойдалана бошлаганда ҳисобланган амортизация суммаси объект хизмат муддатининг якунида ҳисобланган амортизация суммасидан анча юқори бўлади. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган асосий воситаларнинг кўпгина турлари фойдаланишнинг дастлабки йилларида анча самарали хизмат қилиши ҳамда юқори ишлаб чиқариш хусусиятига эгалигидан келиб чиқиб, бу усулдан фойдаланилади. Бу эса, агар уларнинг фойдалилиги ва ишлаб чиқариш хусусияти кейинги йилларда анча юқори бўлса, у ҳолда асосий воситалардан фойдалана бошлаганда эскиришнинг катта қисмини ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган мувофиқлик қоидасига жавоб беради.
Тезкор усуллар, хусусан, технологиялар такомиллаштирилиши туфайли кўп турдаги ускуналар ўз қийматини йўқотиши (маънавий эскириши) билан ҳам тушунтирилади. Шундай қилиб, эскиришнинг катта суммасини келгусида эмас, балки жорий ҳисобот даврида ҳисобдан чиқариш тўЃрироқ бўлади.
Янги кашфиѓтлар ва материаллар илгари харид қилинган ускунанинг маънавий эскиришига олиб келади ва уни жисмоний эскиришдан анча олдинроқ алмаштириш заруратини юзага келтиради. Тезкор усулларнинг яна бир афзаллиги шундаки, таъмирлаш бўйича харажатлар, одатда, объектдан фойдаланиш муддатининг бошидагига нисбатан охирида кўпроқ бўлиши ҳисобланади. Бу эса таъмирлаш харажатларининг умумий суммаси ва амортизация ажратмалари бир неча йиллар давомида амалда доимий бўлиб қолишига олиб келади. Натижада асосий воситалар объектларининг фойдалилиги кўп йиллар давомида бир хиллигича қолади.
Иккала тезкор усулда ҳам дастлабки йилларда ҳисобланган амортизация суммалари анча юқори бўлади, бажарилган ишлар ҳажмига пропорционал равишда эскириш суммасини ҳисоблаш усули эса амортизация ҳажмининг йилдан-йилга кескин ўзгариб туриши туфайли амортизация ўзгаришининг аниқ тамойили ҳақида тасаввур бера олмайди. Ҳар йили амортизациянинг кескин ўзгариши асосий воситаларнинг қолдиқ қийматида ҳам ўз аксини топади. ТўЃри чизиқли усулда эса қолдиқ қиймат миқдори тезкор усуллардаги қолдиқ қийматга нисбатан ҳар доим анча юқори бўлади.
Асосий воситаларнинг ҳар хил турларига амортизациянинг турли усуллари қўлланилишига рухсат этилганлигини, бироқ бунда бир турдаги асосий восита учун фақатгина битта усул қўлланилиши мумкинлигини назарда тутиш лозим.
Солиққа тортиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига биноан амортизация меъѓрлари қўлланилиши лозим. Корхонанинг ҳисоб сиѓсатига кўра ҳисобланган амортизация билан Солиқ Кодексига мувофиқ ҳисобланадиган амортизация ўртасидаги фарқ вақтинчалик фарқ дейилади, у вақтинчалик фарқлар ҳисобининг солиқ самараси ѓрдамида ҳисобда акс эттирилади.
Мисол. «Бобур» компаниясида фаолиятнинг дастлабки йилида солиқ тўлангунга қадар бўлган фойда 250 минг сўмни ташкил этган. Бунда ҳисоб фойдаси ва солиққа тортиладиган фойда ўртасида фарқ мавжуд, ҳисоб сиѓсатига мувофиқ ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган амортизация 130 минг сўмни, солиққа тортиш мақсадлари учун амортизация эса (тўЃри чизиқли усулда)- 100 минг сўмни ташкил қилганлигидан юзага келади. Бу айнан вақтинчалик фарқ бўлиб, солиққа тортиладиган фойда уни ҳисобга олганда 250000+(130000-100000)=280000 сўмга тенг. Фойда солиЃининг 20%лик ставкаси бўйича ҳисобланган фойда солиЃи (250000*20%)=50000 сўмни ташкил этади, лекин бюджетга (280000*20%)=56000 сўм тўлаш керак бўлади, бу икки миқдор ўртасидаги фарқ вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган фойда солиЃи ҳисобланади ва у қайси ҳисобот даврида сўндирилишига қараб боЃлиқ равишда 0950 ѓки 3210-ҳисобварақларида акс эттирилади.
Ушбу муомалалар бўйича қуйидагича проводкалар берилади:
Д-т 9810-«Фойда солиЃи бўйича харажатлар» - 50000 сўм
Д-т 0950, 3210-«Вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган даромад солиЃи» - 6000 сўм
К-т 6410-«Фойда солиЃи бўйича бюджетга қарзлар» - 56000 сўм.
Корхонанинг ҳисоб сиѓсатига мувофиқ ҳисобланган амортизация Солиқ Кодекси бўйича амортизациядан юқори бўлган ҳолатда мазкур фарқ суммасига солиқ бўйича муддати узайтирилган қарз юзага келади. Юқорида келтирилган мисолнинг аксини кўриб чиқамиз, бунда ҳисоб фойдаси 280000 сўмни, солиққа тортиладиган фойда эса – 250000 сўмни ташкил қилган.
Бухгалтерия ѓзуви қуйидагича бўлади:
Д-т 9810-«Фойда солиЃи бўйича харажатлар» - 56000 сўм
К-т 6410-«Фойда солиЃи бўйича бюджетга қарзлар» - 50000 сўм
К-т 6250, 7250-«Солиқларга оид вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган мажбуриятлар» - 6000 сўм.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish